Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

1-расм 
Эркаклар либоси. 
Эркаклар либоси икки қисмдан: яъни 
хитон 
ва 
гиматия
дан иборат бўлган. Хитон бизнинг тасввуримиздаги ич кийим бўлиб, 
у асосан зиғир ёки жунли толадан ўқилган матодан тайёрланган. Хитоннинг 
елка қисми тикилиши, ёхуд 
фибула 
деб аталувчи тўқалар ила маҳкамланган. 
Хитоннинг икки ёнбоши тикилган, баъзан бир ёнбоши очиқ қолдирилган. 
Хитоннинг узунлиги турлича бўлсада, асосан тиззагача бўлган шакли кенг 
тарқалган (2-расм).
2-расм 
Энг кенг тарқалган устки кийим, яъни ёпинчиқлар 
гиматий
 
деб аталган. 
Гиматийларнинг размери 1,7 х 4 метр бўлиб, тўғри тўртбурчак шаклидадир. 


19 
Гиматийлар инсон танасига турли усулда ўралиб, бурмаланиб, ташланиб 
мустаҳкамланадиган ёпинчиқлардир. Матонинг тахланиш, бурмаланиш, 
мустаҳкамланиш ва ўралиш услубига кўра гематийлар турли хил кўринишда 
яратилган. Елкага ташланган учи сирғалиб кетмаслиги учун унга бир бўлак 
оғир металл маҳкамланиб, илиб қўйилган. Спартада жун матосидан 
қилинган гиматийлар танага хитонсиз кийилган (3-расм).
Устки кийимнинг яна бир шакли 
хламида
лар бўлиб, елкага ташлаб 
олинган хламидалар кўкрак қисмида ёки елкада фибула, яъни тўғноғич билан 
маҳкамланган. Хламидалар ҳам шаклан тўғри тўртбурчак матодан қилинган 
бўлиб, улар гематийга нисбатан бироз калта бўлган.
3-расм 
Одатда жун матодан тайёрланган хламидалар ўзининг вертикал 
ҳолатдаги кўпбурмалари ила ажралиб туради. Ҳарбийлар металдан пешбанд, 
унинг устида калта хитоннинг устидан «кираса» деб ном олган совут 
кийишган. Уларнинг устки кийими бинафша рангдаги хламидалар бўлиб, 
бошларига дубулға кийишган. Уларнинг болдирлари «кнемидис» билан 
ҳимояланган. Ҳунармандлар ва косиблар асосан дағал жундан толасидан 
қилинган енгсиз, баъзан калта енгли хитонлар кийишган бўлса, қуллар 
кийими ўнг томони очиқ 
«экзомида»
ёки белга боғланган пешбанддангина 
иборат эди.


20 
Юнонлар пойафзалининг шакли оёқ кафтини такрорлаб, асосан пробка 
ёки арқондан таёрланган тагликдан иборат бўлиб, у арқон ёки чарм тасмалар 
ёрдамида оёқ тўпиқлари ёҳуд болдирга маҳкамланиб, кийиб юрилган. Қадим 
дунёнинг бошқа давлатлари сингари Юнонистонда ҳам пойафзални фақат 
юқори табақа вакилларигина кийган. Сандалларнинг безаклари асосан турли 
рангда ишловланган тери, ундаги чизгилар, турли металл тўқалар ва дуру 
марварид безаклар ила безакланган.
Бош кийимлар асосан ёғин-сочинли об-ҳаво шароитида ёҳуд саёҳатлар 
пайтидагина кийилган. Фетрдан тайёрланган кенг соябонли, паст тульяли 
шляпалар кам бўлсада мавжуд бош кийимларидир. Уни шунингдек елкага 
ташлаб қўйиладиган тасма боғлағичлар билан кийишган. 
Мумтоз даврда эркаклар калта соч, ярим ёй шаклидаги соқол мўйлов 
қўйишган. Йигитлар соқол мўйловини қиртишлаб олишган. Улар узун 
сочларини узуксимон мослама билан бирлаштириб юришган. Юнонлар 
соқолни эркакнинг рутбаси деб ҳисоблашган. Ҳайкалтарошлар буюк 
шахсларни навқирон қиёфада тасвирлаб, ёшини соқоли ила ифодалашган. 
Айнан соқол тасвир этилаётган шахснинг ёшини англатган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish