Cover page namunalar app curves cdr


 9 3 275-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

3 9 3


275-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини 
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги 
аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан 
чиқариладиган ажрим
А Ж Р И М
(Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар 
бўйича бекор қилиш ҳақида)
2018 йил 20 июнь кун и ____________ -сонли иш ни___________ туман
маъмурий суди биносида
судья З.Алимованинг раислигида, Д.Сабированинг котиблигида,
__________ туман прокурори ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи "Хилол"
хусусий корхонаси вакили А.Толмасов, жавобгар вакили А.Сотволдиев
иштирокида, аризачи "Хилол" хусусий корхонасининг жавобгар_________
туман давлат солиқ инспекциясининг 2017 йил 20 июлдаги __-сонли 
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан 
биринчи инстанция судининг 2018 йил 2 апрелда қабул қилган ҳал қилув 
қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги "Хилол" 
хусусий корхонасининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни 
иш материаллари билан бирга, очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
__________ вилоят 
прокуратурасининг__/__-сонли 
жиноят 
иши
бўйича "Молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш
ўтказиш ҳақида" 2017 йил 17 апрелдаги қарорига ҳамда___________ туман
давлат солиқ инспекциясининг 2017 йил 20 апрелдаги __-хс-сонли, 
2017 йил 26 майдаги __-хс-сонли буйруқларига асосан "Хилол" хусусий 
корхонасининг 2013 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 апрелигача 
бўлган даврдаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли 
текшириш ўтказилиб, унинг натижалари юзасидан 2018 йил 1 июлда 
далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда "Хилол" хусусий корхонаси томонидан 2013-2016 
йиллар давомида жами 911 519 800 сўмлик тушум ҳисоботлардан 
яшириб кўрсатилганлиги ва ушбу суммалар назорат-касса машинасига 
кирим қилинмасдан, банкка топширилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.


Солиқ текшируви материаллари _________туман давлат солиқ
инспекцияси томонидан кўриб чиқилиб, унинг натижаси бўйича 2017 
йил 20 июлда __-сонли қарор қабул қилинган.
Ушбу қарордан норози бўлган "Хилол" хусусий корхонаси
судга ариза билан мурожаат қилиб, _________туман давлат солиқ
инспекциясининг 2017 йил 20 июлдаги __-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув 
қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Иш юқори инстанция судларида кўриб чиқилмаган.
Аризачи 2018 йил 18 июнда судга ариза билан мурожаат 
қилиб, унда суд ҳужжати қабул қилинишида жиноят ишлари бўйича
_____________ туман судининг 2018 йил 10 февралдаги ҳукмига асос-
ланилганлиги, жиноят ишлари бўйича _____________ вилоят суди
кассация инстанциясининг 2018 йил 22 майдаги ажрими билан мазкур 
ҳукм бекор қилиниб, "Хилол" хусусий корхонаси раҳбари айбсиз 
деб топилиб, жавобгарликдан озод қилинганлигини баён қилган ва
_____________ туман маъмурий судининг 2018 йил 2 апрелдаги қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта 
кўриб чиқиб, бекор қилишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачи вакили аризасидаги талабини 
қўллаб-қувватлаб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни 
сўради.
Жавобгар вакили аризани рад этишни, чунки текширишда аниқ- 
ланган ҳолатлар иш материаллари билан ўз тасдиғини топганлигини 
баён қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
аризани рад этиш ҳақдаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб 
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб 
топди:
Жиноят ишлари бўйича_____________ туман судининг 2018 йил 10
февралдаги ҳукми билан "Хилол" хусусий корхонаси раҳбари 2013-2016 
йиллар давомида жами 911 519 800 сўмлик тушумни ҳисоботлардан 
яшириб кўрсатилганлиги ва ушбу суммалар назорат-касса машинасига 
кирим қилинмасдан, банкка топширилмаганлиги ҳолатлари юзасидан 
айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 
жавобгарликка тортилган. Натижада биринчи инстанция судининг 
2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жиноят ишлари бўйича
3 9 5


_____________ туман судининг 2018 йил 10 февралдаги ҳукмига асосланган
ҳолда, аризани қаноатлантириш рад этилган.
Лекин жиноят ишлари бўйича_____________ вилоят суди кассация
инстанциясининг 2018 йил 22 майдаги ажрими билан мазкур ҳукм 
бекор қилиниб, иш қўшимча терговга жўнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 269-моддасининг 4-бандига кўра маъмурий суднинг 
ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг 
ёки иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга 
асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор 
қилинганлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган 
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган 
суднинг ҳукми бекор қилинганлиги сабабли суд аризани қаноатлан- 
тиришни, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини бекор қилишни ҳамда 
ишни мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168-169, 
275-моддаларига асосан, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Хилол" хусусий корхонасининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув 
қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 
аризаси қаноатлантирилсин
Суднинг 2018 йил 2 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори 
бекор қилинсин.
Иш 2018 йил 2 июль куни _ _ :_ _ д а _____________ туман маъмурий
судининг __-сонли залида бўладиган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш 
учун тайинлансин.
Ажрим устидан йигирма кундан ошмаган муддат ичида шикоят 
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи 
З.Алимова



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish