Ҳаёт кечириши. Дала қандаласи ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлар орасида вояга етган стадияда қишни ўтказади. Қандала эрта кўкламда уйғониб ҳар хил ёввойи ва экилган ўсимликлар ширасини сўришга киришади.
Қандала тухумини барг банди ичига ва барг ичига қўяди; тухумдан бир ярим ҳафта ичида личинка чиққади. Личинканинг ривожланиши 25-35 кунга чўзилади. Қандала лавлагига, олабута ва шўра ўсимликларига кўп тушади. Бу зараркунанда тушган каноп ўсимлигининг ғунча ва тугунлари тўкилиб кетади. Дала қандаласи Марказий Осиё шароитида бир ёзда уч-тўрт авлод беради. Қандала далада кеч кузгача ҳар хил стадияда учрайди. Қора совуқлар бошланиши олдидан қишки уйқуга киради.
Лавлаги қандаласи бедапояда, бегона ўтларда, айниқса ёввойи гултожихўроз, олабўта, зуптурум ва шўра каби ўсимликларда барг банди ва томирлари ичига қўйилган тухум стадиясида қишлайди; қандала қисман вояга етган стадияда ер бетида ўсимликлар қолдиғида ҳам қишлайди.
Вояга етган ҳолда қишлаган қандала эрта баҳордаёқ бегона ўтларда тўйинишга ва тухум қўйишга киришади. Қишлаб чиққан тухумидан пайдо бўлган личинкаси тўйиниш учун бегона ўтларга ўрмалаб ўтади. Қандалалар кейинчалик экинларга ҳам ўтади ва бу ерда тўйиниб барг банди ва томирлари ичига бештадан-саккизтадан қилиб тухум қўяди. Украинада ўтказилган текшириш маълумотларига қараганда битта урғочи қандала 25-48 та (Вернигор), бошқа бир маълумотда (Саратовда ўтказилган текширишда) 309 тагача, ўртача 86 та тухум қўяди. Қандаланинг Марказий Осиёда қанчалик серпуштлиги ҳозирча аниқланган эмас.
Қандала тухум қўйиб бўлгач тез орада ўлиб кетади. Тухумидан 1,5-2 ҳафта ичида личинка чиқади; қандаланинг тўла генерацияси 25 кун ва 1,5 ойга чўзилади. Ёз давомида ҳар авлоддаги қандала учрайди, чунки қиш ўтганидан кейин уларнинг ҳаммаси бир вақтда уйғонмайди ҳамда урғочи қандаланинг тухум қўйиши анча вақтга чўзилади. Марказий Осиёда бу зараркунанда тўрт авлод беради.
Полиз қандаласининг ҳаёти асосан лавлаги қандаласи ҳаётига ўхшайди.
Liorhyssus hyalinus F. қандаласи биологияси ҳозирча текширилган эмас; бу қандала кўп экинларда ва бегона ўтларда яшайди.
Кураш чоралари. Қандала кўплаб пайдо бўлиб турадиган жойларда каноп экинини қалинроқ экиш тавсия этилади (Невинних ва Рябов). Бундан бошқа яна бегона ўтларни йўқ қилиб туриш, ҳосил йиғиб-териб олинганидан кейин далада ўсимлик қолдиқларини йўқ қилиш, далани кузда шудгорлаш ва экинни эрта муддатда ўз вақтида экиш ишлари қандалага қарши курашда яхши натижа беради.
Бу зараркунанда жуда серҳаракат ва далада пайдо бўлиши узоққа чўзилганидан, бунга қарши кимёвий усулда курашиш анча қийин. Экинга 12 фоизли гексахлоран (луб экинларига ДДТ нинг 5,5 фоизли дустини ишлатса ҳам бўлади) ёки 7 фоизли анабадуст ёки никодуст ва ёки концентрацияси 30 фоизли бўлган тиофоснинг 1 фоизли эмульсиясини пуркаш, шунингдек 1 л сувга 2 г анабазин-сульфат ёки никотин-сульфат ва 4 г совун аралаштириб тайёрланган суюқликни пуркаш мирид ва кореид личинкаларини ва қисман вояга етган қандалаларни ўлдиради. Дуст бир гектарга экиннинг қалин-сийраклигига ва бўйига қараб 10-12 кг дан 40 кг гача ишлатилади; бир гектар экинга 650-З000 л тайёрланган суюқлик сарфланади.
Лавлагига, баъзи дуккакли экинларга ва қалин ўсган бегона ўтларга тушган қандалаларни автоволок, сачка-верша (матрабча) билан тутиб қириш усулини ҳам қўлланиш мумкин (Денисьевский, Максименко. Ярмоленко).
Do'stlaringiz bilan baham: |