1-босқич. Бу боскич бирламчи хисоб, бирламчи хужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси буйича тахлилий хисобнинг кайдномалари тузилиши бажарилади. Масалан, иш хаки хисоблаш буйича хисоблаш тулов хужжатлари, кушиб хисобланган ва ушлаб қолинган иш хакининг тупламлари хамда бошкалар тузилади.
2-босқич. Бу боскич проводкаларни тузиш, уларни тахлилий ва жамлама хисобнинг турли регистрлари, хисобваракларнинг тартиб рақамлари буйича кайд дафтари ордерларига жойлаштиришдан иборат булади.
3-босқич. Бу боскич йигма жамлама хисобни, бош китобнинг хисобвараклари буйича хисобот сальдо кайдномалари ва молиявий хисоботнинг шаклларини тузишдан иборат булади, бу "Проводка-Бош китоб-Баланс" машина дастурининг асосий модули томонидан таъминланади.
Хисоб вазифаларини ишлаб чикиш технологияларини амалга оширишнинг муҳим элементи унинг дастурий таъминланиши булади. Компьютер дастурлари бозорида хар хил корхоналар, фирмалар, ташкилотлар учун мулжалланган бухгалтерия дастурлари вариантларининг купгина турлари такдим этилган. Дастурий маҳсулотларни ишлаб чикиш куп сонли фирмалар томонидан олиб борилади, улардан энг машхурлари "1С:Бухгалтерия", "Турбо-Бухгалтерия", "Фолио", "Парус", "Хакере-Дизайн" ва бошкалардир.
Хориж ва мамлакатимизнинг ушбу сохага тегишли назарияси ва амалиётини урганиш ва умумлаштириш шуни курсатадики, йирик корхоналарда бухгалтерия хисоби бошқарувининг уч даражали — бошқарув ҳисоби, молиявий хисоб ва солиқ ҳисоби буйича ташкил этилади.
Бухгалтерия хисобини уч даражага — бошкарув хисоби, молиявий хисоб ва солиқ хисобига ажратилган ҳолда ташкил қилиш информацион технологияларни куллашга ихтисослашган бухгалтерия ҳисоби шаклида самаралироқ булади. Чунки амалда кўлланиладиган кўпгина компьютер дастурларида бошқарув хисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ хисобининг ишлари алоҳида ташкил қилинади.
Бухгалтерия хисобининг регистрлари ва шакллари, бухгалтерия хисобининг информацион технологияларга асосланган шаклининг асосий хусусияти компьютер дастурлари асосида автоматлаштирилган тартибда хисоб регистрларини тузиш имконияти яратилганлигидадир. Бу регистрларда ҳисоб маълумотларини корхонани бошқариш, назорат, тахлил килиш ва бухгалтерия хисоботини белгиланган тартибда тузиш учун зарур булган аснода умумлаштириш, гурухлаш мумкин булади.
Бу шаклни амалиётга кенг жорий килиш оркали бухгалтерия ҳисоби маълумотларини кайта ишлаш жараёни янги боскичга кутарилади. Бу жараён хисоб маълумотларини автоматик тарзда олиш ва уни кайта ишлаш технологиясини ишлаб чикишни уз ичига олади. Бунга дастлабки хужжатлар, уларни автоматлаштирилган кайта ишлашга мослаштириш, маълумотларни компьютерларда қайта ишлашга мослаштирилган хужжатнинг айланиши, хисоблаш техникаси ишлари дастурлари, маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш тартибини тавсифловчи технологик хариталар ва бошкаларни мисол қилиб киритишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |