Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Мева куяси Hyponomeuta padellas L



Download 3,6 Mb.
bet249/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Мева куяси
Hyponomeuta padellas L.
Зарари. Бутун Марказий Осиёнинг тоғлик туманларида, Ўрта ва Шимолий Қозоғистон ҳамда Шимолий Қирғизистон водийларида мева куясининг қуртлари мева дарахтларига, айниқса данакли меваларга, шунингдек тол ва дўланага тушади. Мева куяси қуртларининг етказадиган зарари олма куясининг зарарига ўхшайди.
Тарқалиши. Мева куяси Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, Кавказ, Кавказ ортида, Россиянинг Европа қисмида ва Ғарбий Европада учрайди.
Таърифи. Мева куяси ривожланишнинг барча стадияларида ташқи кўриниш жиҳатдан олма куясининг тегишли стадияларига жуда ўхшайди. Мева куясининг капалаги олма куясининг капалагидан олдинги қанотларининг олдинги чеккаси бўйлаб сал-пал қорамтир ҳошияси бўлиши ва бирмунча йириклиги билан фарқ қилади.
Мева куяси қуртининг орқаси бўйлаб қўнғир йўл ўтган, ҳолбуки олма куясининг қуртида бундай йўл йўқ. Баъзи муаллифлар олма куяси билан мева куясини бир тўрнинг ҳар хил биологик ирқлари деб ҳисоблайдилар.
Ҳаёт кечириши. Мева куясининг ҳаёт кечириши олма куясининг ҳаёт кечиришидан фақат шу билан фарқ қиладики, мева куясининг қуртлари кўп нарсани ея беради ва ғумбакка айланиш усули бошқача бўлади. Мева куясининг пиллалари зич пакет ҳосил қилмай, ўргимчак уяларида битта-биттадан (тарқоқ) бўлиб туради; мева куяси қуртларининг ўргимчак уялари сийракроқ бўлади; бундан ташқари, мева куясининг ёш қуртлари баргларни кавламайди.
Кураш чоралари. Олма куясига қарши қандай кураш олиб борилса, мева куясига қарши ҳам ўшандай кураш олиб борилади.
Олхўри қурти
Laspeyresia fanebrana Tr.
Зарари. Олхўри қурти баъзан олхўри ҳосилининг 10 фоизига ва ундан ҳам кўпроғига, қисман ўрик ва гилосга ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Олхўри қурти Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Кичик Осиё, Қрим, Европа ва Узоқ Шарқдаги мева дарахтларига зарар етказади.
Таърифи. Капалак қанотларини ёзиб турганда катталиги 12-17 мм бўлади; капалак кул ранг бўлиб, устки қанотлари пастки қанотларидан қорамтирроқ; устки қанотларининг кўндалангига қараб тарқоқ ҳолдаги қўнғир, тўлқинсимон чизиқлар ўтган; олдинги қанотларининг олдинги чеккасида (учига яқин жойда) хира оқ қармоқсимон чизиқчалари бор; олдинги қанотларининг орқа бурчаги қанотнинг асосий рангидан очроқ; ёришган қисмида бир неча қора чизиқ ва 1-2 ёки З та қopa доғча бор. Тухуми оқ, юмалоқ бўлиб, диаметри тахминан 1 мм келади.
Озиқланишни тамомлаган қуртнинг катталиги 12-15 мм; у ёшлигида оқимтир бўлиб, кейин пушти ёки қизил тусга киради, гавдасининг 1-сегменти тергитида хитинли майдонча бор: ёш қуртнинг майдончаси сариқ, каттароқ қуртларнинг майдончаси эса оч рангли бўлади. Fумбаги 6-7 см катталикда, оч жигар ранг туслидир.
Олхўри ва олма қуртларининг ҳаёт кечириши кўп жихатдан бир-бириникига ўхшайди, аммо олхўри қурти данакли меваларга зарар етказади. Олхўри қурти пилла ўраган ҳолида ҳам қишлайди, у дарахт пўстлоқлари остида, тупроқ кесакчалари тагида ва дарахтлар остидаги ўсимлик қолдиқлари ичида қишлайди. Олхўри қурти икки марта бўғин беради ва қисман, биринчи бўғиннинг пилла ўраган қуртларидан бир қисми диапаузага кириши муносабати билан, бир йилда бир бўғин беради. Жанубий Тожикистонда олхўри қурти учинчи бўғин ҳам беради, деб тахмин қилинади (Семенов). Биринчи бўғиннинг капалаги апрел-май ойларида меваларга тухум қўяди. 4-5 кундан кейин чиқадиган личинкалари меванинг ичига киради. Олхўрининг зарарланган жойидан аксари елим чиқиб туради. Кўпинча бундай мева ириб, тўкилиб кетади.
Биринчи насл қуртларининг ривожланиши 1-1,5 ой давом этади. Иккинчи наслнинг қуртларидан зарарланган мевалар тўкилмайди, аммо кўпинча ириб кетади, улар иримаганда ҳам еб бўлмайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish