Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Либосларнинг асосий турлари ва шакли



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
Либосларнинг асосий турлари ва шакли 
Қадимий Миср либосларининг шаклида тахлама (драпировка) асосий 
ўрин тутади. Бурмалар кийимнинг асосан олд томонида бўлиб, либоснинг 
орқа қисми енгил бурмаланиб, танага ёпишиб турган. Кийимнинг орқа қисми 
узайтирилмаган. 
Қадимий империя даврида эркаклар асосан «схенти», яъни пешбанд 
кийганлар. Схентилар шаклан тўртбурчак, ёки трапециясимон бўлиб, турли 
хил ўлчамларда бўлган. Схенти белга ингичка чарм белбоғ билан боғлаб, 
маҳкамлаб қўйилган. Схентининг устидан ёки тананинг устидан тўртбурчак 
шаклидаги пешбанд кийилган (2-расм).
2-расм 
Аёллар либоси тананинг кўкрак қисмидан то болдиргача қисмини 
бекитиб турадиган чодирсимон матодан иборат бўлиб, у бир ёки икки тасма 
ила елкадан ўтказилиб кийилган. 
Калазарис 
деб аталувчи ушбу сарафанни 
эслатувчи кийим ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, у хоҳ малика 
бўлсин, хоҳ канизак, барча аёллар учун бир хил шаклда бўлган. Аёллар 
кийими фақат матонинг сифати ва қиммати ила фарқланган (3-расм).


11 
3-расм 
Ўрта подшоҳлик даврига келиб Миср аёлининг либосида ўзгариш содир 
бўла бошлади. У бироз мураккаблашиб, ҳажми бир неча қават кийилган 
кийимлар ҳисобига катталашди. Кийимнинг силуэти пастга томон кенгайиб, 
пирамидалар шаклини ола бошлади. Плессировкалар кенг қўлланила 
бошлади. 
Эркаклар либоси бир неча қават қилиб кийиладиган схентилардан 
иборат бўлиб, улар устма уст кийилган. Аёллар либоси катта ўзгаришларга 
учрамаган. Фақат аслзода аёллар либосларида безаклар тури кўпайган. 
Кийимлар инсонларнинг ижтимоий келиб чиқишини билдириб турган, яъни 
табақаларга кўра фарқ қилган. Агар бойлар зиғир толали матолардан 
тикилган кийимларни кийишган бўлса, қулларнинг кийими дағал теридан 
қилинган. Энг юқори табақа кишилар, хусусан, фираъавн, вазирлар, 
қоҳинлар, йирик ер-сув эгаларининг кийимларигина безакланган. Ўрта 
подшоҳлик даврига келибгина мисрликлар кийимларининг шакли бирмунча 
ўзгарган. Натижада у бир пайтнинг ўзида устма-уст кийиладиган бир неча 
кийимлар кўринишига келган. Кийим силуэти этакка томон кенгайиб, 
пирамидасимон кўринишга келди. Плессировкалар кенг қўлланиладиган 
бўлди. Эркаклар кийими бир неча юпқа схентилардан иборат бўлиб, устма-
уст кийилган. Аёллар кийими кўринишини унчалик ўзгартирмади. Фақатгина 
задоган аёллар либосларни безаш янада кўпайди. Кийим композициясида 


12 
қорача ранги терининг мато остидан просвечиват қилишига аҳамият 
берилди. Ёқа ўрни алоҳида ёқа шаклидаги оплечьем, тури шиша мунчоқ ва 
қимматбаҳо тошлар билан безакланган. 
Янги подшоҳлик даврида (мил. авв. 1580-1090 йй.) кийимларда синфий 
тафовут янада кўпроқ сезила бошлади. Аслзодаларнинг кийимларига 
ишлатиладиган матолар ўзининг харирлиги, безакдорлиги, безакда тилладан 
фойдаланилиши билан фарқланади. Ушбу матолар асосан ип ва зиғирдан 
тайёрланган. Сидонлик қул аёллар бўялган матоларни кашталар билан 
безаганлар. Ушбу матолардан тикиладиган кийимларнинг тикилишига 
сербурмалилик хос бўлиб, уларда плиссировкалардан кўп фойдаланилган. 
Плессировкаларни кийимнинг бутун бўйи баробар қўлланила бошлаган. 
Бироқ мисрликлар плессировкаларни бир неча жойдан маҳкамлаб 
қўйганликлари сабабли биосда шаклнинг ҳаракатини сездирмайди. Инсон 
унинг ичида гўё йўргаклаб қўйилгандек таассурот уйғотади.
Кийимлар шаклан катта ўзгаришга учрамаган. Ҳатто ўта бурмаланган 
кийимларда ҳам танага мос бичим беришга интилиш сезилади. Бундай 
ечимдаги кийимлар эркин ҳаракатга бирмунча халақит бергани сабаб 
одамлар юраётганда ҳаракатлар йўргакландек таассурот уйғотади. 
Бу даврда эркак ва аёллар кийими бир-бирига бирмунча ўхшаш. 
Эркаклар кийими плиссировка қилинган юбка ва ёпинчиқдан иборат. Катта 
доира шаклидаги маржонли ёқаларни нафақат фиръавн ва унинг оила 
аъзолари, шунингдек задоган хонадонлар вакиллари ҳам кия бошлаганлар. 
Маросим кийимларида схенти, уч бурчакли пешбанд сақланган. Қуйи қатлам 
кийими оддийлигича қолган. Аёллар кўйлаги калазарис сақланиб қолган.
Мисрликлар Сурияни босиб олгач, кийиниш маданиятида бирмунча 
ўзгариш кўзга ташланади. Хусусан, Суриядан ёпинчиқ, плашч-нарамник 
кириб келди. Уни нафақат эркаклар, шунингдек аёллар ҳам кия бошлаганлар. 
У тўртбурчак шаклдаги матони иккига букланиб, икки ёнини тикилган, 
бошнинг кириб чиқиши учун бўйни кесилган узун кийим эди. Аёллар чармли 
пешбанд ва кўкрак печ кийишган.


13 
Оқинлар анъанавий кийимларни сақлаб қолдилар: схенти. Учбурчак олд 
передник, бир елкага ташлаб олинган шер териси. /арбийлар передник ва 
теридан кўкракбанд кийишган. Қишлоқ ва шаҳар камбағалларининг 
кийимида ўзгариш кузатилмайди. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish