Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet94/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Таърифи. Бу юмалоқ шаклдаги қурт урғочисининг бўйи 3—5,2 мм, эни 0,1—0,2 мм келади; бўйининг энига бўлган нисбати 25—30; найзасининг узунлиги 0,01 мм; қизилўнгачининг узунлиги 0,2—0,45 мм. Эркагининг бўйи 1,9—2,5 мм, эни 0,07—0,1 мм; бўйининг энига бўлган нисбати 25—29; қизилўнгачининг узунлиги 0,15- 0,2 мм; спикулининг катталиги—0,035 мм; спикуллари жуда кенг бўлиб, улар анал (чиқарув) тешиги диаметрининг 1,2 ни ташкил этади; бурсаси думи охирига бориб етмайди. Буғдой нематодасининг қизилўнгачи равшан, юмалоқ бульбусли бўлади. Нематода сувсимон оқ ярим тиниқ рангда бўлади. Тухумининг бўйи 73—140 микрон, эни 33—63 микрон, ўртача 85 х 35 микрон бўлади.
Бўйининг энига бўлган нисбати 42 га тенг бўлганда личинкасининг бўйи дастлабки стадиясида 0,5—0,6 мм бўлади; танасининг олди қисмидан ҳисоблаганда бўйининг 36—59 % да жинсий зачатка (бошланғич) пайдо бўлади.
Ҳаёт кечириши. Қишда буғдой нематодасининг иккинчи ёшдаги личинкаси майдароқ буғдой донига ўхшаш галл ичида анабиоз ҳолатда бўлади. Буғдой шикастланганда галлнинг ранги тўқ жигар ранг, жавдар шикастланганда галлар сариқ бўлади; вазни нормал дондан 4х4,5 марта енгил; галлар пўсти қаттиқ; ичидаги модда унсимон масса кўринишга эга бўлиб, нематодалар личинкаларидан иборат. Битта галлда бир неча донадан 15000 донагача личинка бўлади. Буғдой нематодасининг галли янчилган дон орасида кўплаб бўлади, аммо дон ўрилмасдан олдин бир қисм галлар бошоқдан ерга тўкилади. Анабиоз ҳолатдаги личинкалар иссиқлик ва айниқса нам етарли бўлмаганда тўққиз йилгача, баъзи маълумотларга қараганда, ҳатто 27 йилгача ҳаётчанлигини йўқотмайди. Галл намиқиб, иссиқлик етарли бўлиши билан ундаги личинкалар анабиоз ҳолатидан чиқиб, 20—30 минут ичида фаол қуртга айланади ва кўп ўтмасдан галлдан ташқарига чиқиб кетади.
Буғдой нематодаси баъзи ёввойи ғаллагулли ўсимликларни, жумладан қўнғирбош, ёввойи сули, ялтирбош ўтларни ҳам зарарлайди.
Бу зараркунанда далаларга экиладиган уруғлик дон ичидаги галл билан бирга келиб тушади. Кузги экинларда личинкалар галл ичидан кўкламдагина чиқади, чунки кузда ҳаво ҳарорати нематодаларнинг яшаши учун етарли бўлмайди. Баҳори экинларда эса дон экилганидан кейин кўп вақт ўтмай галл намиқиб унинг ичидаги личинкалар чиқади.
Тупроққа тушган личинкалар 5—10 см, ҳатто 20 см масофагача силжий олади. Баъзи маълумотларга қараганда, дон экилганидан кейин личинкаларнинг 90 % дан кўпроғи ғалла ўсимлиги илдизчаларини топа олмай ўлиб кетади. Ёш ғалла ўсимлигининг илдизчаларига етиб олган личинкалар, ўсимликнинг ер усти қисмига чиқиб, энг аввал остки барглар қўлтиғига ўрнашади, сўнгра ўсимликнинг юқори қисмларига силжиб, ўсиш нуқтасига жойлашиб олади. Нематоданинг суюқлик чиқариши натижасида ўсимликнинг ўсиши сусаяди, барглари буришади. Ўсимликларнинг шикастланган қисми бошоқ чиқармасданоқ қуриб қолади. Шикастланган ғалла ўсимликлари гуллаши пайтида нематода тугунчанинг муртак тўқимасига кириб олади; бу тўқималар ўсиб галл ҳосил қилади, бунинг ичида нематодалар тез ўсиб, жинсий вояга етади. Битта галл ичида нематоданинг эркаги 2—7 дона, урғочиси 1—6 дона бўлади. Галл шикастланмаган нормал дон пишгандан бир оз кейинроқ тўла етилади. Галл пўсти қотишидан олдин унинг ичидаги эркак ва урғочи нематодалар қўшилади, сўнгра эркаги ўлиб кетади, урғочиси эса, 250 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан личинкалар галл девори билан озиқланади ва бир марта пўст ташлайди, галл қотиш даврида эса анабиоз ҳолатга киради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish