Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet98/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Оқ жўхори трипсининг қандай ҳаёт кечириши шу вақтгача яхши текширилган эмас. Фақат шу нарса маълумки, трипс тухумини барг тўқимасининг ичига қўяди. Трипс оқ жўхори ва маккажўхоридан ташқари ғумай баргига ҳам тушади. Бу зараркунанда май-июн ойларида кўплаб пайдо бўлади.
Бухоро вилоятида оқ жўхори трипсини Aeolothrips intermedius Bagn. деб аталган трипс ва Triphleps albidipennis Reut деб аталган қандала қириб туради.
Кураш чоралари. Зараркунанданинг макони бўлган ғумайнинг ўсишига йўл қўймай, зараркунанда тушган экинларга анабазин, никотин ва гексахлоран дориларини сепиб туришни тавсия этиш мумкин.


Буғдой трипси
Haptothrips tritici Kurd.
Зарари. Бу зараркунанда буғдойга, айниқса лалмикорликдаги буғдойга қурғоқчилик йилларида катта зарар етказади. Вояга етган трипсларнинг сўриши натижасида буғдойнинг бутун бошоғи ёки унинг учки қисми қуриб қолиб, бошоқ оқиш тусга киради ёки бўлмаса қурийди ва барг қини яхши ёзилмай, бошоқнинг юқори қисми эгилиб қолади. Трипс бошоқ гулига ва ўсаётган донига тушса дон майда, енгил ва кўпинча пуч бўлиб қолади. Ҳатто битта донда трипснинг битта личинкаси бўлган тақдирда ҳам бу дон оғирлиги 3,2—11,1 %, учта личинка бўлганда 12—34,8 %, бешта личинка бўлганда—49,9 % гача камайиб кетади (Гриванов, Рубцов, Честюков, Нефедов маълумотлари). Қаттиқ нав буғдой юмшоқ навга қараганда трипсдан камроқ шикастланади.
Тарқалиши. Буғдой трипси Марказий Осиёда, Қозоғистонда Россиянинг Европа қисмининг жанубий ярмида—шимолда Рязангача бўлган ерларда, Сибирь даштларида, шунингдек Германия, Австрия ва Венгрияда учрайди.
Таърифи. Трипснинг бўйи 1,47—2,2 мм келади. Танаси ингичка, қорнининг сўнгги сегменти (бунинг тузилиши қариндош турларини билиб олиш учун муҳимдир) найсимон чўзилиб, opқа учи сал торайган; бу сегментнинг узунлиги асосининг кенглигига 2,5:1 нисбатда бўлади, трипснинг олд кўкрагининг орқа томони кенгайган; қанотида томирлар йўқ, олдинги қанотининг ўрта қисми бошқа трипсларники сингари сал торайган; қаноти четларида узун қилчалар бор, мўйлови саккиз бўғимли. Буғдой трипси танаси қopa ёки тўқ қўнғир тусда, мўйловининг учинчи бўғими оқиш, учи сал қўнғир бўлади.
Трипс личинкаси ингичка, бўйи 2 мм гача; мўйлови етти бўғимли; сўнгги ёшдаги личинканинг мўйлови орқа томонга қайрилган; қорнининг сўнгги сегментида ўрнашган йирик қилча шу сегментдан қисқароқ; личинкаларнинг ранги оч қизил тусда бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish