Ctrl+F или ⌘-f (для MacOS) и введите запрос в поле поиска. Мавзу: бухгалтерия баланси



Download 70,53 Kb.
bet3/16
Sana22.02.2022
Hajmi70,53 Kb.
#88021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ

Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади.
Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида ту­зилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради.
Мулкчилик шаклига кўра давлат, кооператив, ўз, аралаш ва қўшма корхоналар, шунингдек, жамоат ташкилотлари баланслари фарқ қилади,
Акс эттириш объектига кўра баланслар мустақил ва алоҳида балансга ажратилади.
Мустақил балансни юридик шахс бўлган корхона­лар тузади.
Алоҳида балансни корхонанинг таркибий бўлинмалари (филиаллар, цехлар, корхонанинг автотранспорт ва турар-жой хамда коммунал хўжаликлари) тузади.
Тозалаш усулига кўра баланслар брутто - баланс ва нетто - балансларга бўлинади.
Брутто - баланс — тартибга солувчи моддаларни ўз ичига олувчи балансдир. Воситаларнинг хақиқий қийматини (таннархи ёки қолдиқ қийматини) аниқлашда суммалар бошқа моддалар суммаларидан чегириладиган моддалар тартибга солувчи моддалар дейилади. Масалан, "Асосий воситалар" суммасидан "Асосий воситаларнинг эскириши" тартибга солувчи модда суммаси чегирилади. Брутто - балансда ана шу тартибга солувчи моддалар суммаси баланс якуний қийматига киритилади.
Нетто - баланс — қийматидан тартибга солувчи мод­далар суммаси чегирилган баланс бўлиб, бунга тозалаш дейилади. Ўзбекистондаги барча корхоналар нетто - баланс тузади, яъни баланс якунига асосий воситалар, арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг қолдиқ қийматда, қайта сотиладиган товарлар эса таннархи бўйича киритилади.
Балансга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир:
1) баланснинг тўғрилиги; 2) баланснинг реаллиги; 3) баланснинг яхлитлиги;
4) баланснинг изчиллиги; 5) баланснинг тушунарлилиги.
Баланснинг тузилиши қуйидагича ифодаланади:
БАЛАНС
Актив Пассив

Хўжалик маблағларининг
турлари ва уларнинг
жойланиши

Сумма

Маблағларнинг
ташкил топиш
манбалари

Сумма





Баланснинг актив ва пассив томонларида маблағ бир хил, лекин турли гуруҳланишда акс этади. Агар актив томонида маблағлар таркиби ва уларнинг жойланиши акс эттирилса, пассив томонида актив томонида кўрсатилган маблағларларнинг келиб чиқиш манбалари ҳақидаг маълумот келтирилади.
Актив ва пассив томонларининг ҳар бир сатрлари баланс моддалари деб аталади. Ҳар бир модда ёки унинг келиб чиқиш манбаи маълум маблағ тури ҳолатини акс эттиради. Масалан, баланс активидаги “Асосий восита (фонд)лар” моддаси корхонага қарашли ҳамма асосий воситалар суммасини акс эттиради. Пассив қисмидаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ишчи ва хизматчилардан қарз” моддаси эса корхонанинг ишчи ва хизматчиларига ҳисобланган, лекин ҳали берилмаган иш ҳақи юзасидан қарз суммасини кўрсатади.
Баланс активида кўрсатиладиган моддаларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот ва бошқ.
Пассивда қуйидаги моддалар мавжуд: устав капитали, қўшилган капитал, узоқ муддатли қарзлар, қисқа муддатли қарзлар, кредиторлар ва бошқ.
Баланс активи ва пассивидаги моддалар аввалдан тасдиқланган маълум гуруҳлаш бўйича белгиланган тартибда юритилади.
Баланс активининг 1 бўлими “Узоқ муддатли активлар” деб аталади. Унда корхона асосий воситалари айрим турларга бўлинмаган ҳолда битта моддада кўрсатилади. Ушбу бўлимда яна номоддий активлар, капитал қўйилмалар, шўъба корхоналаридаги акциялар ва бошқалар кўрсатилади. 2 бўлим “оборот активлари” деб аталади. Бундай маблағларга ишлаб чиқариш воситалари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари ва бошқалар киради.
Баланс пассивининг биринчи бўлими “Ўз маблағларининг манбалари” деб аталади. Бу бўлимда алоҳида моддага устав капитали, қўшилга капитал, резерв капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ва бошқалар кўрсатилади. 2 бўлим “Мажбуриятлар” деб аталиб, унда узоқ ҳамда қисқа муддатли қарзлар, кредитлар ва бошқалар кўрсатилади.
Балансда унинг моддалари бўйича қолдиқ ҳисобот даври боши ва охирига келтирилади. 2 муддатга келтирилган суммаларни солиштириш йўли билан корхона маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг маълум муддат ичида ўзгариши ҳақида тегишли маълумотлар олиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш заҳираларининг, кредиторлик ва дебиторлик қарзлари миқдорининг ўзгариши ҳақида ва бошқа маълумотлар.
Баланс дорихона молия ҳолатини таҳлил қилиш имконини беради. Бу маълумотлар асосида корхона хўжалигининг яхшилашга қаратилган тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

Download 70,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish