Ўрик йўғон оёғи
Eurytotna samsonovi Vas.
Зарари. Ўрик йўғон оёғи Фарғона водийсининг бир қанча ҳудудларида, Тожикистоннинг Ашт туманида мева дврахтларига катта зарар етказади. Бу туманда ўрик ҳосилидан тахминан 30 фоизи шу ҳашарот тушушидан нобуд бўлади; Ашт туманининг баъзи боғларида айрим йилларда ўрик ҳосилининг тахминан 75 фоизи нобуд бўлиб турган, 1931 йилда эса ўрик ҳосилининг ҳатто 90 фоизи нобуд бўлган (Невский). 1951 йилда Исфара туманининг баъзи хўжаликларида ўрик дув тўкилиб кетган, ўша вақтда тўкилган ўрикнинг 97 фоизида йўғон оёқ личинкалари топилган, пишган ва тўкилмай қолган ўрикларнинг 67 фоизига ҳам йўғон оёқ личинкалари тушганлиги аниқланган (Вяльцева, Кондрашина). Баъзан йўғон оёқлар шафтоли ва бодом меваларига ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Ўрик йўғон oёғи Фарғона водийсининг баъзи тоғлик туманларида, Боботоғ, Туркистон тизмасининг баъзи қисмларида ва шимолий Ҳиндистонда учрайди.
Таърифи. Ҳашарот вояга етганда узунлиги 4-6,5 мм келади, қанотлари тиниқ бўлади; устки қанотларининг юмалоқланган учларида эгилган битта калта томири бор. Эркагининг ранги қора, урғочисиники қўнғир; эркагининг қорни урғочисининг қорнидан ингичкароқ; урғочисининг қорнида тухум қўйгичи бор. Тухуми тахминан 0,5 мм катталикда, чўзинчоқ, сувдай рангсиз. Личинкаси узунлиги 8,5 мм гача боради, дуг шаклида, оёқлари йўқ.
Ҳаёт кечириши. Озиқланишни тамомлаган личинкалик стадиясида тўкилган ўрик ва қисман шафтоли данакларининг ичида қишлайди. Ўрик гуллаган даврда личинкалар ғумбакка айланади, икки ҳафтадан кейин эса вояга етган йўғон оёқлар пайдо бўлади. Урғочиси ўрик шафтоли ва бодом ғўраларига тухум қўяди, меванинг этини ва юмшоқ мағзини тухум қўйгичи билан тешади, битта меванинг ичига фақат битта тухум қўяди.
Тухум қўйиш бир ойча давом этади; урғочи ҳашарот умрида 120 тагача тухум қўяди. Личинкаларнинг озиқланиши натижасида мевалар данаги қотмасдан туриб тўкилиб кетади. Личинкаси ривожланишни тугаллаб тўкилган мевада қишлайди.
Кураш чоралари. Йўғон оёқ бўлмайдиган туманларга унинг ўтишига йўл қўймайдиган карантин чоралари билан бир қаторда, бу ҳашарот тарқалган жойларда тўкилган ўрик ва шафтолини битта қўймай териб йўқ қилиб туриш керак. Сўнгги вақтдаги тажрибаларга қараганда (Кондрашина, Баеса, Вяльцева) йўғон оёқлар вояга етиб, учган даврда дарахтларга 10 % ли ДДТ дустининг 3 % ли сувли суспензиясини ёки минерал мойдаги ДДТ концентратининг 0,5 % ли эмульсиясини пуркаш ҳосилни деярли тоза сақлаб қолади. ДДТ препаратларини ўрик гулини тўкиб бўлгандан кейингина ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |