Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet243/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Олча филчасига қарши қандай кураш олиб борилса, ўрик филчасига қарши ҳам ўшандай кураш олиб борилади. Суюқ дори ерда туриб сепилганда гектарига 2000-4000 л, самолётдан туриб сепилганда 150-250 л сарфланади. ДДТ ва гексахлоран дустлари гектарига 40-60 кг ҳисобидан сарфланади.


Пўстлоқ ости қўнғизлари
Scolytinae
Зарари. Кўпгина мева дарахтларига, айниқса данакли мева дарахтларига аксари олхўри ёки олма қўнғизи (Scoiytus mali Bechst.) ва буришган қўнғиз (Scoiytus ruulosus Ratz.) зарар етказади.
Олхўри қўнғизи билан буришган қўнғиз личинкалари дарахт шохларини ва баъзан бутун-бутун дарахтларни; катта ёшли қўнғизлар эса ёш новдаларни қуритиб қўяди. Боғ тўғри парвариш қилинмаганда (етарли суғормаслик ва ҳоказо) ҳамда илгари бошқа зараркунандалар тушганда қувватдан кетган дарахтларга пўстлоқ ости қўнғизлари айниқса қаттиқ зарар етказади.
Тарқалиши. Олхўри қўнғизи Марказий Осиё, Қозоғистон, Сибирь ва Европада, буришган қўнғиз. Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Эрон, Сибир, Ўрта ва Жанубий Европада ҳамда шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Олхўри қўнғизининг катталиги 3,25-4,25 мм бўлиб, жигар ранг ёки тўқ жигар ранг, деярли қора туслидир; орқасининг олди қисми ва пастга тикка қайрилмайдиган қанотустликлари бор; боши юқоридан кўриниб туради; қорни қанотустликларининг учига қараб тикка қийшайгандир (орқасининг олди қисми, қанотустликлари ва қорнининг тузилиши жиҳатидан пўстлоқ ости қўнғизлари бошқа пўстлоқ куялардан (фарқ қилади), қўнғиз орқасининг олди қисмида майда юза нуқталар бўлади. Буришган қўнғиз олхўри қўнғизидан кичикроқ бўлиб, катталиги 2,0-2,5 мм келади, орқасининг олди қисмида чуқурроқ нуқталаридан ташқари бурмалари ҳам бор, қорни эса кўпроқ бўртиб чиққан. Пўстлоқ ости қўнғизларининг тухуми юмалоқ, оқ. Личинкалари узунлиги 4,5 мм гача боради, ранги сарғиш оқ; opқa томони ташқарига қайрилиб чиққан, оёқлари йўқ. Гавдасининг биринчи сегментлари кенгайган. Ғумбаклари оқ бўлиб, эркин туради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish