Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet159/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Бошқа зараркунандалар
Юқорида кўрсатиб ўтилган зараркунандалардан ташқари, Марказий Осиёда қанд лавлаги экинига баъзан қўйидаги зараркунандалар тушади: майса нематодаси, бу одатда, лавлагида унча кўп бўлмайди; Коршинский шилиқ қурти; ўргимчаккана; дала қора чигирткаси; сув ҳавзаларига яқин жойлашгаи захкаш участкаларда қуйруқли бузоқбош-медведка; чигирткасимонлар, айниқса воҳа чигирткаси, оранжерея бити бўлади, булар кўпинча лавлаги кўчатига тушади; беда қандаласи; дала қандаласи; лавлаги қандаласи; сабзавот қандаласи; тоғ қандаласи; бу ўтқазилган лавлагига зиён етказади (қандалалар ичида энг хавфлиси лавлаги қандаласидир); бузоқбоши личинкалари, шу билан бир қаторда март бузоқбошиси ва зарарли бузоқбоши; чўтир бронза тус қўнғиз, бу зараркунанда ўсимликнинг тўп барги ўртасидаги ёш баргларни кемиради; симқуртлар; қора қўнғиз личинкалари; қизилбош шпанка, майса пашшаси бу зараркунанда экилган уруғни ва энди кўкариб чиққан майсани шикастлайди; маккажўхори парвонаси, бу капалак қурти барг бандини ва ўсимлик поясини зарарлайди; кемирувчи қуртлар, айниқса кузги қурт ва ундов тунлами; карадрина; беда тунлами, бу тунлам баргларни еб озиқланади ва барг бандида чуқур ўйиқлар ясайди; гамма тунлами.
§ 7. МОЙЛИ ЭКИНЛАР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Кўк чигирткалар
Tettigoniidae
Марказий Осиёда мойли экинларга зарар етказадиган икки тур кўк чигиртка: узунқуйруқ кўк чигиртка (Tettigonia caudata Charp.) ва оқпешона кўк чигиртка (Decticus albifrons F.) борлиги аниқланган.
Зарари. Бу ҳар иккала чигиртка кунжут ва ғалла экинларини шикастлайди. Лалмикорликда экин даласи четлари бўйлаб кунжут чаноғининг 30 % часи шу чигиртка дастидан нобуд бўлган ҳоллари кўрилган (Родд, Гуссаковский, Антова). Узунқуйруқ чигиртка соя, ляллеманция, тамаки, зиғир, кунгабоқар ва полиз экинларини ҳам шикастлайди.
Тарқалиши. Узунқуйруқ кўк чигиртка Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Кавказда, Қримда, Украинада, Россиянинг Марказий қора тупроқ зоналарида ва Қуйи Волга ўлкаларида учрайди. Оқ пешона кўк чигиртка Марказий Осиёда ва Россиянинг Европа қисмининг шарқий-жанубий қисмида бўлади.
Таърифи. Узунқуйруқ кўк чигиртка эркагининг бўйи 22—37 мм, урғочисининг бўйи 29—36 мм (бунга тухум қўйгичи кирмайди); танаси яшил тусда, сони сариқ, қанотустидаги узунасига кетган томирларнинг таг томони сарғиш, қанотустлигининг асосий қисми тўқ жигар рангда; қанотустлигининг учи кейинги сакровчи оёғининг сони устидан анча нарига ўтади. Урғочисида ўртасидан пастга эгилган бақувват тухум қўйгич бор; шу билан бирга тухум қўйгичининг учи қанотусти тепасидан ошади. Узунқуйруқ чигиртка орқасининг олди қисмининг ён чиқиғининг қуйи чети тўгараклашган. Личинкаси бир хил яшил тусда бўлади.
Оқпешона чигиртканинг бўйи 30—45 мм, ранги қўнғир сарғиш ёки сал яшил тусда бўлиб, қўнғир гул чизиқлари бор; орқасининг олди биқинлари қорамтир; бошининг олдинги қисми оч, оқиш рангда; қанотустлигида қўнғир доғлар бор; эркагидаги сўнгги орқа сегменти иккига сал ажралиб туради; эркагининг церкиси тубида тишча бор. Бу чигиртканинг қанотусти қорнидан узунроқ, аммо кейинги сакровчи оёғининг болдири орқасидан нарига ўтмайди. Урғочисида юқорига қайрилган ингичка тухум қўйгич бор. Личинкаси қўнғир тусда бўлиб, яшил гуллари бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish