173
селекция ишлари узоқ йиллар давомида ўтказилиб анъанавий тус олган. Бу
ишлар 1885 йилда селекция ишини бошлаган Александр Янаш фаолияти билан
боғлиқ. Яратилган селекция навлари ўша замон
Европасида энг яхшилар
қаторида тан олинган ва ҳозирга қадар лавлаги навлари ўша селекцион
материалнинг изи (таъсири) қолган. Янашнинг оиласи кўп йиллар давомида
лавлаги селекцияси ишларини давом эттирган.
Польшанинг Кутновска Ходовля Бурака
Цукровэго фирмасига тегишли
ташкилий ишлар натижасида селекцияни ривожлантириб янги навлар
(Любельска, Куявска ва бошқа) ўстириб қанд лавлаги уруғ бозорини 30% ни
эгаллашга эришади. Ҳозирги кунда лавлагининг ҳосилдорлик ва қандлилик
салоҳияти чўққисига етди деб ҳисобланади.
Селекция учун муҳим бўлиб лавлагини қайта ишлашга ҳалақит берадиган
моддаларни камайтириш йўналиши ҳисобланади. Бу масала қанд саноати учун
иқтисодий жиҳатдан жуда долзарбдир.
Селекциянинг иккинчи вазифаси қанд лавлагининг илдиз мевасини
яхшилаш – илдизнинг юзасини текислаш ва ѐн
илдизларини сонини
камайтириш. Бу ўз навбатида даладан заводларга ҳар хил ифлосликларни
тушишини камайтиради.
Учинчи йўналиш бўлиб – қанд лавлагининг касаллик ва зараркунандаларга
чидамлилигини ошириш. Церкопарезга (Cerospora beticola) ва ризомация (Beet
Nicrotic Yellow Vein Virus) га чидамли навлар яратилишга эришилган.
Нематозага ҳам чидамли навлар яратишга қаратилган ишлар бажарилмоқда.
Шу билан бирга глифосат ва геоюфосинат аммония гербицидларига чидамли
навлар ҳам мавжуд.
Бундай вазифаларга эришиш учун
селекция усулларини доимо
такомиллаштириш лозим. Ўтган давр селекциясининг катта муваффақияти
бўлиб гетерозис усулларини жорий этишдир. Чатиштириш учун она ўсимлиги
шаклида цитоплазматик эркак пуштли бир майсали ўсимлик, ота ўсимлиги
сифатида махсус танланган кўп майсали ўсимлик олиниши мумкин. Эркак
пуштсиз линиялар диплоид бўлиб диплоид ѐки триплоид чанглатувчи билан
чатиштирилганда диплоид ѐки триплоид навлар ҳосил бўлади. Қайсилари
аҳамиятлироқ бўлишини аниқлаш қийин. Масалан,
Европада асосан триплоид
навлар селекциясига, АҚШ да эса – диплоидлар яратиб эҚишга эътибор
қаратилган.
Селекциянинг энг долзарб ва асосий вазифаси бўлиб
янги селекцион
материал яратиш ҳисобланади.
Кутновской Ходовле Бурка Цукровэгода асосий эътибор биотехнология
усулларини такомиллаштириш ва фойдаланишга қаратилган, «in vitro»
селекциясининг ривожланиши энг қимматли бўлган селекцион материалини
вегетатив усулда кўпайтириш имконини яратади. Охирги йилларда қанд
лавлагининг диплоид селекцион материалдан
фойдаланиш ишлари кенг авж
олган. Бундай шакллар ўта қимматли тетраплоид селекцион материалнинг
уруғланмаган зиготаларини (муртакларини) кўпайтириш йўли билан ҳосил
қилинади. Бу усулда ҳосил қилинган диплоидлар ўта кучли даражадаги
174
гетеродис қобилиятлидир. Бундан ташқари, диплоид ўсимликларини
гаплоидларини хромосомаларини колхицин ѐрдамида икки карра кўпайтириш
орқали ҳосил қилиниши режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: