Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Аёллар либоси
Юнонистонда аёлларнинг ўрни ва ҳақ-ҳуқуқлари 
эркакларникидан паст бўлса-да, бироқ жамиятдаги гўзаллик ва нафосат 
тарбиясида, хусусан авлодлар тарбиясида уларнинг алоҳида ўрни бўлган. Бу 
уларнинг либослари бичимига ҳам катта таъсир кўрсатган.
Аёллар либоси ҳам хитон ва гиматиядан иборат бўлиб, бироқ улар 
ўзининг безаги ва турли туманлиги ила эркакларникидан ажралиб турган. 
Аёллар хитони ўз тузилишига кўра эркаларникидан фарқланган. Бу асосан 
улардаги бурмаларнинг кўплиги, шунингдек безакдорлигида кўзга 
ташланади.
Аёллар хитонининг ўзига хослиги юқори қисмидаги қайтармаларидир. 
Диплоидалар 
деб ном олган бу қайтармалар либосда безак ўрнини босиб, у 
бошқа рангдаги матодан қилинган турли туман кашталар, аппликациялар, 
безакли деталлар билан безакланган. Қайтарманинг узунлиги турлича 


21 
бўлган. Хусусан, улар кўкраккача, бўксагача, тиззагача бўлиши мумкин эди. 
Худди эркаклар хитонлари сингари аёлларники ҳам елкага фибула-
тўғноғичлар ила маҳкамланиб, белда колпос деб ном олган белбоғ билан 
маҳкамланиб, аёл танаси гўзаллигини бўрттириб турган. Колпослар одатда 
белга боғлансада, уни кўкрак пастидан ёки бўксадан боғлаш кенг тарқалган. 
Колпослар энлик белбоғлар бўлиб, уларни одатда тугун қилиб боғлангач, 
қолган қисми узун қилиб ташлаб қўйилган (4-расм).
Вақт ўтган сари хитонлар янада майинроқ матолардан қилина бошлагач, 
улар 
колпос
деб ном олган боғичлар билан шаклий кўриниш олган. 
Колпослар нафақат белда, шунингдек бўксадан ёки кўкрак қисмида 
хочсимон (крестсимон) шаклда боғланиб, улар енг шаклини бера бошлаган.
4-расм 
Аёллар устки кийими гематийлар ҳам турли усулда бурмаланган. 
Аёллар гематийлари шаклан эркакларникидан кичикроқ бўлса-да, ўзининг 
безакдорлиги билан уларникидан ажралиб турарди.
Аёллар сандалининг шаклий кўриниши турлича бўлиб, у ўзининг 
безакдорлиги, ёрқин ранглардаги теридан қилиниб, олтин ва кумуш ила 
зийнатлангани билан фарқланади.
Аёллар бош кийимни жуда кам кийишган. Ёғин сочинли шароитларда 
асосан, гематий ва хитонларнинг юқори томони ила ўзларини 
муҳофазалашган.


22 
Аёллар соч турмаги турлича бўлиб, бу даврда узун ва калта соч бирдек 
кўп учраган. Тўғри бу даврда узун, олтинранг, жингалак сочлар алоҳида 
қадрланган. Шу билан бирга уларни турмаклашга алоҳида аҳамият 
қаратилган. Юнон тугуни деб ном олган турмаклаш усули ҳозирги кунгача 
учрайди. Бу даврда кенг урф бўлган пешона бўйлаб таралган сочларни, 
бошнинг орқа қисмидан юқорига кўтариб турмаклаш усули «коримбос» 
ҳозирги кунгача учрайди. 
Калта сочлар обруч ёки тасмалар билан безакланган. Сочни безашда 
шунингдек, олтин тасмалар, тиллақош-диадемалар, шпилькалар, соч 
тўғноғичлардан кенг фойдаланилган. 
Либосга қўшимча қилиб, соябон ва ёйсимон елпиғичлардан ҳам 
фойдаланилган.
Қадим Юнонистонда заргарлик санъати ҳам кенг тараққий этган. 
Заргарлик буюмлари орасида зираклар, бўйинга тақиладиган зеб зийнатлар, 
интальялар, камейялар, тўғноғич, тўқалар, билакузуклар, узуклар, 
тиллақошларнинг бир қатор турлари учрайди. Улар асосан олтин ва кумуш 
сингари қимматбаҳо металлардан ишланган. Ушбу буюмлар металлга ишлов 
берилиб, турли нақшлар ила безак берилиб тайёрланган. 
Паст 
табақа 
аёлларининг 
либоси 
шаклан 
задогонларникини 
такрорласада, бироқ улар арзон матолардан қилиниши, шаклан кичик 
ҳажмдалиги, шунингдек қиммат бўлмаган безаклар ила безакланганлиги ила 
фарқланган.
Юнон аёллари пардозга алоҳида эътибор беришган. Улар бронза 
ойналардан фойдаланишган. Юз, лаб, киприк ва қошларига алоҳида ранглар 
билан пардоз беришган. Хушбуй ҳидли атирлардан фойдаланишган. Атирлар 
сақланадиган флаконлар – яъни 
лекиф
ларнинг ўзи ҳам ҳақиқий санъат 
намунаси даражасида бўлган.
Юнон либосидаги асосий элементлар - пластик шакл, бурма ва 
тахламаларнинг мутаносибликлари галдаги маданиятлар ривожида алоҳида 


23 
аҳамият касб этди ва кишилик маданиятининг таркибий қисми сифатида 
галда Европа маданиятининг ривожида алоҳида ўрин тутди (5-расм). 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish