Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet192/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Гамма тунлам
Phytometra gamma L.
Зарари. Гамма тунлам гарчи Марказий Осиёда одатда кам миқдорда бўлиб унчалик катта зарар етказиб турмаса ҳам, лекин айрим йилларда унинг ёппасига кўпайиб кетиши нўхат, лавлаги, карам, картошка, сабзи, махсар, соя, ерёнғоқ, кунгабоқар ҳамда наша ва зиғир экинларига анча жиддий зарар етказади.
Россия ва Украинада бу ҳашарот кўпайиб кетган йилларда зиғир экинига айниқса кўп шикаст етказади, шунинг учун ҳам бу баъзан зиғир қурти деб ҳам юритилади. Бу қуртдан шикастланган ёш зиғир ўсимлиги қуриб қолади, ғунчалашга, гуллашга ва кўсаклашга улгурган ўсимликнинг эса тола ва уруғ ҳосили камаяди ва сифати ёмонлашади.
Тарқалиши. Гамма тунлам Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибирда, Узоқ Шарқда, Европанинг кўп қисмида ва Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Капалаги қанот ёзиб турганда 4-5 см келади; олдинги қаноти кул тусда ёки тўқ қўнғир рангда; қанотининг ўртасида кумуш рангли, грекча гамма ҳарфи шаклли доғ бор (шунинг учун ҳам гамма тунлам деб аталади). Кейинги қаноти сарғиш-кул рангда, орқа четида қорамтир ҳошияси бор. Тухуми думалоқ, ост томони кесик қиррали; диаметри 0,5-0,6 мм, оқ тусда бўлиб, яшилсимон товланиб туради. Қуртининг бўйи 3-3,5 см; яшил тусда бўлиб, танаси бўйлаб узунасига ўтган, баъзан хира кўринишли саккизта йўли бор. Катта ёшли қуртларда уч жуфт, ёшларида-икки жуфт сохта оёқ бўлади; бу қурт ҳам олма қypти сингари ҳаракат қилади. Ғумбаги сал ўта кўринишли оқ пилла ичида бўлиб, тўқ қўнғир тусда, танаси охирида олтита илмоқчаси бор.
Ҳаёт кечириши. Гамма тунлами ҳар хил ривожланиш стадиясида, кўпинча қуртлик стадиясида қишлайди. Қурт келгуси йил эрта кўкламда ривожланишини давом эттиради; қурт кўп хил ўсимликлар билан тўйинганидан, олабута, қўйпечак бошқа мураккабгулли ва бутгулли бегона ўсимликларда яшайди. Ёш қуртчалар ўсимликка баргларини илма-тешик қилиб, катта ёшли қуртлар баргни батамом еб шикаст етказади; катта ёшли қуртлар кенг шапалоқли баргларни тешиб шикастлаши ҳам мумкин; бунда фақат баргларнинг катта томирларигина қолади. Қурт ривожланиб вояга етганидан кейин шу ўсимликда пилла ўраб ғумбакка айланади. Апрелда ғумбак вояга етган капалакка айланиб уч-тўрт кун ичида ўсимлик баргларига биттадан ёки иккита-бештадан тўп-тўп қилиб тухум қўйишга киришади, Битта капалак ўртача 500 та. Энг кўпи 1420 та тухум қилади.
Капалакнинг пилладан чиқиши, унинг тухум қуйиш ва қурт пайдо бўлиш даврлари анча узоқ вақтга чўзилади. Тухумнинг ривожланиши уч-олти кунга боради. Қурт бегона ўтлардан зиғир экинига ўтиб, ўсимлик баргини, гулини, тугунчасини, ёш поя ва хом меваларини еб яшайди; аммо ўсимликнинг дағаллашган қисмини ва пиша бошлаган чаноқларини деярли шикастламайди.
Қурт тушган ўсимлик сал силкитилса қурт ерга тезда тўкилиб тушади. Қуртнинг ривожланиши ёзда икки-икки ярим ҳафтага, Россиянинг Европа қисмида 24 кунга чўзилади. Ғумбаклик даври 7-11 кун бўлади. Гамма тунлам Марказий Осиёда бир ёзда уч авлод, Россиянинг Европа қисмида бир-икки авлод беради. Бир авлод ривожланиши тугалланмасдан иккинчи авлод ривожланиши бошланади, шунинг учун бутун ўсув даври давомида тунламнинг капалаги ва қурти пайдо бўлиб туради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish