Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet186/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Наша бургаси
Psylliodes attenuata Koch.
Зарари. Бу зараркунанда тушган ёш наша ўсимликлари одатда қуриб қолади; бу бурга кўпайиб кетган кезларда баъзан экинни қайтадан экишга тўғри келади. Наша ўсимликлари бирмунча катталашган вақтда наша бургаси пайдо бўлса ўсимликнинг ўсиши сусаяди, луб ва уруғ ҳосили камаяди ва ҳосил сифати ёмонлашади. Вояга етган бурга-қўнгизча наша ўсимлиги баргида ва поясида, личинкаси ўсимлик илдизида яшайди; вояга етган бурга экинга энг кўп зарар етказади. Шикастланган ўсимлик поясининг баландлиги 37 % гача қисқаради, оғирлиги 2-48 % камаяди, уруғ ҳосили 46 % гача озаяди (Шчегачев).
Тарқалиши. Наша бургаси Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибирда, Узоқ Шарқда, Хитойда, Кореяда, Японияда, Кичик Осиёда ва Европада учрайди.
Таърифи. Бу баргхўр зараркунанданинг «бурга» номини олишига сабаб шуки, бу жуда кичкина қўнғизча бўлиб, анча баланд сакрайди. қўнғизча танасининг бўйи 1,8-2,6 мм, овал шаклда, яшилсимон бронза тусда; қанотустлигининг юқориси, мўйлови ва оёқларининг учлари сариқ рангда. Кейинги оёғи сакрайдиган, кейинги жуфт оёқ панжаси болдири юқорисидан сал нарироқда бириккан. Тухуми оч сариқ тусда, овал шаклда, бўйи 0,43 мм гача. Личинкаси жуда чўзиқ боши аниқ; билиниб туради; личинканинг бўйи 3,5 мм гача бўлади. Боши ва танасидаги биринчи ва сўнгги сегменти оч сариқ тусда. Танасидаги ҳар бир сегментда хитинлашган майдонча тукчаси билан бирга бўлади.
Ҳаёт кечириши. Наша бургаси кесакчалар остида ва далада ўсимлик қолдиқлари орасида ҳамда бегона ўтларнинг таг қисмида вояга етган стадияда қишлайди. Бурга эрта кўкламда уйқудан уйғониб бегона ўтларда ва хмель ўсимлигида тўйиниб яшайди.
Далада наша экинларининг майсаси кўриниши билан бурга шу экинга учиб ўтади. Бургаларда уйқудан уйғонган вақтида жинсий маҳсулот етилмаган бўлади, шунинг учун буларда тухум қўйиш иши кеч кузда ёки ёз бошларидагина бошланади. Урғочи бурга тухумини ер бетига, агар тупроқ қуруқ бўлса унинг ичига қўяди. Битта бурга 325 тага етказиб тухум қўяди. Тухумдан 6-20 кун ичида личинка чиқади.
Тухумдан чиққан личинка наша ўсимлигининг майда илдизчаларини кемириб яшайди ва йўғон илдиз пўстлоғи ичига ўйиб киради. Личинка 3-6 ҳафта ичида ғумбакка айланади; ғумбакка айланиш ер бетида ва 13,5 см чуқурликкача тупроқ орасида юз беради.
Бурганинг янги авлоди ёз охирида ғумбакдан чиқиб, ўсимлик поясида, баргида, баъзан ёш уруғларида яшайди. Наша йиғиштириб олинганидан кейин бурга ўрилган ўсимлик пояси пўстида, анғизда ва бегона ўтларда овқатланади. Қора совуқ тушиш пайти келгач, бургалар қишлов жойига ўрнашиб олади. Наша бургасининг генерацияси бир йилга чўзилади.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши кураш: ҳосил ўриб-йиғиб олинганидан кейин далада ўсимлик қолдиқларини йўқ қилиш, ерни кузда яхшилаб шудгорлаш, бегона ўтларни йўқ қилиб туриш, экинни ўз вақтида экиб олиш каби тадбирлардан иборатдир.
Бурга янги кўкара бошлаган наша экинида пайдо бўлса, гектарига 10-12 кг ҳисобидан натрий кремнефторид ёки 8-10 кг ҳисобидан кальций арсенат чанглаш яхши натижа беради. Хмель ўсимлиги бу кўрсатилган дорилардан куйиб қолиши мумкин; шунинг учун хмель экинига, бургага қарши, гектарига 15-18 кг ҳисобидан 6 % ли анабадуст ишлатилади. Наша экинларига тушган бургага қарши гектарига 25-30 кг ҳисобидан гексахлоран дустини ишлатиш ҳам тавсия этилади. Баъзан асосий наша экинини экишдан олдии озроқ жойга узун йўл шаклида қилиб алдағич наша ўсимлиги экилади ва бунда бурга тўплангач, дори сепиб йўқ қилиб юборилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish