Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet164/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Индов баргхўри
Entomoscelis adonidis Pall.
Зарари. Бу зараркунанда Марказий Осиёда баъзан кўплаб пайдо бўлишига қарамай (Бухоро атрофида кўплаб пайдо бўлганлиги маълум), индов экинига унчалик катта зарар етказгани маълум эмас.
Индов баргхўри Россиянинг Европа қисмида бутсимонгулли ўсимликларга, жумладан, горчица, индов ва қисман хрен ва карам экинларига анча жиддий зарар етказиб туради. Бу зараркунанданинг лавлаги экинига ҳам тушганлиги кўрилган.
Тарқалиши. Индов баргхўри Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибирда, Европанинг Ўрта ва жанубий қисмида, Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Қўнғизи 7-10 мм катталикда; танаси чўзинчоқ, овал шаклда, усти дўппайиб чиққан бўлади. Урғочиси қанотустлигининг олди томони бир оз торроқ, эркагида эса параллел кўринишда. Қўнғизнинг усти қизил, ости қора бўлади; орқасининг олдинги ўртасида йирик қора доғи ва икки ёнида кичкина қора нуқтачаси бор; қанотустлиги ўртасида ва чокида узунасига ўтган қора йўллар бор; оёғи ва мўйловлари қора бўлади. Тухуми чўзиқ, овал шаклда, тўқ қизғиш-қўнғир рангда.
Личинкаси тўқ-қўнғир ёки қора тусда, бўйи 13—14 мм; танаси чўзиқ, кейинги томони торайган; танасининг ҳар бир сегментида кўндалангига уч қатор бўлиб жойлашган майда сўгалчаси бор; иккинчи сегментида бу сўгалчалар икки қатор бўлиб, учинчи қаторида эса иккита дўмбоқча жойлашган; танадаги биринчи сегменти ва сўнгги иккита сегменти уст томондан кучли даражада хитинлашган қобиқ (совут) билан қопланган. Ғумбаги сарғиш-қизил, бўйи 9 мм гача келади.
Ҳаёт кечириши. Индов баргхўри ўзининг ҳар хил ўсиш стадиясида, кўпинча тухумлик стадиясида қишлайди.
Тухумдан апрелда кўплаб личинкалар чиқа бошлайди. Личинкалар бутсимонгуллилар баргида, унинг этини еб (аммо томирига тегмай) яшайди. Личинкаларнинг ривожланиши об-ҳаво шароитига қараб 1-3 ҳафтага чўзилади. Вояга етган личинкалар тупроқнинг 3-5 см лик қатламига кириб ўзига ин ясайди; шундан кейин 3-4 кун ичида ғумбакка айланади.
Ғумбаклик даври 2-3 хафта давом этади. Ғумбакдан чиққан қўнғизлар ер бетига чиқади ва овқатланишга киришади; қўнғизлар ўсимлик баргини, гул ва қўзоғини ейди. Қўнғизлар ҳаётининг дастлабки вақтларида жинсий маҳсулоти ривожланмаган бўлганидан кўкламда ва ёз бошларида, гарчи баъзан жуфтлашиш ҳодисаси юз берган тақдирда ҳам тухумламайди.
Ғумбакдан чиққан қўнғизлар ер юзида 3-4 ҳафтагача озиқланиб юриб, сўнгра тупроқда кириб, ёзги уйқуга киради; бу уйқу кузгача чўзилади; кузда яна ер бетига чиқиб, бутсимонгулли ўсимликлар билан тўйиниб яшайди ва шу ўсимликларга тухум қўяди; бу тухумларнинг бир қисмидан шу йилиёқ личинка чиқади.
Бу зараркунанда бир йилда бир авлод беради; баъзан бир авлоднинг ривожланиши шу йили тугалланиб, иккинчи авлоднинг ривожланиши иккинчи йилга ўтиб кетади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish