Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet96/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанданинг ҳаёт кечириши ҳозирча яхши текширилган эмас. Қалқондор шоли майсаларини ҳамда ҳар хил чувалчанг ва майда балиқларни еб кун кечиради. Бунинг шоли майсасини еб зиён етказишидан кўра, тез ҳаракат қилиб шоли илдизларини узиб юбориши билан етказадиган зарари каттароқ бўлади; бунда шикастланган ўсимлик сув бетига қалқиб чиқиб ҳалок бўлади. Айниқса, кечикиб экилган шолилар иккита-учта илдиз чиқарган вақтида бу зараркунандадан кўп шикастланади. Яхши ўсиб бақувватлашиб олган шолилар бу зараркунандадан деярли шикастланмайди.
Қалқондор оқмайдиган ёки секин оқадиган сувларда ўзини яхши ҳис қилиб тез кўпаяди; бунинг серҳаракатлиги кечаси сусаяди; аммо куннинг иккинчи ярмида у жуда фаол ҳаракат қилади; баъзан сув тагига тушиб анча вақтгача балчиққа кўмилиб ётади. Бу зараркунанданинг урғочиси июн ойининг ўрталарида тухум қўяди; бунинг тухум халтасида 77 дан 110 тагача тухум бўлади. Тухумини куннинг иккинчи ярмида тупроқда 3 см гача чуқурликка 27 тадан тўп-тўп қилиб қўяди. Apus авлодининг турларида эркаги кам учрайди; уруғланмаган тухумлари эса партеногенетик ривожланиш қобилиятига эга. Қалқондор тухуми ҳовузнинг суви қуригач бир неча ойгача тирик қолади.
Кураш чоралари. Шоли майсасини калқондорнинг зарарлашидан сақлаш учун уруғни машина билан экиш тавсия этилади, чунки шоли қўлда сочиб экилса майсаларининг илдизлари ер юзасида бўлиб, буни зараркунанда осонгина узиб шикастлайди. Қалқондор билан зарарланган участкаларга шолининг сув бостирилмасдан ўстириладаган навларини экиш ва уруғни сув қўймасдан сочиш керак Шу билан бирга сувнинг шолипояга кирадиган жойига кўзи 5—6 мм ли сим тўр тутиб қўйиш тавсия этилади. Шолипояда алмашлаб экиш усулини амалга ошириш ҳам жуда фойдали тадбир ҳисобланади.
Шолипоянинг ҳар гектарига (суви 5—10 см қалинликда бўлган вақтда) 2 ц дан аммиак селитра солинганда зараркунанда батамом ҳалок бўлади; бунда шоли ўсимлиги ҳатто ёшлик вақтида ҳам селитрадан мутлақо зарарланмайди. Валенсияда қалқондорга қарши курашда аммоний сульфат ёки аммоний хлорид ишлатиш тавсия этилган (Демор).
Бундан ташқари, шолипояда карп балиғи ва ўрдак боқиш билан ҳам қалқондорлар йўқотилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish