45-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
А Ж Р И М
(Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги аризасини
кўриб чиқиш ҳақида)
2018 йил 23 апрель кун и ____________ -сонли ишни___________ туман
маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимова, аризачи "Улуғбек" фермер хўжалигининг
ж авобгар_____ туман ҳокимининг 2017 йил 20 октябрдаги Х-1199қ-
сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси юзасидан
юритилаётган иш бўйича "Тонг" фермер хўжалигини низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга киришиши тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"Улуғбек" фермер хўжалиги маъмурий судга ариза билан мурожаат
қилиб,_____ туман ҳокимининг 2017 йил 20 октябрдаги Х-1199қ-сонли
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ишмазмунанкўрилишпайтида"Тонг"фермерхўжалигисудгааризани
бериб, уни жавобгар томонида низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга киритишни
сўраган. Аризада_____ туман ҳокимининг 2017 йил 20 октябрдаги Х-1199қ-
сонли қарори билан "Улуғбек" фермер хўжалигига ижарага берилган 50
га ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилганлиги, кейинчалик
ушбу ер майдони унга пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини
ташкил этиш учун ажратиб берилганлигини, шу сабабли_____ туман
ҳокимининг 2017 йил 20 октябрдаги Х-1199қ-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топилиши "Тонг" фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва манфаатларига
таъсир қилишини важ қилиб келтирган.
Суд "Тонг" фермер хўжалигининг аризасини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра унинг аризасини қабул қилишни ва "Тонг" фермер
хўжалигини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилишни лозим
топади.
203
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 45-моддасининг биринчи қисмига кўра низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул
қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига
нисбатан ҳуқуқлари ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин
бўлса, аризачи ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар
тарафнинг илтимосномаси билан ёки суднинг ташаббуси билан ҳам
ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда,
бузилган ҳуқуқ ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган
усулларда ҳимоя қилиниши керак.
Мазкур Кодекс 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига
кўра фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш
ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган
ҳаракатларнинг олдини олиш йўллар билан ҳимоя қилинади.
Суд
аризачининг
талаби
қаноатлантирилиши
кейинчалик
"Тонг" фермер хўжалигига ер майдони ажратиш ҳақидаги туман
ҳокимининг қарорини ҳам ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлишини,
яъни мазкур низо бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжати "Тонг"
фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатиши
мумкинлигини инобатга олиб, "Тонг" фермер хўжалигини жавобгар
томонида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 45,
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Тонг" фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантирилсин.
"Тонг" фермер хўжалиги жавобгар томонида низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинсин.
"Тонг" фермер хўжалиги ишни кўриш 2018 йил 1 май соат 15-00га
тайинланганлиги ва суд мажлиси________шаҳри,_________кўчаси, 6-уйда
жойлашган __________ туман маъмурий суди биносида ўтказилиши
ҳақида хабардор қилинсин.
Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Судья
З.Алимова
205
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |