Кокцидалар
Соссodea
Данакли мева дарахтларига кокцидалардан қуйидагилар анча зарар етказади: гунафша ранг қалқондор (Parlatoria oleae Colv.) шафтоли, ўрик олча, гилос, олхўрига тушади, вергулсимон қалқондор (Lepidosaphes ulmi L.) ўрик гилос, олчага тушади, калифорния қалқондори (Diaspidiotus perniciosus Comst.) ҳамма данакли мева дарахтларига тушади; ўрикка баъзан олманинг унсимон қypmu (Phenacoccus mespili Geotfr.), барча данакли мева дарахтларига-Комсток қурти (Pseudococcus comsrtocki Kuw.) зapap етказади. Турон сохта қалқондори ёки шарсимон сохта қалқондор (Rhodococcus turanicus Arch; синоними: Eulecanium turanicum Arch.) барча данакли мева дарахтларига, айниқса ўрикка тушади. Шафтоли, бодом ва ўрикка белбоғли сохта қалқондор тушади; олхўри, қисман шафтоли ва бодомга Осиё олхўри қалқондори (Neochionaspis asiatica Asch.) зарар етказади.
Зарари. Кокцидалар сўриб қувватдан кетган дарахтлар яхши мева қилмайди, тузук авж олиб кетмайди, баъзан айрим шохлари қуриб қолади ва ҳатто бутун дарахт (айниқса ёшлигида) нобуд бўлади. Самарқанд вилоятида ва Тожикистонда белбоғлш сохта қалқондор шафтоли дарахтларини нобуд қилиб туради; шарсимон сохта қалқондорлар ўрикка кўпроқ зарар етказади.
Тарқалиши. Турон сохта қалқондори Марказий Осиё, Эрон ва Жанубий Арманистонда, белбоғли сохта қалқондор Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида, Фарғона водийсида, Шимолий Тожикистон, Арманистон, Озарбайжонда бўлади, айрим жойларда учраб турадиган бу сохта қалқондор Марказий Осиёда ички карантин объекти ҳисобланади; Осиё олхўри қалқондори Марказий Осиё, Арманистон ва Эронда учрайди.
Таърифи. Турон сохта қалқондорининг юмалоқ қалқони бор; бу ҳашаротнинг ранги қўнғир, ялтироқ бўлиб, тарқоқ нуқталари бўлади, диаметри 2,5-4,0 мм келади.
Белбоғли сохта қалқондорнинг ранги жигар ранг-гунафша бўлиб, қалқони нуқтасиз, силлиқ, кўндаланг зарғалдоқ йўли ялтираб туради, бу йўл ўлимтикларида аранг билинади, диаметри 2,5-3,5 мм келади, қалқони жуда қабариқ бўлади.
Турон қалқондори билан белбоғли сохта қалқондорнинг эркаклари қанотли, жигар рангли бўлиб, думида иккита оқ ипи бор; ёш личинкалари пушти ранг бўлиб, думида оқ иплари бор.
Осиё олхўри қалқондорининг узунлиги 1,25-1,40 мм, қалқони оқ, кекса урғочилариники оч кул ранг. Урғочи ҳашаротнинг қалқони букилган, қабариқ, эркак личинкаларининг қалқони чўзинчоқ бўлиб, узунасига кетган учта тароғи бор. Вояга етган эркаклари қанотли, зарғалдоқ тусли бўлиб, кўзлари қора. Ёш личинкалари зарғалдоқ тусли бўлиб, гавдасининг учида бир нечта туки бор. Озиқланаётган личинкаларнинг мум оқ пари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |