Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet160/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Кўк чигирткалар тухумлик стадиясида қишлайди. Сийрак ўтли, қуёшга қараган очиқ жойларда, март охири ва апрелнинг биринчи ярмида тухумдан личинкалар чиқади; ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлар қалин бўлган жойларда тухумдан личинкаларнинг чиқиши кечикади. Тухумдан личинка чиқиш даври бирмунча узоққа чўзилади, личинка миқдори табиатда аста-секин кўпая боради.
Личинкалар дастлабки ёшида кичик тўдаларга бўлиниб яшайди. Кейинроқ тарқалиб, якка-якка яшашга киришади. Ёш чигирткалар айниқса кўклам илиқ келган йиллари тез ўсиб, беш марта пўст ташлайди. Пўст ташлаш ҳодисаси кундузги илиқ вақтларда юз беради. Май ойида ва июн бошида қанот чиқаради.
Қанот чиқарган кўк чигирткалар узоқ масофага уча олмайди; узунқуйруқ чигиртка оқпешона чигирткага қараганда яхшироқ учади (оқпешона чигиртка атига бир неча метргагина уча олади).
Кўк чигиртка қанот чиқарганидан кейин тахминан тўртинчи кундан бошлаб чириллашга киришади, бу ҳол унинг жинсий вояга етганлигини кўрсатади. Чигирткалар кечқурунлари жуда серҳаракат, фаол бўлади; илиқ кечалари буларнинг чириллаши эрталабгача тухтамайди, баъзан чириллаши кундуз кунлари ҳам давом этади.
Кўк чигирткаларнинг кўплаб қўшилиш ҳодисаси кечанинг биринчи ярмида рўй беради, шундан кейин уч-етти кун ўтиб, кун қизиғи сусая бошлагач тухум қўйишга киришади; бунда урғочи чигиртка тухум қўйгичини пастга эгиб тупроққа санчади, тухумини бутун тухум қўйгичи бўйича чуқурликка қўяди. Тухумини қўйиб бўлгач (бунинг учун урғочи чигиртка 5-15 минут вақт сарф қилади), у тухум қўйилган чуқурнинг устини зич беркитиб қўяди. Шундан кейин чигиртка сал нарироқда тухум қўйгичини яна ерга санчиб тухум қўяди; ҳар чуқурчага биттадан тухум қўяди; битта урғочи чигиртка 200 гача тухум қўйиши мумкин.
Кўк чигиртка ва бунинг личинкалари кўпгина экин ва ёввойи ўсимликларнинг баргини, гули ва мевасини четидан ва ўртасидан кемириб овқатланади; шу билан бирга кўк чигиртка ҳар – хил ҳашаротларнинг серэт аъзоларини еб ҳам яшайди.
Узунқуйруқ ва оқпешана кўк чигиртка қуруқ лалмикорликларда яхши урчиганидан лалми экин майсалари бу зараркунандадан кўпроқ шикастланиб туради.
Кураш чоралари. Кўк чигирткаларга қарши курашда ҳар гектарга 20-25 кг дан гексахлоран чанглаш, шунингдек қир чигирткаларига қарши курашда ишлатилганидек заҳарли емлар ишлатиш анча яхши натижа беради; бунда заҳарли емни кепакдан тайёрлаш маъқул кўрилади.
Бундан ташқари, кўк чигиртка тушган экинларга оҳак аралаш париж кўки дориси пуркалади, бу дори 1 л сувга 1 г париж кўки ва 2 г янги сўндирилган оҳак қўшиб тайёрланади, бундай тайёрланган эритма ҳар гектар экинга 1000—1500 л сарфланади ёки гектарига 15 кг ҳисобидан кальций арсенат чангланади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish