тўғрисида"ги Низомнинг 8-бандига кўра "Ўздавнефтгазинспекция" ўзига
юкланган вазифаларга мувофиқ юридик
шахслар томонидан нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини,
сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини,
шунингдек нефть, газ ва газ
конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини
(қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан
фойдаланишда технология
талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текширади.
"Ракурс" хусусий корхонасига қараш ли________тумани Улуғбек
фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган АЁҚШда ҳамкорликда
қисқа муддатли текширув ўтказиш учун 2 нафар малакали ходим
ажратиш ҳақида ________ вилоят давлат солиқ бошқармасининг
"Ўздавнефтгазинспекция"________вилояти бўлимига ёзган 2015 йил
20 январдаги 04-599-сонли хатига асосан "Ўздавнефтгазинспекция"
________вилояти бўлими шу бўлим технологи Т.Кимни юборган.
Чунки "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Рес-
публикаси Қонуни 7-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат
солиқ хизмати органлари ўз зиммаларига
юклатилган вазифаларни
давлатнинг бошқа бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи,
статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар
ва ташкилотлар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши
устидан давлат назоратини амалга ошириш ва солиқлар бўйича ҳу-
қуқбузарликларга қарши курашда давлат солиқ хизмати органларига
кўмаклашишлари шарт.
Мазкур ҳолатда технолог Т.Кимнинг
текширувда мутахассис
сифатида иштирок этиши билан боғлиқ хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай
қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмас.
Жиноят ишлари бўйича________туман судининг 2015 йил 22 июндаги
ҳукми билан ушбу текширишда аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо
берилган ва "Ракурс" хусусий корхонаси мансабдор шахси жазоланган.
Шунга кўра биринчи инстанция суди ишдаги далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб
шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
тўғри хулосага келган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини
ўзгаришсиз, назорат шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
тўланган 86 120 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини
"Ракурс" хусусий корхонаси зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон
Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 263-моддасининг
1-банди, 265-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И :
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 22 мартдаги
ҳал қилув қарори ва __________ вилоят маъмурий суди апелляция
инстанциясининг 2018 йил 18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз,
назорат
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Назорат инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан
эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
Аслига тўғри, судья:
Do'stlaringiz bilan baham: