Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Тарқалиши. Пуч гул трипси Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибирда, Узоқ Шарқда, Кавказда ва Европанинг ҳамма қисмида учрайди. Таърифи



Download 3,6 Mb.
bet100/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Пуч гул трипси Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибирда, Узоқ Шарқда, Кавказда ва Европанинг ҳамма қисмида учрайди.
Таърифи. Вояга етган ҳашарот 1,4—1,7 мм катталикда; ранги қора ёки тўқ қўнғир бўлади; мўйлови саккиз бўғимли, учинчи бўғими оқиш. Олд кўкрагининг кейинги томони сал кенгайган; танаси ингичка ва узун; қорин сегментининг сўнггиси чўзилиб найга айланган, бу найнинг туби учидан кўра икки марта кенгроқ; найнинг узунлиги асосининг кенглигига 2:1 нисбатда бўлади. Қанотлари томирсиз, шаффоф, четларида узун шокилалари бор.
Тухуми туғилган вақтида оқиш-сариқ кейинчалик сап-сариқ тусда бўлади; тухумининг бўйи 374—425 µ эни 125—135 µ келади.
Личинкаси қизғиш сариқ тусда, қорнининг кейинги сегментлари қизил; қорни охирида узун қиллар бор, бу қиллар қориндаги сўнгги сегментдан икки ярим-уч марта узунроқ. Личинканинг бўйи 1,8 мм гача бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу трипснинг урғочиси вояга етган ҳолда қишлайди, эркаги эса кузда урғочиси билан қўшилганидан кейин ўлиб кетади. Трипс далаларда ўсимлик қолдиқлари орасида, кесакчалар остида ҳамда ёввойи ғалласимон ўтларда, айниқса дала четларидаги дарахтларнинг тўкилган хазони остида қишлайди.
Эрта кўкламда трипс учиб чиқиб ғалласимон ўт ва экинларга тушади, бу ерда улар ўсимликларнинг барг қинлари ва бошоқларига жойлашиб олади. Трипс бегона ўтлардан ғумай, ажриқни яхши кўради. Бундан ташқари, трипс қиёқ билан озиқланиб ҳамда унда кўпайса керак шунингдек улар зуптурум ва отқулоқ ўсимлигида ҳам яшайди; бу ўсимликларда трипснинг дастлабки авлоди ривожланади.
Трипснинг иккинчи авлоди шолини, қисман маккажўхорини шикастлайди, шунингдек бошқа ўсимликларга, ғалласимон ўтларга ҳам ўтади ва айниқса шоли ҳамда курмакни яхши кўради.
Трипс шоли баргини ҳали ёзилмаган вақтида сўра бошлайди, шунинг учун барг ёзилгандан кейин унинг ҳалиги шикастланган жойи худди кўндаланг сатр каби бўлиб кўринади. Баргнинг трипс сўрган жойидаги тўқималарининг нобуд бўлиши натижасида унинг кутикуласи шаффоф парда каби бўлиб қолади, бу парда ҳам кейинчалик йиртилиб, баргларда тешиклар пайдо бўлади; баъзан баргнинг трипс сўрган жойидан юқориси ҳимарилиб, сўнгра қуриб қолади. Трипс шикастлаган учки барг баъзан осонгина узилиб кетади.
Трипс шоли рўвагини ҳали барг қинидан чиқмаган вақтида шикастлайди. Шикастланган рўвак барг қинидан чиққач, унинг учи оқариб яхши билиниб туради.
Урғочи трипс ўз тухумини бошоқдаги дон қобиқларига ҳамда ғалласимонларнинг бошоқ бандига (айрим бошоқчалар орасидаги бандга) тўп-тўп қилиб қўяди. Тухум қўйиш муддати анча узоққа чўзилади, масалан, Украинада 20 кунгача давом этади. Личинкасининг ривожланиши икки ҳафтага чўзилади.
Пуч гул трипси Марказий Осиёда бир ёзда қанча авлод бериши ҳозирча номаълумдир, аммо Россиянинг Европа қисмининг жанубида бир ёзда икки авлод беради.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши кураш чоралари ерни кузда шудгорлаш, далада ва дала теварагида пайдо бўлган бегона ўтларни мунтазам равишда йўқотиб туриш, дала яқинидаги дарахтларнинг хазонини йўқ қилиб туришдан иборатдир.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish