Кураш чоралари. Олдини олиш чоралари қуйидагилардан иборат: токзор бегона ўтлардан тоза тутилади, эрта кўкламда занг пўстлоғи ва дарахтларнинг таналари нобуд бўлган пўстлардан тозаланади ҳамда уларга оҳак-керосин эмульсияси суриб қўйилади.
Қириш чоралари: ток ва дарахтларга 0,5 кг оҳак 1,5 л керосин билан 6 кг сивуш мойини 100 л сувга аралаштириб тайёрланган эмульсия пуркалади, ҳар бир туп токка шундай эмульсиядан 1,5 л чамаси сарфланади (Принц). Аммо бу эмульсия узум сифатини бузади: узум мумсимон пардасидан маҳрум бўлади ва қанд миқдори 0,5 % ча камаяди, шу сабабли ток қуртига қарши кураш чораларини мумкин қадар кўкламда (ток гуллагунча) ёки ёз бошларида (ток гуллаб бўлгандан кейин тез орада) амалга ошириш керак
Сўнгги маълумотларга қараганда (Митрофанов, Карумидзе ва бошқалар), ток унсимон қуртига қарши курашда 0,25 % ли тиофос суспензиясини узум пишишидан камида бир ой илгари пуркаш яхши натижа беради. Янги хўжаликларга ток унсимон қуртининг ўтишига йўл қўймаслик учун шу ҳашарот тарқалган хўжаликлардан кўчат, мева, идишлар, тиргавич ёғочлар, бағаз, пояларни яхшилаб текширилмай ва карантин инспекциясидан рухсат олмай келтириш мумкин эмас.
Комсток қуртига қарши кураш учун кўчат ва меваларни юқумсизлантиришда қандай усул ва воситалардан фойдаланилган бўлса, ток унсимон қуртига қарши курашда ҳам ўшандай усул ва воситалардан фойдаланилади, шунингдек кўчатни 52°С гача иситилган сувда 7 минут давомида дезинсекция қилиш тавсия этилади.
Арилар
Vеsрidае
Марказий Осиёда узумга уч хил ари: Осиё ариси ёки қовоғари (Vesра оriеntalis Ғ.); майда ара (Vesра gегmаnicа Ғ.) ва туркман ариси (Роlystes саsрicus Мог.) зарар етказади.
Зарари. Арилар тупдаги пишган узумни ҳам, қуритилаётган узумни ҳам, омборда сақланаётган узумни ҳам еб қўйиб, баъзан катта иқтисодий зарар етказади. Арилар узумдан бошқа меваларни, жумладан, ўрикни ҳам талайди.
Қовоғари асалариларни ўлдирадиган йиртқич бўлиб, асаларичиликка баъзан каттагина зарар етказади. Бундан ташқари, қовоғари гўшт дўконлари ва қушхоналардаги гўштни, баъзан эса яқинда ўлган ҳайвонларнинг гўштини ҳам талайди. Ари ўлаксани талаганда баъзи юқумли касалликларнинг микробларини ва мурда заҳарини механиқ йўл билан тарқатиб, одам соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин; одамни ари чаққан пайтда мурда заҳари қонга ўта олади.
Ҳар хил арилар, айниқса қовоғари чаққанда жуда оғритади. Марказий Осиёнинг жанубий туманларида ари кўпроқ бўлиб, катта зиён етказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |