Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

Ҳал қилув қарори (қарор) - моддий ва процессуал ҳуқуқ 
нормалари талабларига аниқ риоя қилинган ҳолда, қонуний, асосли 
ва адолатли тарзда чиқарилиши керак. Бироқ айрим ҳолларда судлар 
томонидан ҳал қилув қарорларини қабул қилишда ушбу талабларга 
жавоб бермаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда. Айрим ҳал қилув


қарорларида далиллар таҳлил қилинмайди, уларга ва билдирилган 
важларнинг барчасига ҳуқуқий баҳо берилмайди, аниқланган ҳолатлар 
юзасидан судьянинг муносабати фикри баён қилинмайди, низо бўйича 
суднинг хулосалари ҳар доим ҳам ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғри 
келмайди ва ҳоказо.
Айниқса моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри талқин қилиш, иш 
бўйича суд томонидан аниқланган ҳолатларни кўрсатмаслик, ариза 
(шикоят)ни қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини батафсил 
кўрсатмаслик каби хато ва камчиликлар амалиётда тез-тез учраб 
туради. Бу эса ўз навбатида қабул қилинган суд қарорининг юқори 
инстанция судлари томонидан бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига 
олиб келади.
Қабул қилинган ҳал қилув қарори процессуал ҳуқуқ нормаларига 
аниқ риоя этилган ва низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан 
қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда 
қабул қилинган тақдирда у қонуний ҳисобланади.
Ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён 
этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни 
тасдиқловчи 
далиллар 
келтирилган 
бўлса, 
у 
асослантирилган 
ҳисобланади.
Ҳал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган 
бўлиши мумкин эмас. Аксинча, суднинг ҳар бир иш бўйича қабул 
қилинадиган ҳал қилув қарорлари тўлиқ равишда МСИЮтКнинг 
156-158-моддалари талабларига жавоб бериши, далиллар билан ўз 
тасдиғини топган бўлиши, қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозим.
Ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳлар- 
нинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтириш- 
лари далиллар ҳисобланади. Ҳолатларни далиллар билан исботлашда 
унинг низо ечимини ҳал этишга бевосита алоқадорлиги, мақбуллиги, 
ишончлилиги ва етарлилиги инобатга олиниши керак. Бундан ташқари 
ҳал қилув қарорининг асоси учун суд томонидан муҳокама қилинган ва 
баҳо берилган далилларгина олиниши лозим.
Суд ҳал қилув қарорини тузишда иш учун аҳамиятли бўлган у ёки 
бу ҳолатни тасдиқловчи далилларни қайд этиш билан чегараланмасдан, 
балки ушбу далилларнинг мазмунини ҳам баён этиши шарт.
Шуни назарда тутиш лозимки, экспертнинг хулосаси бошқа 
далилларга нисбатан имтиёзга эга бўлмайди ва суд учун мажбурий 
ҳисобланмайди. У бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланиши
1' 1


лозим. Эксперт хулосасига баҳо қарорнинг асослантирувчи қисмида 
берилиши керак. Агар суд эксперт хулосаси билан келишмаса, 
келишмаслик сабабларини асослантириши лозим.
Айрим суд қарорларида ариза (шикоят)ни қаноатлантиришни рад 
этишга асос сифатида низодаги маъмурий органнинг қарори ёки улар 
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қайси қонун ҳужжатларига 
мувофиқ эканлигига баҳо берилмасдан ҳамда баён қилинмасдан, 
балки аризачи ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган 
важларни исбот қилиб бермаганлиги асос қилиб кўрсатилади. 
Ваҳоланки, МСИЮтК 67-моддасининг иккинчи қисмига кўра маъмурий 
органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини 
ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари 
ҳаракатларининг 
(ҳаракатсизлигининг) 
қонунийлигини 
исботлаш 
мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига 
юклатилади. Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига 
асос қилиб келтираётган фактларни тасдиқлаши шарт.
Шунга кўра суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда ишда иштирок 
этувчи шахслар кўрсатаётган ҳолатлар ҳақиқатда мавжуд бўлганлигини 
ва улар қандай далиллар билан тасдиқланганлигини, шунингдек 
қарор қабул қилишда қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар 
нималардан иборат эканлигини аниқлаши лозим.
Ҳал қилув қарори (қарор)ни баён этишда суд МСИЮтКнинг 
158-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, 
асослантирувчи ва хулоса қисмларининг мавжудлигига, уларнинг 
мазмунига) риоя қилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарорини қабул 
қилган суднинг номи; суд таркиби, суд мажлиси котиби; иш рақами, 
ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва жой; талаб предмети; ишда 
иштирок этувчи шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари ва суд 
процессининг бошқа иштирокчилари кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида ишда иштирок этувчи 
шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозлари, тушунтиришлари, 
аризалари ва илтимосномаларининг қисқача баёни бўлиши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида:
ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари;
суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган 
далиллар;
суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок


этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад 
этганлигининг асослари;
ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонун 
ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб 
келтирган 
қонун 
ҳужжатларини 
қўлламаганлигининг 
асослари 
кўрсатилиши керак.
Судлар ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низони 
ҳал қилишда суд инобатга олган тушунтиришлар акс этган Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига ҳаволаларни ҳам 
кўрсатишлари керак.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арз қилинган талаблардан 
ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки 
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Агар суд ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини белгилаган 
ёки унинг ижросини таъминлаш чораларини қабул қилган бўлса, бу 
ҳақда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ишда 
иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, ҳал қилув қарори устидан 
шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ва тартиби ёритилади.
Шунингдек, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас 
деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув 
қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг 
номи, ҳужжатнинг номи, рақами ва қабул қилинган санаси;
2) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки қисман ҳақиқий 
эмас деб топилганлиги;
3) суд харажатларини тақсимлаш.
Қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга 
хилоф деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал 
қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши 
керак:
1) қарорни қабул қилган ёки ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) 
содир этган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, қарорнинг номи, 
рақами, у қабул қилинган сана, устидан шикоят қилинаётган ҳаракатлар 
(ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
2) қарорнинг тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас ёки ҳаракатларнинг 
(ҳаракатсизликнинг) қонунга хилоф деб топилганлиги;
3) суд харажатларини тақсимлаш.
1
' :


Қарор ҳақиқий эмас деб ёки ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонунга 
хилоф деб топилган тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор 
шахснинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни 
амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш;
ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига, агар 
суд томонидан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ҳал 
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида 
хабар қилиш.
Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг ҳал қилув 
қарорларида МСИЮтКнинг 44 ва 45-моддаларига мувофиқ низо 
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз 
қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши 
лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи 
ва хулоса қисми шакллантирилади.



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish