Бошқа зараркунандалар
Мойли экинларга юқорида кўрсатиб ўтилган зараркунандалардан ташқари, қуйидаги ҳашаротлар баъзан анчагина катта зиён етказади: соя, ерёнғоқ ва канакунжутни ўргимчаккана шикастлайди; айланма қора чигиртка канакунжутга, айниқса, лалми кунжутга тухум қўйишда поясини тешиб зарар етказади, бунда бутун ўсимлик ёки унинг айрим шохлари қуриб қолади ва ёки кўсакчаси вақтидан олдин очилиб уруғи тўкилиб кетади ҳамда уруғ сифати ёмонлашади; дала ва бордо қора чигирткалари кунжутга анча катта ва бошқа мойли экинларга қисман зарар етказади; кўпинча чигирткасимонлар, жумладаи қир чигирткаси мойли экинлардан кунгабоқарга, махсарга, ерёнғоқ, сояга, горчица, кўкнорига ва кунжутга анча катта зарар етказади; ғўза цикадаси Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида ва Туркманистонда лалмикорликдаги кунжут пояси ичига тухум қўяди.
Акация бити ерёнғоқ ва сояга; полиз ёки ғўза бити кунжутга, канакунжут ва ерёнғоққа; дуккаклилар бити кўкнор ва кунгабоқарга; иссиқхона бити ерёнғоқ ва кунгабоқарга; карам бити бутсимонгулли мойли ўсимликларга анча катта зиён етказиб туради.
Қаноти ярим қаттиқ бўлган ҳашаротлардан қўйидагилар мойли экинларга зарар етказиб туради: тоғ қандаласи кунгабоқарга ва махсарга; бутсимонгуллилар қандаласи горчицага; дала қандаласи ва лавлаги қандаласи барча мойли экинларга зарар етказади.
Мойли экинларга яна қуйидагилар анча катта зарар етказиб туради: қарсилдоқ қўнғиз личинкаси барча мойли экинлар, айниқса ерёнғоқ илдизини кемиради; узун мўйлов қарсилдоқ қўнғиз махсарни кўпроқ шикастлайди, айрим участкаларда махсарнинг 25 % гача қисмини қуритиб қўйганлиги маълум; қора қўнғизлар махсар ва кунжут ўсимликларини шикастлайди; қизил оёқ майка кунгабоқар экинига зарар етказади; малҳамчи қўнғиз сояни, горчицани, индовни шикастлайди; сабзавот бургалари-қўнғизчалари горчицага анча катта шикаст етказади; кравчик қўнғиз барча мойли экинларга, айниқса янги ишга солинган ерларга экилган ҳамда чўл ерларга ёндош участкадаги махсарга кўп зарар етказади: майса пашшаси экилган соя уруғини йўқ қилади; ер чумолиси сепилган махсар уруғини ташиб кетади; маккажўхори капалаги баъзан кунгабоқарни шикастлайди; карам куяси, карам, шолғом ва брюква капалаги горчицага кўплаб зиён етказиб туради; эрмон тунлами баъзан махсарга, кунжутга, айрим маълумотларга қараганда кунгабоқарга ҳам зарар етказади; беда тунлами барча мойли экинларни, айниқса соя ва ерёнғоқнн кўп шикастлайди; карадрина кўпинча ерёнғоқда, баъзан кунгабоқарга шикаст етказади; , ундов тунлами ва ёввойи тунлам барча мойли экинларнинг ҳосилини камайтириб юборади, шу билан бирга кунжутга, ёввойи тунлам эса махсарга энг кўп зиён етказади; металлсимон капля ва металлсимон гамма махсар, ерёнғоқ, соя ва канакунжут экинларини шикастлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |