Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

22-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, 
таржимонни ва суд мажлиси котибини рад қилиш
А Ж Р И М
(экспертни рад қилиш тўғрисидаги аризани 
қаноатлантириш ҳақида)
2018 йил 17 апрель куни ____________ -сонли маъмурий ишни
__________ туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси И.Шамуратовнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг 
котиблигида, __________ туман 
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, аризачи вакили Х.Каттабеков, жавобгар 
вакили А.Тошев иштирокида, аризачи "Лобар" фермер хўжалигининг
жавобгар__________ туман ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги Х-1155/17-
сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича 
юритилаётган иш юзасидан эксперт А.Шокировни рад қилиш тўғри- 
сидаги "Лобар" фермер хўжалигининг аризасини очиқ суд мажлисида 
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"Лобар" фермер хўжалиги (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб,__________
туман ҳокими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 
2017 йил 25 октябрдаги Х-1155/17-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб 
топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 11 апрелдаги ажрими билан аризачининг 
илтимосномасига асосан аризачининг туман ҳокими номига ёзган 
"Ерни заҳирага олиш ҳақида"ги аризасидаги имзонинг аризачи 
раҳбари томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун суд-хатшунослик 
экспертизаси тайинланган.
Экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси
маркази__________ вилоят филиалига юклатилган. Ўз навбатида___________
вилоят филиали томонидан суд-хатшунослик экспертизасини ўтказиш 
__________ вилоят филиали эксперти А.Шокировга топширилган.
Кейинчалик, аризачи вакили томонидан экспертни рад қилиш 
тўғрисида ариза тақдим этилиб, унда эксперт А.Шокиров суд
183


экспертизаси маркази эксперти лавозимига ишга қабул қилингунга
қадар __________ туман ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиси лавозимида
ишлаганлиги важ қилиб келтирилган.
Аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, 
экспертни рад қилишни сўради.
Жавобгар вакили ҳақиқатан, А.Шокиров суд экспертизаси
маркази эксперти лавозимига ишга қабул қилингунга қадар __________
туман ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаганлигини, 
бироқ бугунги кунда у туман ҳокимлигида бирор-бир лавозимда 
ишламаслигини, бу эса унинг ўз вазифасини бажаришга тўсқинлик 
қилувчи ҳолатлар йўқлигидан далолат беришини, у олдин қаерда 
ишлаганлигидан қатъий назар ўз ишига содиқлигини билдириб 
экспертнинг холислигига тўлиқ ишонишини маълум қилиб аризани рад 
этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
экспертни рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги 
фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни 
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 22-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра 
экспертнинг унинг ишда иштирок этувчи шахсларга ёки уларнинг 
вакилларига ишнинг муҳокамаси пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси 
юзасидан ёхуд бошқа жиҳатдан тобе бўлганлиги, уни рад қилиш учун 
асос бўлади.
Суд, А.Шокиров ҳақиқатан Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Х.Сулаймонова 
номидаги 
Республика
суд экспертизаси маркази ___________ вилоят филиали эксперти
лавозимига 
ишга 
қабул 
қилингунга 
қадар ___________ туман
ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаганлиги, яъни 
экспертнинг жавобгарга ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан тобе 
бўлганлиги факти тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва 
тақдим этилган далиллар билан тасдиқланганлигини инобатга 
олиб, аризачининг экспертни рад қилиш тўғрисидаги аризасини 
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи- 
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 22, 24, 
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд


А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Лобар" фермер хўжалигининг эксперт А.Шокировни рад қилиш 
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Иш бўйича экспертиза ўтказиш юклатилган эксперт А.Шокиров 
рад қилинсин.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази
__________ вилоят филиали зиммасига ушбу иш бўйича суд-хатшунослик
экспертизасини ўтказишни марказнинг бошқа экспертига юклаш 
топширилсин.
Судья 
И.Шамуратов
185


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish