Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Судьяни рад қилиш



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

21-модда. Судьяни рад қилиш
А Ж Р И М
(судьяни рад қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳақида)
2018 йил 10 апрель куни__________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси И.Шамуратовнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг 
котиблигида,__________
туман 
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, аризачи С.Равшанов, жавобгар вакили 
К.Полвонов иштирокида, аризачи "Халил" масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар __________ туман давлат солиқ инспекцияси
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан келтирилган 
шикояти бўйича юритилаётган ишни кўраётган судья С.Полвоновни 
рад қилиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, 
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Судга "Халил" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матня-
да - аризачи деб юритилади)__________ туман давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) мансабдор 
шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят билан мурожаат 
қилиб, унда жавобгар мансабдор шахслари тегишли тартибда қарор 
қабул қилмасдан, аризачини 2017 йил 1 сентябрдан умум ўрнатилган 
солиқлар тўлашга ноқонуний ўтказиб, аризачи манфаатларига жиддий 
зиён етказганлиги, бу ҳақда 2017 йил 23 августда жавобгар томонидан 
огоҳлантириш хати юборилганлигини баён қилиб, жавобгар мансабдор 
шахсларининг аризачини 2017 йил 1 сентябрдан умум ўрнатилган 
солиқларни тўлашга ўтказишда ифодаланган хатти-ҳаракатини қонунга 
хилоф деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи томонидан ишни кўраётган судьяни рад 
қилиш тўғрисида ариза тақдим этилган. Аризада судьяни рад қилиш 
учун асос сифатида жавобгар вакили, яъни К.Полвонов шу ишни 
кўраётган судья С.Полвоновнинг қариндоши эканлиги важ қилиб 
келтирилган.
Суд мажлисида аризачи аризани қўллаб-қувватлашини маълум 
қилиб, судья С.Полвоновни рад қилишни сўради.
177


Жавобгар вакили судья С.Полвонов ҳақиқатан уни қариндоши 
эканлигини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидагиларга 
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри- 
сидаги кодекси 21-моддасининг 3-бандига асосан судья ишда иштирок 
этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса, ишни 
кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва у рад қилиниши лозим.
Мазкур ишни кўраётган судья С.Полвонов ҳақиқатан, жавобгар 
вакили, яъни К.Полвоновнинг қариндоши, яъни отасининг укаси 
эканлиги ҳолати вакилнинг берган тушунтиришлари ва уларнинг 
паспорт маълумотлари орқали тасдиқланди. Шу боис суд аризачининг 
аризасини қаноатлантиришни ва ишни кўришни бошқа судьяга 
ўтказишни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи- 
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 21, 24, 
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Халил" масъулияти чекланган жамиятининг судьяни рад қилиш 
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Судья С.Полвонов рад қилинсин.
Мазкур маъмурий иш ўз иш юритувимга кўриб чиқиш учун 
ўтказилсин.
Суд раиси 
И.Шамуратов



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish