Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Селекция ютуқлари. 
Лавлаги экини селекцияси сохасида кўп йирик 
илмий тадқиқот муассасалари шуғулланмоқда. Булардан қуйидагиларни айтиш 
мумкин. Украина қанд лавлаги илмий – тадқиқот институти (Киев) ва унинг 
кўплаб тажриба – селекция тармоқлари, Россия қанд лавлаги ва қанд илмий 
тадқиқот институти (Воронеж вилояти, Рамонь кишлоги), Россия Фанлар 
Академиясининг молекуляр биология, ИТИ Белорус фанлар академиясининг 
молекуляр биология ва генетика институти ва бошқалар.
Селекциянинг энг йирик ютуғи бўлиб бир майсали лавлаги навларини 
яратилишидир. 
Бу 
катта 
кашфиѐтда 
М.Г.Бордонос, 
И.Ф.Бузанова, 
В.П.Зосимович, 
О.К.Коломиец, 
Г.С.Мокан, 
А.В.Попов 
каби 
селекционерларнинг хизмати катта. Бу навлар ичида энг кўп тарқалган, яхши 
мослашувчан, юқори ҳосилли, церкоспорозга ва ун шудринг касаллигига 
чидамли – Ялтушевская односеменная нави ҳисобланади. У янги нав ва 
дурагайлар яратишда қимматли бошланғич материал ҳисобланади. Кўп майсали 
навлардан мухим ўрин тутадиган Ромонская 06 нави (муаллифлар – 
А.Л.Мазлумов, Н.А.Совченко, Н.Я.Артюшенко, Россия қанд лавлаги ва қанд 
ИТИ) хисобланиб, селекцияда стандарт сифатида қўлланилади.
Қанд лавлаги полиплоидлари етиштириш сохасида А.Н.Лутков, 
В.А.Панин, Н.А.Неговский, С.Т.Бережко, М.И.Торанюк, А.М.Юсубов ва 
бошқалар катта муваффақиятларга эришганлар.
Ҳашаки лавлаги селекцияси қуйидаги илмий тадқиқот институтларида 
ўтказилмоқда: В.Р.Вильямс номидаги Бутун Россия ем ҳашак етиштириш ИТИ, 
Н.И.Вавилов номидаги Бутун Россия ўсимликшунослик ИТИ, Темирязев 
номидаги Москва К.Х. академияси, Украина Ф.А. молекуляр биол. институти, 
Украина деҳқончилик ИТИ, Литва деҳқончилик ИТИ ва бошқалар. Бир майсали 
ҳашаки лавлагининг биринчи нави Первенец бўлиб (ТСХА) 1981 йилда 
районлаштирилган. Бу навни бир майсалилиги 95 % ни ташкил қилади. Катта 
ютуқ бўлиб Тимирязев 12 дурагайлар (1971 й районлаштирилган стандартга 
нисбатан 10,5 % га кўпроқ қанд ва 13,5% кўп қуруқ модда сақлайди), 1973 й 
Тимирязев 56 полигибриди районлаштирилди. Ҳосилдорлги 103 т/га етиб, 
таркибида қуруқ модда 9,5 – 10,8 % ташкил қилади.
Экспериментал полиплоидия усуллари кўп қўлланилиб, айрим экинларда 
яхши натижаларга эришилган. Бундай экинлардан бири лавлагидир. Қанд 
лавлагининг триплоид дурагайлари диплоидларга нисбатан 30% ва ундан 
кўпроқ ҳосил бериши билан илдиз мевасининг таркибида қанд моддаси кўпроқ, 
кул моддаси камроқ тўпланади. Ҳашаки, ярим ҳашаки қанд лавлаги экинида эса 
кўк масса (барглари) ҳосили ҳам юқори бўлади. 
Масалан, Венгрияда районлаштирилган ҳашаки қанд лавлаги – ярим 
ҳашаки (кормовая сахарная свекла) лавлагининг Бета – поли – роза – цукор 1 
триплоид дурагайи Давлат нав синаш участкаларида олти йил ўтказилган 
синовда диплоидларга нисбатан ҳар гектардан 21% кўпроқ қуруқ модда 


175 
хисобида ҳосил тўплаган, иккинчи Бета – поли – роза – цўкор 2 полиплоид нав 
эса 15% кўпроқ ҳосил берган. Қанд лавлаги, ҳашаки лавлаги ва ярим ҳашаки 
(ҳашаки – қанд) лавлагининг полиплоидларини ҳосил қилишнинг бир неча 
схемалари ишлаб чиқилган. Булардан аҳамиятга эга бўлгани – ярим ҳашаки 
лавлагининг триплоидларни ҳосил қилишдир. Булар тетраплоид билан ҳашаки 
ва қанд лавлагининг диплоидларни чатиштириш орқали ҳосил килинади. 
Ўзбекистонда қанд лавлаги майдонлари оша бориши билан маҳаллий 
шароитларга мос навларга эхтиѐж оша боради. Бунинг учун Ўзбекистон 
селекционер олимлари томонидан лавлаги селекция ишларини авж олдирилиши 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги вақтда 2006 Давлат реестрига киритилиб 
экиладиган деярли Ўзбекистонда яратилган қанд лавлаги нави йўқ. Лекин 
Ўзбекистон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик 
экинлари Давлат реестрига хорижий мамлакатлардан келтирилган навлар 
киритилгандир. Масалан, Франциядан 1998 йилда давлат реестрига киритилган 
Астро, Кресус, Мария, Ромео, Сермо, Флора, Цериз ва 2001 йилда киритилган 
СТРУ1813, Германиядан 1998 йилда Гина, Клавдия, Соня, 2001 йилда Ариана, 
2002 йилда – Кассандра F1 ва Ўзбекистон селекционерлари ҳамкорлигида 
2002й – Садо, 2003 й KWS USB 7291, Молдавиядан 2002й – Молдавская 67 
(Виктория 47) навлари киритилган. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерлари 
шароитида охирги йилларда юқори кўрсаткичли Ялтушевская односемянная, 
Ялтушевский гибрид, Қиргизская односемянная, Рамонский полигибрид, 
Первомайский полигибрид, Киргизский – 18 каби нав ва дурагайлари, ҳашаки 
лавлагининг Ўзбекистон ярим қанд (Ўзбекская полусахарная) ва Ўзбекистон 83 
навлари Давлат реестрига киритилиб экишга тавсия этилган. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish