Ой бошидаги сальдо Маблағларнинг камайиши
маблағларнинг кўпайиши
ой охиридаги сальдо
Актив ҳисобварақнинг ой охиридаги сальдоси (СКА) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
СКА = Снд + Одт - Окт, бу ерда
Снд — ҳисобварак, дебети бўйича бошланғич сальдо;
Одт — дебет бўйича оборот;
Окт — кредит бўйича оборот.
Пассив ҳисобварақ, қуйидагича ифодаланади: Ҳисобварақнинг номи Дебет Кредит
Маблағлар манбаининг Ой бошидаги сальдо
камайиши маблағларнинг манбаининг кўпайиши
Ой охиридаги сальдо
Пассив ҳисобварақнинг ой охиридаги сальдоси (Скп) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
Скп= Снд + Окт —Одт, бу ерда: Снд — ҳисобварак, кредити бўйича бошланғич сальдо;
Окт — кредит бўйича оборот; Одт — дебет бўйича оборот.
11.3. Бухгалтерия ҳисобида икки ёқлама ёзув (проводка), оборот қайдномалари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, балансда рўй берадиган ўзгаришлар. Маълумки, хўжалик операциялари натижасида корхона маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари ўзгаради. Ҳар бир хўжалик операцияси 2 тадан кам бўлмаган баланс моддасидан акс эттирилади. Худди шундай икки ёқлама ўзгариш хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттиришида ҳам рўй беради. Бу эса хўжалик операцияларини ҳисобварақларда икки ёқлама ёзиш усулида акс эттиришни тақозо қилади.
Икки ёқлама ёзиш – бу хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш усулидир. Бунда юқорида таъриф қилинганидек, ҳар бир хўжалик операцияси бир вақтда ва бир хил суммада, бир ҳисобварақнинг дебет томонида, иккинчи ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади. Бинобарин, икки ёқлама ёзиш деб хўжалик операциялари таъсирида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисаларни ҳисобварақлар тизими билан ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Икки ёқлама ёзув бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Икки ёқлама ёзув тизими биринчи маротаба 1494 йилда пайдо бўлган. Унинг асосчиси итальян рохиби Лука Пачоли ҳисобланади. Икки ёқлама ёзув икки томонламалилик хусусиятига эга бўлиб, барча иқтисодий ҳодисалар бир-бирини тўлдирадиган икки жиҳатга: кўпайтириш ёки камайтириш, пайдо бўлиш ва йўқолиш жиҳатларига эга. Бунинг натижасида корхонада амалга ошириладиган барча хўжалик муомалалари камида иккита ҳисобварақда: бир ҳисобварақнинг дебети ва бошқа ҳисобварақ кредити бўйича рўйхатга олиниши керак, токи дебет бўйича умумий сумма кредит бўйича умумий суммани мувозанатлаштирсин ва тизимда ҳар доим баланс ушлаб турилсин. Бухгалтерия ҳисобида икки ёқлама ёзиш деб, хўжалик муомалалари натижасида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисаларни ҳисобварақлар орқали ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Демак, барча хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида икки ёқлама ёзув усули билан: бир ҳисобварақ дебетида ва айни вақтда бошқа ҳисобварақ кредитида тенг суммада акс эттирилади. Икки ёқлама ёзув тизими назорат аҳамиятига эга, чунки ҳисобот даври учун барча ҳисобварақлар дебети бўйича оборотлар суммаси кредит бўйича барча ҳисобварақлар оборотлари суммасига тенг. Ҳар қандай хужалик муомаласини икки ёқлама ёзув билан акс эттириш бухгалтерия баланси умумий суммасининг тенглигини сақлайди.
Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади.
Мисол. Корхона ходимларига март ойи учун 50000 сум иш ҳақи кассадан тўланди. Бунда 5010—"Миллий валютадаги пул маблағлари" ҳамда 6710—"Ишчи ва хизматчиларга иш ҳаки юзасидан қарзлар" ҳисобварақлари ўзаро боғланишни, яъни ҳисобварақлар корреспонденциясини ҳосил қилмоқда.
Дебетланувчи ва кредитланувчи ҳисобварақ ҳамда муомала суммасининг кўрсатилиши бухгалтерия проводкаси деб аталади. Бухгалтерия проводкасини тузиш ўтказилган хўжалик муомалалари натижасида қандай ҳисобварақлар дебетланганлиги, қайсилари кредитланганлиги ва қанча суммага расмийлаштирилганини кўрсатишни ифодалайди. Бухгалтерия проводкалари бирламчи ҳужжатлар асосида тузилади.
Бухгалтерия проводкалари икки хил бўлади:
1. Оддий бухгалтерия проводкаси.
2. Мураккаб бухгалтерия проводкаси.