136-модда. Ариза (шикоят)нинг асосини ёки предметини
ўзгартириш, ариза (шикоят)дан воз кечиш
А Ж Р И М
(шикоятнинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги
аризани кўриб чиқиш ҳақида)
2018 йил 17 апрель куни ____________ -сонли маъмурий ишни
__________ туман маъмурий су д и ___________ ш аҳар,___________ кўчаси, __-
уйда жойлашган__________ округ сайлов комиссияси биносида,
судья Л.Рашидовнинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси Д.Шодмонов, аризачи А.Розиқов, жавобгар
вакили
А.Н.Сотволдиев
иштирокида,
аризачи
А.Розиқовнинг
жавобгар
__________ участка сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатларини қонунга
хилоф деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси бўйича юритилаётган ишни
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Сайловчи А.Розиқов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
__________ участка сайлов комиссияси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, муддатидан
олдин овоз беришни амалга ошириш учун рухсат беришни сўраган.
Бироқ аризачи аризасига белгиланган муддатда жавоб олмаган.
Шундан кейин у судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг аризани кўриб
чиқмасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи шикоятнинг асосини ўзгартириш тўғри-
сидаги аризани судга тақдим этиб, унинг аризаси жавобгар томонидан
белгиланган муддатда кўриб чиқилганлиги ва рад этилганлигини судга
мурожаат қилгандан кейин хабар топганлигини, бироқ жавобгар унинг
аризасини асоссиз рад қилганлигини, унинг аризасини рад этишга асос
сифатида аризада сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабабларини
кўрсатмаганлиги асос қилинганлиги, бироқ у сайлов кунида ўз уйида
бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар муддатидан олдин овоз
бериш унинг қонуний ҳуқуқи эканлигини билдириб, жавобгарнинг
муддатидан олдин овоз бериш ҳақидаги аризани рад этишдан иборат
195
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Жавобгар вакили "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар
Кенгашларига
сайлов
тўғрисида"ги
Ўзбекистон
Республикаси
қонунининг 38-моддасига мувофиқ муддатидан олдин овоз беришни
амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари
(таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза
асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов
варақасини олиши белгиланганлиги, бироқ аризачи аризасида сайлов
кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга
чиқиш ва ҳоказо)ни кўрсатмаганлигини, аниқлик киритиш учун унинг
шахсий телефонига телефон қилинганлиги, бироқ аризачи сайлов
куни қаерда бўлиш унинг иши эканлиги каби сўзлар билан жавоб
қайтарганлиги, натижада аризада сайловчининг сайлов кунида бўла
олмаслиги сабаблари кўрсатилмаганлиги сабабли сайловчининг
аризаси рад этилганлигини баён қилиб, шикоят асоссиз бўлганлиги
сабабли уни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризанинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги аризани қабул қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 136-моддасининг биринчи қисмида аризачи ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
ариза (шикоят)нинг асосини ёки предметини ўзгартиришга ҳақли. Ушбу
ҳолатда аризачи шикоятнинг асосини ўзгартириш ҳақида мурожаат
қилган. Шу боис суд аризачининг аризасини иш юритишга қабул
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи-
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 136,
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
А.Розиқовнинг шикоят аризасининг асосини ўзгартириш тўғриси-
даги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Судья
Л.Рашидов
Do'stlaringiz bilan baham: |