Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

Суд ажрими - ишни мазмунан ҳал қилмайдиган суд ҳужжати 
ҳисобланади. Бироқ ажримнинг шакли ва мазмунига нисбатан 
процессуал қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга риоя 
қилмаслик уни қабул қилишда хато ва камчиликларга йўл қўйилишига, 
тарафлар томонидан шикоят аризаларининг кўпайишига, турлича 
талқин қилинишига, юқори 
инстанция судларида ҳам баҳсли 
мунозаралар келиб чиқишига ва охир оқибат фуқароларнинг, 
тадбиркорлик субъектларининг ҳамда судга мурожаат қилувчи бошқа 
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига сабаб 
бўлади.
Суднинг ажрими унинг мазмунига, турига, маъмурий суд ишларини 
юритишнинг қайси босқичда эканлигига ҳамда унда қандай масалалар 
ҳал этилишига қараб МСИЮтКда белгиланган қоидалар асосида 
тузилиши лозим.
Судларнинг ажримлар чиқариш масалаларини тартибга солувчи 
қонун ҳужжатларига қанчалик тўлиқ риоя этилиши ишни судда кўришга 
лозим даражада тайёрлашни, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, процесс 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва 
холисона аниқлашни, шунингдек иш бўйича қонуний, асослантирилган 
ва адолатли ҳал қилув қарори чиқарилишини таъминлашнинг муҳим 
шарти ҳисобланади.
Суд ажримлари суд томонидан ишни судда кўришга тайёрлаш, 
судда кўриш (жумладан апелляция, кассация, назорат инстанциялари, 
шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган 
ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш) ёки ҳал қилув 
қарорларини ижро этиш босқичида алоҳида процессуал ҳужжат 
кўринишида ҳам (алоҳида хона (маслаҳатхона)га кириш йўли билан), 
ажрим матнини суд мажлиси баённомасига киритиш йўли билан ҳам 
(алоҳида хона (маслаҳатхона)га кирмасдан) чиқарилиши мумкин.
МСИЮтКда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, ажрим 
алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқарилиши шарт.
Ушбу тоифадаги ажримларга ишни кўришни кейинга қолдириш, 
экспертиза тайинлаш, иш юритишни тўхтатиб туриш, рад этиш


масаласини ҳал этиш, иш юритишни тугатиш, ариза (шикоят)ни 
кўрмасдан қолдириш, ариза (шикоят)ни қабул қилишни рад этиш, 
қайтариш, ариза (шикоят)ни иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш, 
ишни суд муҳокамасига тайёрлаш, ишларни битта иш юритишга 
бирлаштириш, талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга 
ажратиш, тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш каби ажримлар 
мисол бўла олади.
Шуни назарда тутиш керакки, суд моҳиятига қараб бир неча 
масалани ҳал этиш натижалари бўйича битта ажрим чиқариши мумкин. 
Масалан, ариза (шикоят)ни иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш, 
ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим ёки экспертиза 
тайинлаш ва иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрим.
Алоҳида 
процессуал 
ҳужжат 
кўринишида 
чиқариладиган 
ажримлар, одатда, кириш, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан 
иборат бўлиши керак.
Ажримнинг кириш қисмида қоида тариқасида суднинг номи, 
ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси 
котиби, низо предмети, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи 
(фамилияси, исми, отасининг исми), ажрим чиқарилаётган масала 
кўрсатилади.
Таъкидлаш 
керакки, 
аризани 
(шикоятни) 
шунингдек, 
суд 
ҳужжатлари устидан берилган шикоятни (протестни) иш юритишга 
қабул қилиш масаласини ҳал этиш судья томонидан якка тартибда, 
суд процессидан ташқарида ҳал этилиши сабабли унда ишда иштирок 
этувчи шахслар вакилларининг кўргазмалари баён этилмайди. Судья 
томонидан алоҳида ҳужжат сифатида ажрим чиқарилиб, ундаги масала 
суд мажлисида ҳал этилган тақдирда эса ушбу ажримда иштирок этувчи 
шахслар вакилларининг исм-фамилиялари ва уларнинг кўргазмалари 
баён этилиши лозим.
Ажримнинг асослантирувчи қисмида суднинг хулосаларига олиб 
келган асослар ҳамда суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонун 
ҳужжатлари баён этилиши керак.
Ажримнинг хулоса қисмида суднинг кўриб чиқилаётган масала 
бўйича хулосаси, агар қонунда назарда тутилган бўлса, ажрим 
устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати 
кўрсатилиши лозим. Ажримнинг хулоса қисми уни ижро этиш чоғида 
тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун аниқ ва тушунарли ифода 
этилган бўлиши керак.
169


Алоҳида 
процессуал 
ҳужжат 
кўринишида 
чиқариладиган 
ажримлар устидан суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят 
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин (МСИЮтК 173-моддаси), агар:
ажрим устидан шикоят бериш ҳуқуқи МСИЮтК муайян нормасида 
назарда тутилган бўлса;
ажрим устидан шикоят бериш ҳуқуқи МСИЮтК муайян нормасида 
назарда тутилган бўлмаса, бироқ суднинг ажрими ишнинг кейинги 
ҳаракатланишига тўсқинлик қилса.
Бошқа ажримлар устидан эса шикоят (протест) берилмайди, лекин 
бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан 
берилган апелляция, кассация ёки назорат шикоятига (протестига) 
киритилиши мумкин.
Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда, шикоят ёки 
протест берилиши мумкин бўлган ажримларга иш юритишни тугатиш, 
ариза (шикоят)ни кўрмасдан қолдириш, ариза (шикоят)ни қабул 
қилишни рад этиш, ариза (шикоят)ни қайтариш, тарафни ҳуқуқий ворис 
билан алмаштириш, дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ёки дастлабки 
ҳимоя чораларини кўришни рад этиш, дастлабки ҳимоя чоралари 
турини алмаштириш ёки алмаштиришни рад этиш, дастлабки ҳимоя 
чораларини бекор қилиш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни 
тиклашни рад этиш, процессуал муддатни тиклашни рад этиш, суд 
жаримасини солиш каби ажримларни мисол қилиб келтиришимиз 
мумкин.
Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш чоғида суд ажримни 
ўз жойида чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг 
баённомасига киритилади. Ажрим чиқарилганидан кейин у дарҳол 
ўқиб эшиттирилади.
Бундай ажримлар жумласига суд мажлисида танаффус эълон 
қилиш, далилларни текширишни тиклаш, далилларни текшириш 
тартибини белгилаш, ишни мазмунан кўриш тамом бўлганлигини эълон 
қилиш ва суд музокараларига ўтиш, ишни мазмунан кўришни тиклаш 
масалалари бўйича чиқариладиган ажримлар мисол бўла олади.

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish