1.
Помирли, кучли шохланувчан жуда кўп майда саватчали бўлиб Помир
тоғларидаги қишлоқларда тарқалган
2.
Шимолий афгонли – кечпишар йирик ялпоқ саватчали
3.
Арманистонли – саватчалари ўта тиконли ўрамали
4.
Геротли
5.
Кавказортили – тиконсиз, саватчалари гумбаз шаклли
6.
Жанубий Францияли
7.
Шимолий Туронли.
Я.Г.Момот буларни чуқур ўрганиб, ўта эртапишар бўлиб Азарбайжонли,
Кичик Осиѐли, Сурияли, Испанияли шакллари, ўта кечпмшарлари эса Хитой,
Эрон ва Афғонистон намуналари, баланд бўйлилар – Ғарбий Хитой,
Азарбайжон, арманистон, Эрон, Афғанистон шакллари, йирик уруғлилар –
Сурия ва Исроил шакллари эканлигини аниклади.
Махсар навлари:
Ўрта Осиѐда махсарнинг қадимдан экиб келинадиган
популяция ва маҳаллий навлари мавжуд. Уларнинг аксарияти тиконли ва
ѐйилиб ўсадиган, сариқ рангли ва юқори ҳосиллидир. Бу навлар халигача
Тожикистон ва Жанубий Козоғистонда экилмоқда.
60 – 70 йил муқаддам ишлаб чиқаришга Тошкентский 51 (Собиқ ўрта Осиѐ
мойли экинлар тажриба станциясида яратилган) ва Донской 291, Дон тажриба
селекцион станциясида яратилган – Ростов на Дону селекцион навлари жорий
килина бошланади. Бу навлар Жанубий Козоғистонда катта майдонларда
185
экилиб Ўзбекистондагига нисбатан ҳосили пастроқ. Маҳаллий тиконли
навларни ва Тошкентский 51 билан Донский 291 селекцион навлари кам
ҳосилли бўлганлиги учун Ўзбекистонда 1943 йилдан бу экиннинг экилиши
тўхтатилади ва 1950 йилда экилиши қайтадан тикланиб махсарнинг янги
Милютинский 114 нави катта майдонларда экилиши жорий этилади.
1950 йил Милютинский 114 нави Қашқадарѐ, Самарқанд ва Тошкент
вилояти лалми текис – тепалик лалми ерлари ва Тожикистоннинг Хўжант
вилоятларида районлаштирилади. Шу нав 1951 йилда Жанубий Козоғистоннинг
лалми ерларининг уч зонасида ҳам районлаштирилади.
Милютинский 114 махсар нави Яков Григорьевич Момот томонидан собиқ
Милютин давлат селекцион станциясида (ҳозирги ғаллачилик илмий тадқиқот
институтининг ғалла орол филиали) Мисрли намуна асосида яратилади.
Нав тиконсиз, юмшоқ типда ўсимлик бўйи 54 – 70 см, ўсимлик компакт
шаклда, шохлари ѐйилиб ўсмайди. Кўп шохланмайди, биринчи қатор шохлари 5
– 7 та, саватчалари йирик, доира шаклига яқин. Саватчанинг диаметри 2,4 – 2,7
см. Ҳар бир ўсимликда 7 – 8 саватча ҳосил бўлади.
Барглари яшил, пастдагилари кенг ланцет шаклида усткилари эса – тухум
шаклига яқин. Ҳамма барглари тиконсиз. Ўсимлик компакт шаклида ва
тиконсиз бўлганлиги учун махсар ҳосилини исроф қилмай комбайин ѐрдамида
йиғиб олиш мумкин.
Гулининг ранги оч қизил, сўлиганда тўқ сизил. Гулидан кизил буѐқ олиш
мумкин. Гектаридан 50 кг гача қуруқ гул бериши мумкин. Уруғи икки
қовурғали қиррали узунчоқ шаклда, ичи тўлиғинча мағзи билан тўлдирилган.
Саватчада 22 – 40 уруғ жойлашган. Уруғи йирик 1000 та уруғ вазни 39 – 48 г.
Қозоғистоннинг айрим туманларида – 50 – 75 граммагача етади. Пўчоғининг
чиқиш миқдори паст – 38 – 44 %. Бу кўрсаткич селекцион навлар ўртасида энг
кичик бўлиб, унинг хўжалик белгиси яхши бўлганлигини кўрсатади.
Қуруқ уруғи мағзининг таркибида мой миқдори 53 – 58 %, Қозғистонда 61
% гача етган. Уруғ (пистасининг) таркибидаги мойлилиги 30 – 34 %. Нав
ўртапишар, вегетация даври (тўлиқ униб чиққандан гуллагунча 66 – 82 кун)
тўлиқ униб чикқандан тўлиқ пишганга қадар 93 – 117 кун. Нав қурғоқчиликка
ўта чидамли. Махсарнинг ашаддий зараркунандаси бўлган сафлорнинг слонига
чидамлидир. Бу зараркунанда пистанинг ичидаги мағзини зарарлантиради.
Охирги 30 – 40 йил давомида Ўзбекистонда махсар экини ва унинг
селекцияси борасида деярли хеч қандай иш олиб борилмади. Лекин 5 – 6 йил
бўлдики Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти олимлари (доц. М.К.Луков ва
бошқалар) махсар экини селекцияси ва уруғчилиги билан шуғулланиб яхши
натижаларга эришилди. Бу экин майдони Республикада ўсиб, уруғчилиги билан
шуғулланиб, хўжаликларда анча қизиқиш пайдо бўлди. Селекция жараѐни
ўтказилиб Милютинский 114 ва бошқа навлар коллекцияси ўрганилиб, янги
популяциялар танлаб олинди. Лалми ерларда Милютинский 114 нави
экилмоқда ва селекция ишлари давом эттирилмоқда. 1999 йилда махсарнинг
Мароқко 304 навидан якка оилавий танлаш йўли билан Сам КХИ 8 – 70
рақамли намуна ажратилди. Ўсув даври 110 – 115 кун, ҳосилдорлиги 8–9 ц,
1000 та уруғ вазни 40–60 г, уруғидан мой чикими 32 – 34 %, кўк масса ҳосили
186
110 – 120 ц. Пичан ҳосили 30 – 35 ц. Гуллари сариқ – қизил гектаридан 40 – 45
кг, қурғоқчиликка ўта чидамли гултож барглар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |