Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

А Ж Р И М
(экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни 
рад этиш тўғрисида)
2018 йил 17 апрель куни____________ -сонли ишни___________туман
маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг 
котиблигида, 
__________
туман 
прокурори
ёрдамчиси 
А.Розиқов, 
аризачи 
А.Толмасов, 
жавобгар 
вакили 
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи якка тартибдаги тадбиркор
А.Толмасовнинг жавобгар_________ туман давлат солиқ инспекциясининг
2018 йил 25 февралдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 
аризаси бўйича юритилаётган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, 
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг 2017 йил 22 декабрги 06-3862-сонли
рухсатига,__________ шаҳар давлат солиқ инспекцияси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2017 йил 25 декабрдаги 
51089-х/с-сонли, 2017 йил 31 декабрдаги 51099-хс-сонли буйруқларига 
асосан якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасов (бундан буён матнда 
аризачи деб юритилади)нинг 2014-2017 йиллардаги тадбиркорлик 
фаолияти 
юзасидан 
режадан 
ташқари 
текшириш 
ўтказилиб, 
текшириш натижалари юзасидан 2018 йил 31 январда далолатнома 
расмийлаштирилган.
Текширишда аризачи савдо фаолияти билан шуғулланишда 
назорат-касса машинасини қўллаш тартибини бузганлиги, чеклардан 
фойдаланмасдан чакана савдони амалга оширганлиги, 1 240 778 
700 сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, сотувдан тушган пул 
маблағларини банкка топширмаганлиги каби солиққа оид ҳуқуқбузар- 
ликлар аниқланган.
Текшириш 
материаллари 
__________
шаҳар 
давлат 
солиқ
инспекциясида 2018 йил 25 февралда кўриб чиқилиб, унинг натижалари 
бўйича 
аризачига 
Солиқ кодексининг 114-моддасига 
мувофиқ 
248155740 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақида қарор 
қабул қилинган.
215


Натижада аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавоб- 
гарнинг 2018 йил 25 февралдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни 
сўраган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган аризачи жавобгар юборган 
текширувчилар томонидан текшириш қоидалари бузилганлиги, улар 
ўз ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги ҳамда моддий ҳуқуқ 
нормаларини нотўғри қўллашлари натижасида молиявий жарима 
суммаси хато ҳисобланганлигини билдириб, суд экспертизасини 
тайинлашни сўради.
Жавобгар вакили илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни 
сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
илтимосномани қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини 
тинглаб, илтимосномани муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни 
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 79-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кўриб 
чиқиш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида 
махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш 
учун суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки ишда 
иштирок этувчи шахсларнинг розилиги билан экспертиза тайинлайди.
Суд текшириш якуни бўйича жавобгарга ҳисобланган молиявий 
жарима суммаси ҳисоб-китоби ишда мавжудлиги, ушбу ҳисоб- 
китобни тақдим этилган бошқа ҳужжатлар билан текшириш имконияти 
борлигини, қолаверса солиқ текшируви натижалари бўйича аризачига 
нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов даврида ушбу масала 
бўйича экспертиза тайинланганлиги ва хулоса олинганлигини инобатга 
олиб, аризачининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини 
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 79, 168 ва 
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасовнинг экспертиза тайинлаш 
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Судья
З.Алимова



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish