Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet132/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ғалла арракаши
Cephus pygmaeus L.
Зарари. Марказий Осиёда ғалла арракашининг экинга зарар етказганлиги аниқланган эмас. Бу зараркунанда кўпинча кузги буғдойда ва арпада анчагина миқдорда учраб туради. Масалан, Бухоро атрофидаги ғалла экини пояларининг 4 % гача қисми шу зараркунанда тушганлиги В. В. Яхонтов томонидан кўрилган эди.
Бу зараркунанда тушган ғалла экинларининг ҳосили камаяди, донининг сифати ёмонлашади (пуч бўлиб қолади), бундан ташқари ўрим-йиғим вақтида поя шикастланган еридан синиб кета бериб, ҳосилни йиғиб олиш иши қийинлашади. Шикастланган ғалла похолида арракаш чиқити ва ахлати кўп бўлиб, похол сақланиш вақтида тез бузилиб қолиши мумкин.
Ростов вилоятида олинган (Шчеголев) маълумотига қараганда, арракашнинг ғалла поясига етказган зарари натижасида ҳосилнинг камайиши 5-23 % етади.
Тарқалиши. Ғалла арракаши Марказий Осиёда, Кавказ ортида, Европанинг ҳамма қисмида, шимолда Ленинград вилоятигача бўлган ерларда, Кичик Осиёда, Шимолий Африкада ва Шимолий Америкада учраб туради.
Таърифи. Бу зараркунанданинг бўйи 8-9 мм, Вояга етган ҳашарот танасининг туси асосан қора, эркагининг қорнида 3-7 ва 9-сегментлари сариқ йўл билан ҳошияланган, урғочисида сариқ ҳошиялар фақат 4- ,6- ва 9-сегментларида бўлади. Арракаш гавдасининг остки томонида сариқ доғчалар бор.
Тухуми овал шаклда, 0,8-1 мм узунликда, сувсимон оқиш тусда бўлади, тухуми ривожланган сари катталашади.
Личинкасининг бўйи 10 мм гача етади, ранги хира оқиш ёки сарғиш тусда, поядан чиқариб олинса, S ҳарфи шаклига кириб олади.
Ғумбаги эркин бўлиб, юпқа шаффоф пилла ичига жойлашади.
Ҳаёт кечириши. Ғалла арракаши анғизда – арпа, буғдой поясининг остки қисми ичида, қисман буғдойиқ поясининг илдиз бўғзига яқин жойи ичида овқатланишдан тўхтаган личинкалик стадиясида қишлайди. Кўкламда шу анғизда личинка ғумбакка айланади, апрелнинг 20 ларида вояга етган арракаш уча бошлайди, бу учиш май охири – июн бошигача давом этади. Май бошигача арракаш миқдори экинда аста- секин орта боради.
Вояга етган арракаш пайдо бўлганидан кейин у тез орада тухум қўйишга киришади. Урғочи арракаш ғалла поясининг юқориги бўғим оралиқларидан бирида пояни арралаб тешиб, унинг ичига биттадан тухумини қўяди, тухум баҳори ғаллага қараганда кузги ғалла пояларига кўпроқ қўйилади; буғдойнинг юмшоқ нави қаттиқ навидан кучлироқ шикастланади; поянинг ичи кавак бўлмайдиган буғдой навлари деярли шикастланмайди. Битта урғочи арракаш 35-50 та тухум қўяди
Тухумдан 7-10 кун ичида личинка чиқиб, поянинг ички қисмини еб овқатланишга киришади, сўнг аста-секин поя пастига силжиб, йўлида учраган бўғим тўсиқларини кемириб тешади. Ғалла дони думбуллик даврига етганда, унинг пояси ичидаги личинка ўсишини тугаллаб, поянинг илдиз бўғим қисмига яқинлашиб қолади, бу ерда поянинг ер бети билан бир текис ёки 1-5 см юқорироқ жойидан поя ичи деворини ҳалкасимон эгат шаклида кемириб ўяди, фақат поянинг юпқа ташқи қаватига тегмайди ва шу ерда пилла ўраб, ғумбакка айланади ва шу ҳолда келгуси кўкламгача қолади. Ғалла пояси шу шикастланган жойидан шамолда осонгина синиб тушади ёки ётиб қолади.
Бу зараркунада генерацияси бир йилга чўзилади.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши асосий кураш чоралари анғизни чуқур ҳайдашдан иборатдир, бунда арракашнинг 60-70 % и ўлиб кетади.
Баҳори ғалла экинларини барвақт экиш, бу зараркунанда таъсирига берилмайдиган навларни танлаш, шунингдеқ алмашлаб экиш усулини жорий этиш бунга қарши курашда яхши натижа беради.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish