Раҳбар қуйидаги хуқуқдарга эга:
— бош бухгалтер рахбарлигида бухгалтерия хисоби ишларини ташкил килиш ёки шартнома асосида жалб килинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
— бухгалтерия хисоби ишларини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирма-сига ёки таркибига бухгалтерия субъекта хам кирадиган хужалик бирлашмасининг марказлаштирилган хисобга олиш булимига юклаш;
— бухгалтерия хисобини мустакил юритиш.
Шу билан биргаликда корхона раҳбари куйидагиларни таъминлаши шарт: ички хисоб ва ҳисобот тизимининг ишлаб чикилишини, хужалик муомалаларини назорат килиш жараёнини, бухгалтерия хисобининг тулиқ ва аниқ юритилишини, хисоб-китоб хужжатларининг сакланишини, ташки фойдаланувчилар учун молиявий хисобот тайёрланишини, солиқ ҳисоботлари, бухгалтерия хисоби ишларини ташкил қилиш ва юритиш ва бошқа молиявий хужжатлар тайёрланишини, хисоб-китоблар уз вактида амалга оширилишини.
Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тугри юритилиши учун барча зарур шароитларни яратиши, корхона, муассасанинг барча булимлари ва хизматлари, хисоб-китобга алоқаси булган барча ходимлари томонидан бош бухгалтернинг хужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисоб учун такдим этиш хусусидаги талаблари огишмай бажарилишини таьминлаши шарт.
Бош бухгалтер корхона, муассаса амалга оширадиган барча хужалик операцияларини назорат қилишни ва бухгалтерия хисоби хисобваракларида акс эттиришини, тезкор ахборот такдим этилишини, белгиланган муддатларда бухгалтерия хисоботи тузишни, ички хужалик резервларини аниклаш ва сафарбар килиш максадида бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи маълумотлари буйича корхонанинг молиявий-хужалик фаолияти учун иктисодий таҳлилини амалга оширишни таъминлайди.
Бухгалтерия ишларида амалга оширилган муомалалар учун жавобгарлик имзо билан уз тасдигини топади. "Бухгалтерия хисоби тугрисида"ги қонуннинг 8-моддасига биноан, хужалик юритувчи субъект рахбари хужалик муомалаларини амалга ошириш рухсатномасига ва субъект номидан хужжатларни имзолаш хукукига эга булган шахслар руйхатининг мавжудлиги учун жавобгар булади. Руйхатда эгаллаб турган лавозимига кура имзолаш хукуки иерархияси шаклида ва рахбарлик вазифасини хамда субъект вакили сифатида ҳаракат килишга вакил қилинган ҳар бир мансабдор шахс бухгалтерия хисоби вазифаларини амалга оширади. Субъект электрон имзолардан фойдаланганида, унинг хужалик хужжатлари учун электрон имзолардан фойдаланиш ва уларни ишлатишга алоқадор керакли эҳтиёткорлик ва назорат чоралари белгиланиши керак.
Корхона бош бухгалтери раҳбар билан биргаликда товар-моддий бойликлар ва пул маблағларини кабул қилиш ҳамда бериш учун асос буладиган хужжатларга, шунингдек, ҳисоб-китоб, кредит ва молиявий мажбуриятлар хамда хужалик шартномаларига имзо чекади. Ушбу хужжатларда бош бухгалтернинг имзоси булмаса, у ҳакикий деб топилмайди. Хужжатларга имзо чекиш хукуки корхона, муассаса рахбарининг ёзма равишдаги фармойиши билан бунга ваколат берган шахсларга берилиши мумкин.
Корхонада моддий жавобгар шахсларни (кассир, омбор мудири ва бошкаларни) ишга тайинлаш, вази-фасини узгартириш ва ишдан бушатиш бош бухгалтер билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Агарда корхона бош бухгалтери ўзгартирилса, олдинги бош бухгалтер ишлари янги тайинланган бош бухгалтер зиммасига юклатилади, ушбу жараёнда бухгалтерия хисобининг ҳолати ва хисобот маълумотларининг аниклиги текширилиб, корхона раҳбари тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилади.
Корхонанинг чораклик ва йиллик молиявий хисо-ботларига рахбар ва бош бухгалтер имзо чекади.
Агарда корхонанинг бухгалтерия хисоби ишлари шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилот ёки мутахассис томонидан юритилса, молиявий хисоботга корхона рахбари ва бухгалтерия хисобини юритадиган мутахассис имзо чекади.
Бирламчи хужжатлар, хисоб регистрлари, бухгалтерия хисоботи белгиланган тартибга мувофиқ мажбурий тарзда сакланиши керак. Улар билан ишлаш даврида саклашни таъминлаш ва уларни архивга уз вактида топшириш учун бош бухгалтер масъулдир.
Бухгалтерия бўлими хужжатларни ишлаб чикиши, бухгалтерия регистрларида ҳисоб ёзувларини окилона олиб бориши ва улар асосида бошқарув ва молиявий хисоботларни хамда солиқ ҳисоб-китобларини тузишни таъминлаши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |