1-расм 2-расм
26
Бу давр либослари орасида туника етакчилик қилган. Туника ўзининг
қўлланилишига ва вазифасига кўра хитонга ўхшашдир. Бироқ улар шаклан
бир-биридан фарқ қилади. Агар хитонга ўралиб олинса, туниканинг елка
қисми тикилиб, уни бош орқали кийиб олинган. Шу маънода, туника
кийиладиган кийимдир. Рим тарихида туниканинг шакли ва узунлиги
ўзгариб борган. Лекин болдирнинг ўртасига етадиган туникалар мумтоз
ҳисобланган. Эгаси қанчалик бой ва мансабдор бўлса, туниканинг безаги ҳам
шунга яраша бўлган. Безаклар (йўллар, нақшлар, вишивкалар) ҳам табақа
мансабни кўрсатишга хизмат қилган. Улар асосан тўқ қизил, бинафша, кўк
рангларда бўлиб, маълум рамзларни билдирган. Масалан, сенаторлар ва
чавандозлар туникасининг олд қисмида бинафша ранг йўллар сони ва
кенглиги жиҳатдан бир-биридан фарқланган. Ғолиб саркарданинг туникаси
олтин палма шохи билан тикиб безакланган. Римликлар устки кийим бўлган
тогага чуқур рамзий маъно берганлар. Чет элликлар ва қуллар тога кийиш
ҳуқуқига эга эмасдилар.
Туникаларнинг қатор турлари бўлиб, уларнинг асосийлари –
колобиум,
таларис
ва
далматик
адир.
Колобиум – кенг бўлмаган, белидан боғланадиган енги калта туникадир.
Далматика – кенг енгли, анча узун, ёйилган ҳолатда креатни эслатувчи
кийим. Бу кийимни асосан римлик хрестианлар (I аср бошига келиб римга
хрестиан дини кириб кела бошлади. Дастлаб эзилган синфларни қамраб
олган ушбу дин вақт ўтиб, юқори синфлар доирасида ҳам тарқала бошлади)
кийишган.
Триумфатор саркардалар киядиган туникалар айниқса жуда ҳашамдор
бўлган. У бинафша ранг матодан тикилиб, олтин пальметлар ила
безакланган. Сенаторлар туникаси бўйига қизил ранг чизиқ (полоса) билан
безакланган.
Совуқ кунларда римликлар бир неча қават туника кийиб юришган.
Қадимги қўлёзмаларда император Август бир вақтнинг ўзида тўртта туника
27
кийиб юргани хусусида маълумотлар мавжуд. Кўча ва жамоатчилик орасида
туникада юриш одобдан ҳисобланмаган.
3-расм
Бу даврда Римда урф бўлган туника ва тога ўзининг бадиий ва шаклий
тузилишига кўра юнонларнинг хитон ва гиматиясидан фарқ қилса-да, бироқ
уларнинг умумий жиҳатлари ҳам йўқ эмас эди.
Ўзининг бўйи ва эни, енгининг узун қисқалигига кўра туникаларнинг
турли хиллари мавжуд эди. Либос эгаси қанчалик бой ва эътиборли бўлса,
унинг безаги ҳам шунга яраша бўларди. Либослардаги безаклар (кашта,
йўллар, безаклар) ҳам табақа, лавозим характерига эга эди. Улар асосан тўқ
қизил, бинафша, кўк рангда бўлиб, ранг маълум бир рамзий маънога эга эди.
Хусусан, туниканинг олд қисмидаги вертикал бинафша ранг йўлларнинг
сони ва кенглиги билан ажралиб турган. Йўл-йўл туникаларни римлик
сенаторлар ва чавандозлар кийишган.
Римликларнинг устки кийими плаш бўлиб, улар орасида тога алоҳида
ажралиб туради. Тога устки кийими чуқур рамзий маънога эга бўлган. Чет
элликлар ва қуллар тога кийиш ҳуқуқига эга эмасдилар. Тога цирк, театр, суд
мажлиси, триумфаторлар, ҳукмдор қабулига боришда асосий атрибутлардан
бири бўлган. (4- расм).
Тога катта бўлак мато бўлиб, у тўртбурчак ёки эллипс шаклида бўлган.
Тогаларнинг размери тахминан 6 х 1,8 м бўлгани сабабли, уни кийиб олиш
бирмунча мушкул бўлган. Одатда, ушбу либосни қуллар хўжаларига
28
кийдириб қўйишган. Римликлар ойна олдида туришни хуш кўришган.
Одатда, улар ойна олдида бир соатдан ортиқ туришга, ва бунда юриш, туриш
позаларини ва нутқларини ифода этишни машқ қилганлар. Масалан, турли
ёдномаларда ўз даврининг машҳур нотиғи Горатензий ўз чиқишларидан
олдин тўрт соатлаб ойна олдида туриб машқ қилиши ҳақида маълумотлар
бор.
Тогаларни ўрашнинг бир неча усули бўлган. Хусусан, матонинг учдан
бир қисми елка орқали чап елкага ташланган. Тоганинг бу қисми чап елка ва
гавданинг чап томонини ергача беркитган. Матонинг қолган қисми тананинг
орқа қисмини ёпиб, ўнг қўлнинг пастидан олдинга тортилган.
Тогаларнинг ҳусни уларнинг қордек оқлиги ва бурмаларнинг
нозиклигида эди. Бурмалар анъаналар асосида шаклланган бўлиб, қонун
билан мустаҳкамланган эди. Бурмалар матога махсус таркибли моддани
шимдириш орқали мустаҳкамланган.
4-расм
Кейинги даврларга келиб оҳир ва катта тогалар ўз ўрнини юнон
хламидаларига ўхшаш енгил плашларга бўшатиб берди. Уларни туниканинг
рангига мослаб танлаб, икки елкани ёпиб, кўкрак олдида бирлаштириб,
фибула ёрдамида маҳкамлаб юришган.
29
Римликлар уст кийими - плашнинг яна бир кўриниши пенула бўлиб,
унинг андозасини ўрта асрларда хатто бугунги замонавий кийимларда ҳам
кўриш мумкин (5-расм).
5-расм
Пенула доира ёки ярим доира шаклида, бош кириши учун йириғи бўлган
ва у ерга капюшон тикилган. Қалин ва дағал жунли матодан тикилган
пенулалар деҳқонлар кийими ҳисобланиб, қимматбоҳо матодан тикиб,
безатилгани юқори табақа вакиллари томонидан кийилган.
Эрамизнинг III асридан бошлаб, бурмаланган антик давр кийимлари
ўрнига гавданинг табиий шакли ва гавданинг пропорцияларини бекитадиган
ёпинчиққа ўз ўрнини бқшатиб бера бошлади.
Либоснинг бу ўзгаришига шарқий осиё шаклининг таъсири ҳамда Римда
христианской сиёсатининг таъсири билан изоҳланади. Натижада танани
бўйиндан тўпиққача ёпадиган тор ва узун туникалар, кенг долматиклар
пайдо бўлади. Безакларда орнаментларнинг уйқашлиги, зеб зийнатларга
эътибор кучли. Манна шундай кийим турларидан бири, антик анъаналардан
анча йироқ, енги бутунасига бичилган узун ва кенг
Do'stlaringiz bilan baham: |