Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

тиконли ва 
тиконсиз.
Гул тўплами – саватча, кўп гулли, кўп уруғли бўлиб, саватча турли 
шакл ва катталикда бўлади. Саватча диаметри 1 – 4 см гача. Саватчада 20 дан 
100 гача уруғ жойлашади. Бир ўсимликда одатда 5 – 6 дан 15 – 20 тагача ва 
ундан кўп саватча шаклланади. Махсар уруғлари тўкилмайди.
Махсарнинг гули – най шаклида, устки қисмида 5 бўлакчали. Гулининг 
ранги оқ, қизил, сариқ, тўқ сариқ. Аксарият гуллари сариқ рангли. Ҳар 
гектардан 50 кг дан 200 кг гача қуруқ гуллар йиғиб олиш мумкин ва шу 
ўсимликлардан ҳам гул ҳам уруғ йиғиб олиш мумкин. Махсарнинг гуллари 
яхши ѐқимли хидли, нектар сақланганлиги учун асал арилар учун – асал 
берувчи ўсимлик ҳисобланади. Гули чиройли бўлганлиги учун кўп жойларда 
манзарали ўсимлик – гул сифатида экилади. 
Махсарнинг уруғи (пистаси) яланғоч, оқ ялтироқ – тўрт қиррали узунчоқ 
шаклда, кунгабоқар уруғига ўхшаш. Унинг катталиги навга ва ўстириш 
шароитига қараб ҳар хил бўлади. 1000 та уруғининг вазни 20 – 60 г. Уруғининг 
учида соч (хохолоқ) бўлади ѐки бўлмайди. Бу нав белгиси бўлиб ҳисобланади. 
Уруғида пўчоғининг миқдори 40 – 60 % бўлади. Бу хусусият махсар навига ва 
ўстириш шароитига боғлиқ. 
Уруғи мағзининг (ядроси) мойлилиги 47 – 61 %, бутун уруғларининг 
мойлилиги эса 30 – 35 % бўлади. махсарнинг мойи ярим курувчан, (йод сони 85 
– 130). Махсар бир йиллик, баҳори – эрта пишар ўсимлик. Вегетация даврининг 
давомийлиги навга ва ўстириш шароитига боғлиқ. Ўзбекистон баҳорикор 


183 
ерлари шароитида махсар шакллари, навларининг униб чиқишдан пишганча 
бўлган давр 95 – 135 кун давом этади 
 
16-расм. Махсар (сафлор). 1-гуллаган ўсимлик; 2-ўсимликнинг бир қисми-барглари ва 
гуллари билан; 3-гул; 4-етилган гул тўплами; 5-мева. 
Махсар қурғоқчиликка ўта чидамли. Унинг илдиз системаси кучли 
ривожланиб, ерга чуқур жойлашади ва сувни тежаб сарфлайди. Тупроқ 
қурғоқчилигига чидамли бўлса ҳам ҳаво қурғоқчилиги (гармсел) вақтида 
ҳосилдорлиги анча пасаяди. Айрим вақтларда 7 – 15 ц ҳосил туплаши мумкин. 


184 
Махсар иссиқликка талабчан ўсимлик бўлиб 1 – 2 
0
С униб чиқиши 
бошланади, – 6 – 7 
0
С совуқни кўтаради. Уруғланиш бир гул тўплами гуллари 
орасида ѐки бир гул тўплами билан шу ўсимликнинг бошқа гул тўплами 
орасида ва бошқа ўсимликлар орасида четдан чангланиш рўй беради. Четдан 
чангланиш асосан асал арилари ва бошқа ҳашаротлар ѐрдамида ўтади. Маданий 
махсар билан тиконли ѐввойи махсар орасида осонлик билан чангланиш рўй 
бериши мумкин. Ёввойи махсар йўл ѐқаларида кўп миқдорда тарқалган бўлиб 
ўсади. Бундай четдан чангланиш зарарли бўлиб, ѐввойи махсар таъсири остида 
яхши навларнинг ижобий хусусиятлари, ҳосилдорлиги, сифатлари пасайиб 
кетади.
Махсар – Carthamus tinctorius Asteraceae L, астралар оиласига (мураккаб 
гуллилар Compositae L) Carthamus
 
туркумига мансуб.
Carthamus туркумига 19 тур бирлашиб, биттаси – маданий. 15 тури бир 
йиллик, 1 – тури икки йиллик ва 3 таси кўп йиллик. 14 тури ўрта ер денгизи 
худудида тарқалган. Ҳамма турлари биттасидан (C.helentoides) ташқари барг ва 
гул тўпламлари тиконли. Маданий махсар навларида тиконсиз мутантлар 
борлиги аниқланган. Ҳамма турларнинг уруғида мойи сақланади, айримларида 
эса кўп мойлилик C. Exyacantha МВ. 
Маданий махсар – бир йиллик ўсимлик, C.tinctorius ни ѐввойи ҳолатда 
борлиги аниқланмаган. Маданий ҳолда Евроосиѐ ҳамда Марказий ва Жанубий 
Америка ва Австралияда тарқалган. А.И.Кунцов махсарнинг систематикаси ва 
экологиясини чуқур ўрганиб регионал экотипларнинг қуйидаги тартибини 
аниклади: 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish