Дала экинларининг асосий зараркунандалари


§ 8. ЛУБ ЭКИНЛАР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ



Download 3,6 Mb.
bet183/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

§ 8. ЛУБ ЭКИНЛАР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Наша бити
Phorodon cannabis Pass.
Зарари. Бу зараркунанда наша ўсимлигининг поя, барги ва тўп гули ширасини сўриб яшайди; натижада ўсимлик заифлашиб, ўсиши сусаяди; поя ва уруғ ҳосилининг сифати ёмонлашади.
Тарқалиши. Наша бити Россиянинг наша экиладиган барча ҳудудларида ва Европанинг ғарбий қисмида учрайди.
Таърифи. Би танасининг бўйи 1,5-2,2 мм; қанотсиз битнинг танаси овал шаклда, оқиш яшил ёки оқиш сариқ тусда бўлади; шира сўриш найчаси оқ бўлиб, учи қора, цилиндрик кўринишда; мўйлови оқ, танасидан қисқа; қорни бўйлаб учта яшил чизиқ ўтади.
Қанотли битда шира сўриш найчаси, мўйлови ва ўрта кўкраги қора, боши қўнғир, танасининг қолган қисми оқиш яшил ёки оқиш сариқ тусда бўлади. Тухуми қора, чўзиқ-овал шаклда.
Ҳаёт кечириши. Наша бити экиладиган ва ёввойи наша ўсимликлари поясида тухумлик стадиясида қишни ўтказади. Апрелда тухумдан личинка чиқиб, июнгача партеногенетик усулда жуда тез урчиб кетади; июл-августда бўладиган юқори ҳарорат наша битини заифлаштиради ҳамда уларни парранда ва паразит ҳашаротлар кўплаб қириб юборади. Бу билан сентябрдан то ноябргача иккинчи марта кучли даражада кўпаяди. Бит тўдаларида вақти-вақти билан қанотли битлар пайдо бўлиб, кўп экинларга тарқаб кетади.
Бит айниқса кузда жуда кўпаяди. Битнинг эркак ва урғочи авлоди октябрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлиб, тез орада жуфтлашади ва тухум қўйишга киришади. Марказий Осиёда бу бит фақат наша ўсимлигида кўрилди; Шимолий Кавказда нашадан бошқа бу бит яна жут экинига ва баъзи бегона ўтларга тушади.
Кураш чоралари. Наша битини йўқ қилиш учун дала экинларига тушадиган бошқа битларга қарши қўлланиладиган дорилар ишлатилади; бундан ташқари, наша битининг тухумдан чиқишига йўл қўймаслик учун ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олиб тезда қайта ишлаш зарур. Ёввойи наша ўсимликларини ҳам йўқ қилиб туриш катта аҳамиятга эга.


Мирид ва кореид қандалалари
Miridae, Coretdae оилалари
Наша ўсимлигига мирид ва кореид оиласига кирувчи қандалаларнинг бир неча тури зарар етказади; булардан энг зарарлиси: дала қандаласи (Lygus pratensis L.) ва лавлаги қандаласи (Poeciloscytus cognatus Fieb.) ҳисобланади.
Бухоро ва Тошкент атрофидаги туманларда наша экинига кўп миқдорда сабзавот қандаласи (Poeciloscytus vulneratus Panz; Miridae оиласидан) ва liorhyssus hyalinus F. қандаласи (Coreidae оиласидан) тушганлиги кўрилган.
Зарари. Мирид ва кореид қандалалари, айниқса дала қандаласи баъзан наша экинига анча катта зиён етказади; бу қандалаларнинг наша ўсимлиги ширасини сўриши натижасида поянинг айниқса юқори қисмидаги ғунча ва тугунчалар тўкилиб кетади. Ўсимлик қандала билан шикастланганда, унинг учки қисмининг 10-20 см жойидаги мевалар тўкилиб кетганлик ҳоллари кўрилган.
Қандалаларнинг ўсимлик ўсиш нуқтасини сўриши бутун ўсиш даврида юз бериб туради, бундай сўриш айниқса ёз ўрталарида жуда кучайиб кетади; ўсимлик уруғдан чиқиш пайтида ўсиш нуқтасининг шикастланиши айниқса зарарли; бундай ҳолларда ўсимлик қуриб қолади ёки ўсишдан орқада қолиб, барвақт шохланишга киришади.
Агар ўсимлик гуллаш олдидан ёки гуллаш бошланишида унинг ўсиш нуқтаси шикастланса, ўсиш жараёни тўхтайди, поя йўғонлашиб, қисқа шохлар ҳосил бўлади, натижада луб толасининг сифати ёмонлашади.
Қандалалар каноп ўсимлигидан бошқа яна кўпгина экинларга ҳам тушади; масалан, Liorhyssus hyalinus L. қандаласи наша ва дағал каноп ўсимликларини шикастлайди. Лавлаги, дала ва полиз қандалалари қанд лавлаги ва ош лавлаги экинларида кўплаб пайдо бўлиб ўсимлик ширасини сўради. Бу зараркунандалар бедапояда ҳам кўплаб учрайди. Самарқанд вилоятида дала қандаласи бедапояга тушадиган хавфли зараркунанда эканлиги аниқланган (Останова); Тошкент вилоятида эса бедапоя учун дала қандаласи хавфли ҳисобланади (Соболева, Яхонтов). Мирид ва кореид қандалалари дуккакли ўсимликларда, айниқса беда ва нўхат ўсимлигида ёш ва гуллаётган поя ва шохлар ширасини сўриб, ҳосилни жуда камайтириб юборади; дала ва лавлаги қандаласи соя, кунгабоқар, махсар, зиғир, канакунжут, горчица, кўкнор, ерёнғоқ экинларига тушади; бундан ташқари, лавлаги қандаласи кашнич, арпабодиён, шивит, шалфей экинларини ҳам шикастлайди; дала қандаласи ғўза, картошка, тамаки, наша экинларини зарарлайди.
Қандала сўрган ўсимликнинг ўсиши сусаяди, ғунча, мева ва барглари (ёки айрим участкаси) қуриб қолади, натижада экин ҳосили камайиб кетади. Бу қандалалардан ўсимлик қанча эрта шикастланса, унинг зиёни шунча катта бўлади.
Марказий Осиёда луб экинларга зарар етказадиган мирид ва кореид оиласига қaрашли тур таркиби юқорида кўрсатиб ўтилганлар билангина чегараланмайди. Масалан, Бухоро вилоятида дағал каноп ўсимлигининг ёш кўсакча, тугунча ва ғунчаларининг Stictopleurus abutilon Rossi қандаласи ва Corizus hyosciami L. қандаласи билан анча катта шикастланганлиги кузатилган. Луб экинларга зарар етказадиган Hemiptera фауналари ҳозирча тўла аниқланган эмас.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish