Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet241/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Олча филчасига қарши кураш учун дарахтлар атрофидаги тупроқни зараркунанда ғумбаклари бор вақтда юмшатиш тавсия этилади. Тупроқ икки марта-августда ва сентябр бошларида юмшатилса ва айниқса қишда суғорилса талайгина ғумбаклар нобуд бўлади.
Одатда тўкилган мевада зараркунанда личинкалари бўлади, шунга кўра тўкилган мевани июн мобайнида териб олиб, йўқотиб юбориш керак. Тухумхўрдан фойдаланиш учун баъзи энтомологлар (Плотников) олча данакларини йўқ қилмасдан, олчазор ва гилосзор боғларга тарқатиш керак деб тавсия этадилар.
Олча филчасига қарши курашнинг асосий усули кимёвий усул бўлиб, қўнғизларни йўқ қилишга қаратилган. Куртаклар бўртишдан 10 кун олдин дарахтларга ҳўлланувчи 30 % ли ДДТ кукунининг сувдаги 1,5 % ли суспензияси ёки 10 % ли ДДТ дусти суспензияси пуркалади: ерда юрадиган аппаратлардан фойдаланганда 3 % ли суспензия, самолётдан дорилашда эса 10 % ли суспензия ишлатилади. Сўнгра олча гуллагандан кейин дарҳол (аммо гултож барглари тўкилгандан кейин) икки ҳафтадан кечиктирмай дарахтларга яна дори пуркалади; такрор дорилашда ДДТ ўрнига гексахлораннинг сувли суспензияси ҳам ишлатилади, ердан туриб дорилаганда баъзан 3 % ли суспензия ва самолётдан туриб дорилаганда 10 % ли суспензия пуркалади. Боғларни такрор дорилаганда ДДТ дусти ёки гексахлораннинг ўзини чанглаш ҳам мумкин.
Дарахтларга дори пуркаганда шу дарахтларнинг ёшига ва шох-шаббасининг қалинлигига қараб, ердан туриб дорилашда гектарига 1500-3600 л ва самолётдан туриб дорилашда 120-200 л суюқ дори кетади; дустлар гектарига 25-40 кг ҳисобидан чангланади.
Тут дарахтлари бўлган ва ипак қурти боқилаётган хўжаликларда самолётдан дорилаш масаласини маҳаллий ҳокимият органлари ҳал қилиб берадилар.
Данакли меваларга тешикли доғланиш деб аталадиган замбуруғ касаллиги (Clasterosporium carpophilum Ader.) тушган боғларда олча филчасига қарши курашни шу касалликка қарши кураш билан қўшиб олиб бормоқ керак; бу ҳолда ДДТ суспензиясини биринчи марта пуркаш учун сувда тайёрламай, 3 % ли бордо суюқлигида тайёрлаш керак; ДДТ ёки гексахлоран суспензиясини иккинчи марта пуркаш учун 1 % ли бордо суюқлигида тайёрлаш керак.
Олча филчаси кенг тарқалган боғларда эрта кўкламда дарахтларнинг танасига қўшимча равишда ДДТ ёки гексахлораннинг 10 % ли сувли суспензиясидан суриш ва дарахтларнинг шох-шаббаси остидаги ернинг 1 м2 га 10 г ҳисобидан ДДТ ёки гексахлоран дусти сепиш керак.
Юқорида кўрсатилган инсектицидлардан ташқари, қўнғизларга қарши кураш учун дарахтларга икки марта пиретрум экстрактини пуркаш яхши натижа беради: 1 л сувга 2 % ли экстрактдан 2 г ва совундан 2 г қўшилади, бу дорини биринчи марта олча гуллагандан 7 кун кейин ва иккинчи гал биринчи дорилашдан 10 кун кейин пуркаш керак (Невский).
Олча филчасига қарши курашда баъзан дарахтлар тагига чойшаб ёзиб, қўнғизлар ҳар ҳафтада қоқиб турилади, бунинг учун дарахт силкитилади ёки йўғон шохларига латта ўралган таёқ урилади. Қўнғизлар дарахтлар гуллагандан кейин, майнинг иккинчи ярми-июн бошларида эрталаб ёки кечқурун (салқин тушиб, қўнғизлар кам ҳаракат бўлиб қолгандан кейин) қоқилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish