А Ж Р И М
(аризадан воз кечиш тўғрисидаги аризани қабул қилишни
рад этиш ҳақида)
2018 йил 17 апрель куни ____________ -сонли маъмурий ишни
__________ туман маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Толмасов, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи __________ маҳалла фуқаролар
йиғинининг_________туман сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатларини
қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги шикояти бўйича юритилаётган
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
__________ маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судга шикоят билан мурожаат қилиб,_________туман
сайлов комиссияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
нинг__________ участка сайлов комиссиясининг аъзолигига кўрсатилган
номзодларни кўриб чиқмаганликдан иборат хатти-ҳаракатларини
қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачи вакили судга аризадан воз
кечиш тўғрисида 2018 йил 15 апрелдаги 11-сонли аризани тақдим
этиб,__________ участка сайлов комиссиясининг аъзолигига кўрсатилган
номзодлар жавобгар томонидан кўриб чиқилганлигини маълум қилиб,
суддан шикоятдан воз кечишни қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили аризадан воз кечиш тўғрисидаги ариза юзасидан
ўз тушунтиришларини бериб, уни қўллаб-қувватлаган ҳолда суддан
шикоятдан воз кечишни қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг
шикоятдан воз кечишни қабул қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра шикоятдан воз
кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 136-моддасининг иккинчи қисмига кўра аризачи
ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича
■
о
.1
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ариза (шикоят)
дан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза маҳалла
фуқаролар йиғини раиси томонидан эмас, балки аризачининг вакили
А.Толмасов томонидан имзоланган. Аризачи томонидан унга берилган
2018 йил 17 апрелдаги 5-сонли ишончномада унга аризадан воз кечиш
ҳуқуқи берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри-
сидаги кодексининг 62-моддасига кўра судда иш юритиш ваколатлари
вакилга барча процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан
амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талабдан
тўлиқ ёки қисман воз кечиш, унинг асосини ёки предметини ўзгартириш,
аризачининг талабларини тан олиш, ваколатларни бошқа шахсга
ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан
шикоят қилиш, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий
ижро этилишини талаб қилиш ваколатларининг ҳар бири ваколат
берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган
бўлиши керак. Шу сабабли суд аризачининг аризадан воз кечиш тўғ-
рисидаги аризасини қабул қилишни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи-
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 136,
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
__________ маҳалла фуқаролар йиғини вакили А.Толмасовнинг
шикоятдан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилиш рад этилсин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |