Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet92/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Бу қўнғиз ҳам, ловия қўнғизи сингари ўзи тушган ўсимлик донларини далаларда, ҳосил йиғилгандан кейин омборларда зарарлайди. Бошқа жойларга, асосан, донлар билан тарқалади.
Тухумларини далаларда дуккаклар сиртига, омборларда эса донлар ёки дон солинган қоплар устига қўяди, урғочи қўнғиз ўрта ҳисобда 60 та тухум қўяди. Тухумлари ўрта ҳисобда 8, личинкалари 17 ва ғумбаклари 7 кунда ривожланиб бўлади. Турли шароитда бу зараркунанданинг тўла ривожланиб бўлиши 18—60 кунгача давом этади. Ловиянинг битта дони ичида бир неча личинка етилиши мумкин.
Бу зараркунанда йилига бир неча бўғин беради. Ҳарорат етарли даражада юқори бўлганида қишки уйқуга кирмасдан ривожлана беради.
Кураш чоралари. Ловия қўнғизига қарши курашиш учун белгиланган чоралар кўрилади.


Tўpт панжали қўнғиз
Callosobruchus guadrimacutatus F.
Зарари. Бу қўнғиз нўхат, соя, ловия, горох донларини шикастлайди. Донга худди ловия ва хитой қўнғизлари сингари зарар етказади.
Тарқалиши. Ҳиндистон, Туркия, Греция, Бельгия, Жазоир, Ўрта Африка, АҚШ ва Австралияда учрайди.
Таърифи. Қўнғизининг танаси чўзинчоқ овал шаклида. Орқасининг олд қисми кейинга борган сари кенгая беради, кетинги четининг ҳар иккала томонида иккита ўйиқча бор; кейинги сонларининг ички томонида биттадан йирик тикан бўлади. Қўнғизнинг асосий ранги қўнғир, қанотустликларининг учи ёнида ва ўртасида биттадан қорамтир доғлар бор, баъзан бу доғлар яққол кўриниб турмайди ёки бутунлай бўлмайди. Қунғизнинг узунлиги 3,5—5 мм келади. Личинка ва ғумбаги ловия қўнғизининг личинкаси ва ғумбагига жуда ўхшайди.
Ҳаёт кечириши. Асосан хитой дон қўнғизиникига ўхшайди. Кўпинча зарарланган донлар билан тарқалади. Юқорида кўрсатилган ўсимликларнинг далада ўсаётган ҳамда омборларда сақланаётган донларида ривожланади.
Урғочилари 100 тагача тухум қўяди. Шароит қулай бўлганида тухумлари 4—5 ва личинкалари 17—22 кунда ривожланиб бўлади, тўла ривожланиш даври 30—38 кунгача давом этади. Йилига 3 бўғин беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish