Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet166/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Катта махсар филчаси
Larinus syriacus Gyll.
Зарари. Бу зараркунанданинг вояга етган қўнғизи ва айниқса личинкаси экинга кўп зарар етказади. Вояга етган қўнғиз-филча ғунчани ва унинг бандини кемиради; личинкаси эса уруғни еб йўқ қилади.
Тарқалиши. Катта махсар филчаси Марказий Осиёда, Кавказ ортида ва Россиянинг Европа қисмининг жанубида учрайди.
Таърифи. Бу қўнғиз 8-12 мм катталикда; ранги қора бўлиб, кул ранг туклар билан қопланган; шунинг учун ҳам қорнининг ост томони кул тусда бўлиб кўринади; қанотустлигидаги туклар баъзан хира доғчалар ҳосил қилади. Ёш қўнғизларнинг ост томони ва икки биқини кўпинча ўсимлик гулининг сарғиш чанги билан қоплангаи бўлади. Филча танаси сал чўзиқ, орқасининг олди қисми орқа томонга қараб жуда кенгайиб кетган; хартумчаси узун, унинг уст томонида узунасига кетган эгатча бор.
Личинкасининг бўйи 14 мм гача боради, туси оқ, боши сарғиш; танаси йўғон, эгилган, оёғи бўлмайди.
Ҳаёт кечириши. Катта махсар филчасининг қандай ҳаёт кечириши яхши аниқланган эмас; бу қўнғиз махсар экилган далаларда апрел охири-майнинг биринчи яримларида ҳамда ўсимликнинг ғунчалаш ва гуллаш пайтларида пайдо бўлиб, ғунча ва гулни, ғунча банди ва гул бандини кемириб шикастлайди; натижада ўсимликнинг ғунча ва гуллари қуриб сийраклашиб кетади.
Қўнғиз ўсимлик гуллаши пайтларида жуфтлашиб, тухум қўйишга киришади. Урғочи филча махсар бошчасидаги айрим гулларни у ёқ-бу ёққа итариб, гулнинг энг энсиз жойига биттадан, баъзан бир нечтадан тухум қўяди. Тухумдан 3-7 кун ичида личинка чиқиб, гул тугунчасини еб яшайди. Битта бошчада фақат биттагина личинка яшаши мумкин, гул саватчасига бир нечта тухум қўйилган бўлиб, ундан бир нечта личинка пайдо бўлган тақдирда, овқат етишмаслиги натижасида булардан биттаси қолиб, бошқалари ўлиб кетади.
Личинкалар шу озиқланиб турган жойида-махсар бошчасида ғумбакка айланади; бунинг учун личинка ўзига бошча ўртасига ин-бешикча ясайди.
Янги авлоднинг вояга етган филчалари махсар пишган даврда пайдо бўлади. Тухумдан личинка чиқиб то вояга етган филча пайдо бўлгунча, бир ойча вақт ўтади.
Кураш чоралари. Бу зараркунанда ёввойи махсар ўсимлигидан ва эҳтимол, бошқа бутсимонгулли ўтлардан махсар экинига ўтадиган бўлганидан, бу ўтларни йўқ қилиб туриш катта аҳамиятга эга. Филча махсар ғунчалаш даврида пайдо бўлганида (тухумлаш вақтигача) ўсимликка кальций арсенатни тупроқ чанги ёки ўтин кулига аралаштириб чанглаш керак, бунда гектарига 8-10 кг кальций арсенат, 4-5 кг ўтин кули ёки тупроқ чанги олинади. Бундан ташқари, филча тушган махсар экинига гексахлоран дустини чанглаб кўриш ҳам тавсия этилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish