Д. Т. Абдукаримов


Папирос тайѐрланадиган шарқий тамакилар гуруҳи



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Папирос тайѐрланадиган шарқий тамакилар гуруҳи. 
Кичик Осиѐ ва 
Балкон ярим оролларида жойлашган мамлакатларда тарқалган бўлиб, иқлими 
иссиқ ва қуруқ ҳамда тупроқ ўнўмдорлиги паст бўлган шароитда шаклланган. 
Бу гуруҳга мансуб тамакиларнинг сербарглилиги, баргининг пояда зич 
жойлашиши, қурғоқчиликка чидамлилиги, эрта (ѐки ўрта) пишарлиги, ўта 
хушбўйлиги ва хом ашѐсининг ўткирлиги уларнинг характерли белгиларидир. 
Бу гуруҳга мансуб навлар икки кичик гуруҳга ажратилади: ўлтироқ 
баргли (барг бандисиз) тамакилар, барг бандли тамакилар. 
Ўлтироқ баргли тамакиларнинг асосий типларига кўйидагилар киради: 
Басма, Смирна, Дюбек, Американ, Герцоговина, Маловатта, Варатик. 
Барг банди кичик гуруҳга мансуб бўлган тамакилар ҳам кўйидаги асосий 
типларини ўз ичига олади: Самсун, Персичан, Трапезонд, Береговой (Трапезонд 


189 
Береговой), Кохетин тамакиси (Кохетин трапезонди). Шимолий Кавказ 
камбаргли тамакиси ва Шимолий Кавказ сербаргли (ѐки тикқулоқ)тамаки.
19-расм. Тамаки (Nicotiana tabacum) ўсимлигининг турлараро 
классификациясининг схемаси 


190 
Американ папирос гуруҳига мансуб тамакилар Жанўбий Американинг 
иссиқ ва нам иқлимли шароитида шаклланган бўлиб, йирик барглилиги, 
поясининг баланд бўлиб ўсиши ва намга ўта талабчанлиги билан 
характерлидир. Бу гуруҳга кўйидаги асосий агроэкологик типлар: Виргиния 
(Виржиния) ѐки Брейт, Мериленд ва Берлей киради.
Сигара тамаки гуруҳига мансуб агроэкологик типлар эса ўта сернам ва 
иссиқ иқлимли шароитда сигарабоп хом ашѐ олиш мақсадида тамаки навларини 
танлаш натижасида яратилган. Бу гуруҳга Бразилия, Гавана, Сўматра асосий 
агроэкологик типлар киради. 
Ҳамдўстлик мамлакатларида асосан Шарқий папирос гуруҳига мансуб 
тамаки навлари ўстирилади. 
Жаҳон тамакичилигида Америка папирос гуруҳига мансуб Виржиния, 
Берлей ва Мериланд агроэкотипидаги навлари кенг тарқалмоқда. Бунинг асосий 
сабаби типдаги тамаки навларининг механзация ѐрдамида ўстиришга қулайлиги 
ва олинган хом ашѐнинг технологик хусусиятлари ва кимѐвий таркибининг 
чекиш материаллари тайѐрлаш учун мослигидир. Шуни хисобга олиб, кейинги 
йилларда мамлакатимизда маскўр типдаги тамаки навларини ўстиришга 
киришилди.
Тамаки асосан Жанўбий Америкадан келиб чиккан. Эрамиздан бир неча 
минг йиллар илгари бу ердаги маҳаллий хиндўлар (индеецлар) тамаки 
етиштириш билан шўгўнлланганлар. Тарихий маълумотларга кўра, тамаки 
уруғи Европа га биринчи марта 1518 йилда келтирилган. Дастлаб у Портўгалия 
ва Испанияда манзарали ўсимликлар сифатида ўстирилади. Тамаки Европага 
1560 йилдан бошлаб тарқалган. шу йили Франциянинг Портўгалиядаги элчиси 
Жон Нико ўз мамлакатига тамаки уруғини келтириб экади. Тамаки 
туркумининг номи ҳам унинг номи билан Никотиана (Nicotiana) деб аталади. 
XVI асрда тамаки бутун Европа мамлакатлари бўйлаб тарқалади. 
Европада тамаки чекишини ўрганиш ҳам шу даврга тўгри келади. Россияда 
тамаки XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тарқала бошлади. Тарихий 
маълумотларига кўра, тамакини дастлаб Россияга инглизлар ва Хитойликлар 
келтиришган. 
1697 йилда Петр 1 тамаки билан Очик савдо қилиш тўғрисида махсус 
фармон чиқарди. Бунда Россияга тамакини четдан сотиб олиш билан бирга, 
мамлакатнинг ўзида ҳам тамакичиликни ривожлантириш тўғрисида кўрсатма 
берилди.
Қрим, Шимолий Кавказ ва Бессарабиянинг Россияга кўшилиши билан 
тамаки майдони ва тамаки етиштирўвчи хўжаликларнинг сони янада ошди.
1920 йиллардан кейин тамакичилик ва тамаки саноати кескин даражада 
ривожланди, тамакичилик билан йирик жамоа хўжаликлари шўгулланадиган 
бўлди. Саноатни тамаки хом ашѐсига бўлган талабини кондириш мақсадида 
тамаки майдонлари тобора кенгайиб борилди. Агар 1913 йилда Россияда жами 
24,6 минг гектар майдонга тамаки экилган бўлса, 1925 йилга келиб бу 
кўрсаткич 38,9 минг, 1940 йилда эса 100,7 минг гектарни эғаллади.
2003 йил тамаки дунѐ бўйича 4,0 млн гектар майдонга экилган, ўртача 
ҳосилдорлиги 10,0 ц/га, ялпи ҳосили 4,0 млн. ташкил қилган. Тамаки истеъмол 


191 
қилиш бўйича АКШ биринчи ўринда тўради. Бу ерда аҳоли жон бошига бир 
йилда 2817 дона сигарет тўгри келади. (Японияда – 2619, ГДР да – 2468, 
Канадада, 2660, Англияда 2243. ФРГда 2011, Польшада 2573). 
Япония, Германия, Канада, Англия бу кўрсаткич бўйича кейинги 
ўринларни мўвофиқ ҳолда эғаллайди. Хитой, АҚШ, Хиндистон, Япония, 
Тўркия, Болгария, Югославия, Бразилия, Россия тамаки етиштирадиган асосий 
мамлакатлар ҳисобланади.
Марказий 
Осиѐда 
тамакичиликка 
Ўзбекистон, 
Қиргизистон, 
Тожикистоннинг тог олди минтақалари ихтисослаштирилган. Ўзбекистон ва 
Тожикистоннинг тамаки экиладиган майдонларининг деярли ҳаммаси 
Зарафшон водийсида жойлашган. Ўзбекистонда тамакининг асосий қисми 
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳиссасига (95 – 98%) тўрги келади. 
Қашкадарѐ вилоятининг Шахрисабз, Китоб, Яккабог, туманларининг айрим 
хўжаликларида тамаки етиштирилади.
Ўзбекистонда тамаки саноати Ўзбекистон, Буюк Британия, Америка 
кўшма корхонаси (УзБАТ) тасаррўфига ўтказилган. Ҳозирда Самарқанд янги 
сигарет фабрикаси ишга тўширилиб, эскилари реконстрўкция килинмоқда. 
Ўзбекистонда тамаки ҳар йили 7–8 минг гектар суғориладиган майдонга 
экилади. Ўртача ҳосилдорлик 30–32 ц/га. Илгор хўжаликлар 40–45 ц/га тамаки 
баргини етиштирмоқдалар. Ўзбекистон – Британия, Америка кўшма корхонаси 
тамаки кабўл кила бошлагандан кейин тамаки барги сифатига талаб 
кўчайтирилди ва ҳосилдорлик бироз камайди.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish