Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Лептестерия Leptestheria sp



Download 3,6 Mb.
bet97/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Лептестерия
Leptestheria sp.
Зарари. Ўзбекистан шоликорлик тажриба станцияси ҳамда Ўзбекистоннинг Ўрта Чирчиқ туманидаги баъзи хўжаликларнинг шолипояларида ўтказилган (Шагаев) кузатиш натижаларига қараганда, лептестерия шолипояда жуда кўпайиб кетган ҳолларда у ер бетини титиб, майсаларнинг сув бетига қалқиб чиқишига, демак ҳалок бўлишига сабаб бўлади.
Тарқалиши. Бу зараркунанданинг—Leptestheria авлодининг турлари Европанинг жанубида, Осиё ва Африкада тарқалган.
Таърифи. Лептестерия баргоёқли қисқичбақа туркумининг Conchostraса кенжа туркумига киради. Лептестериянинг бўйи 8—10 мм, эни 4—5 мм; кичкина бошли ва сегментларга бўлинган чўзиқ танаси тиниқ, қорин томони очиқ икки паллали чиғаноқ билан қопланган.
Танасининг кейинги учи иккига ажралган бўлиб, ҳар бирида иккитадан олдинга эгилган қорамтир илмоқча бор. Ривожланишнинг имаго стадиясидан бошқа стадияси ҳали аниқанган эмас.
Ҳаёт кечириши ҳозирча текширилмаган. Лептестерия Тошкент вилояти шолипояларида май-июн ойларида кўплаб пайдо бўлади. Зараркунанда сувда тез ҳаракат қилиб, лойқа ичига кириб олади. Науплиус ва метанауплиус стадияларини кечириб ўзгариш билан ривожланади.
Кураш чоралари. Лептестерия кўпайиб кетган шолипоя тахталарини қуритиш (Шагаев, Косарев тажрибаларига асосланиб) жуда яхши натижа беради.


Оқ жўхори трипси
Anaphothrips flavicinctus Karny.
Зарари. Бу зараркунанда баъзан жуда кўп миқдорда маккажўхорига ва айниқса оқ жўхорига ҳужум қилади, у ўсимликлар барги қинининг ширасини сўриб яшайди. Масалан, айрим барглар қинидан бу ҳашаротнинг юзларча, ҳатто мингларча нусхаси топилган. Трипс тушган ўсимликнинг ўсиши шубҳасиз сусаяди, барглари буришиб қолади.
Тарқалиши. Бу зараркунанда ҳозирча Ўзбекистоннинг Бухоро, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидагина учрайди, аммо Марказий Осиёнинг бошқа жойларида ҳам кўп бўлиши шубҳасиздир. Жўхори трипси Ява, Цейлон оролларида ва Австралияда ҳам бўлади.
Таърифи. Oқ жўхори трипсининг бўйи 0,99—1,2 мм бўлиб, танаси чўзиқ, туси қўнғир қорнининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи сегментлари ва оёқлари оч-сариқ, қаноти оқиш-кул ранг бўлади; олдинги қанотининг олдинги узунасига кетган томирида 5—6 тук кейинги томирида 7—10 та тук бўлади; саккизинчи сегментининг кейинги четида микроскопик тишча бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish