Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet133/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Йўғоноёқлар
Harmolita Motsch авлоди
Марказий Осиёда йўғоноёқнинг икки тури: қанотсиз йўғоноёқ (Philachyra aptera Portsch, синоними– Harmolita turkestanica Guss.) ва галл йўғоноёғи (Harmolita rossica Rim. Kors.) буғдойга зарар етказиб туради.
Зарари. Бу зараркунанданинг ҳар икки тури баъзан кўпгина миқдор буғдой поясини шикастлайди; қанотсиз йўғоноёқнинг иккинчи авлоди томонидан буғдой поясининг шикастланиши лалми кузги буғдойда 40,11 % га, баҳори буғдойда 54,25 % га етганлиги маълум (Родд, Гуссаковский ва Антова).
Марказий Осиёда қанотсиз йўғоноёқнинг биринчи авлоди иккинчи авлодига қараганда экинга кўпроқ зарар етказади, чунки биринчи авлод шикастлаган экин ҳосил бермайди; бунинг устига қанотсиз йўғоноёқнинг биринчи авлоди буғдойнинг энг бақувват дастлабки поясини танлаб шикастлайди.
Тарқалиши. Қанотсиз йўғоноёқ Ўзбекистонда—Жиззах, Куропаткино ва Қамаши туманларида лалми экинларга зарар етказиб туриши аниқланган. Бу зараркунанда Россиянинг Европа қисмининг жанубида ва Ғарбий Европада ҳам учраб туради.
Галл йўғоноёғи Марказий Осиёда, Украинанинг жанубида, Белоруссияда, Шимолий Кавказда, Ўрта Волга минтақаларида, Орлов ва Пенза вилоятларида учрайди.
Таърифи. Йўғоноёқлар майда ҳашарот бўлиб, бўйи 5 мм дан ошмайди, орқасининг олди қисми яхши ривожланган (бошидан қисқа эмас); қорин бўйчаси жуда калта; қорнининг биринчи сегменти—“оралиқ сегменти”—яхши ривожланган, нисбатан узунчоқроқ; қанот томирлари жуда оддий тузилишда; эуритомид (Еигуtоmidae) оиласи учун жуда типик ҳашарот; оёғининг болдири бирмунча йўғонлашган.
Қанотсиз йўғоноёқда мавсумий диморфизм ҳодисаси жуда аниқ рўй бериб туради. Биринчи авлод (кўкламги) йўғоноёқнинг бўйи 2—2,5 мм келади; танаси қора тусда; боши ва кўкрагининг юқори томони сарғиш, бошининг олдинги қисми ва орқасининг олдинги биқинлари оқишроқ; сони, болдирининг юқори қисми ва панжаси қўнғир рангда. Йўғоноёқда қанотлар йўқ; боши ва кўкраги нисбатан узун туклар билан қопланган. Қорнидаги туклар сийрак жойлашган; мўйловидаги тўртинчи бўғим учи энидан бир ярим марта узун.
Йўғоноёқнинг ёзги авлодининг бўйи 3—3,5 мм келади, қаноти ҳам тўла ривожланган бўлади, мана шу белгилари билан кўкламги авлодидан фарқ қилади. Ёзги авлод мўйловининг тўртинчи бўғими учи энидан икки марта узун.
Галл йўғоноёғи 2,6—4 мм катталикда, танаси қора тусда, орқасининг олдинги қисмининг олдинги бурчагида оч-сарғиш ёки оқиш доғлар бор, мўйловининг таг қисми ва олдинги жуфт оёғининг болдири сарғиш, баъзан бошқа оёқларининг болдири ҳам сарғиш тусда бўлади. Қаноти яхши ривожланган; боши ва кўкраги майда ажинлар билан қопланган, оралиқ сегмент ҳам дағал ажинли, олдинги қисмида ўрталик эгатча билинар-билинмас даражада.
Йўғоноёқлар личинкаларининг бўйи 4,5 мм га етади; бунда қанотсиз йўғоноёқнинг иккинчи авлодининг личинкаси, биринчи авлод личинкасидан йирикроқ. Личинка туси оқ ёки сарғиш-оқ, шакли цилиндрик танаси майда ва билинар-билинмас тукчалар билан қопганган. Личинка орқасида бир қатор кўндаланг дўмбоқчалар бор, личинка шу дўмбоқчалар ёрдамида ҳаракат қилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish