Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

95-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги 
аризани кўриб чиқиш
А Ж Р И М
(дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақида)
2018 йил 7 май куни____________ -сонли ишни___________туман маъ-
мурий суди ўз биносида,
судья Л.Рашидов, аризачи "Каттаёп" масъулияти чекланган
жамиятининг ж авобгар_________ туман мажбурий ижро бюросининг
2018 йил 20 апрелдаги "Қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит 
ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида турган ёки 
сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғрисида"ги қарорини ҳақиқий 
эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича дастлабки ҳимоя чораларини 
кўриш ҳақидаги аризасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
_________ туманлараро иқтисодий судининг _________ -сонли иш
бўйича 2018 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан 2018 йил 
7 апрелда "Каттаёп" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 
аризачи деб юритилади)дан "Барлос" масъулияти чекланган жамияти 
фойдасига 23 139 786 сўм асосий қарз, 624 772 сўм пеня, 286 934 сўм 
давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатлари ундириш юзасидан ижро 
варақаси берилган.
Мазкур ижро варақаси "Барлос" масъулияти чекланган жамияти 
томонидан_________туман мажбурий ижро бюросига тақдим этилган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро иши қўзғатилиб, 
2018 йил 20 апрелда "Қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит 
ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида турган ёки 
сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғрисида"ги қарор қабул 
қилган ва шу қарор асосида аризачининг барча банклардаги ҳисоб 
варақларидаги маблағларга банд солинган.
Ушбу қарордан норози бўлган аризачи судга мурожаат қилиб, 
тарафлар ўртасида вужудга келган қарздорлик бўйича "Барлос" 
масъулияти чекланган жамияти билан келишув битими тузиб, уни
тасдиқлаш у ч у н _________туманлараро иқтисодий судига топширган-
ликларини, ишни кўриш 2018 йил 12 майга тайинланганлигини, бу
221


ҳақда _________ туман мажбурий ижро бюроси хабардор қилинган
бўлсада, бироқ у ўз қарори ижросини тўхтатмаганлиги ёки бекор
қилмаганлигини маълум қилиб, _________ туман мажбурий ижро
бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги "Қарздорнинг банклардаги ва бошқа 
кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ва омонатларида турган 
ёки сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғрисида"ги қарорини 
ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда мазкур низо мазмунан ҳал этилгунга 
қадар дастлабки ҳимоя чораларини кўришни ва низолашаётган қарор 
ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд аризачининг дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисида- 
ги аризаси ва иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра 
аризани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодексининг 92-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи 
шахснинг аризасига кўра суд, агар маъмурий иш бўйича ҳал қилув 
қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза 
берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари 
бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса, аризачининг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай 
туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя 
чораларини кўриши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 93-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ 
маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг 
низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш 
дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин.
Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги аризадан 
кўринишича, аризачининг "Барлос" масъулияти чекланган жамияти 
олдидаги қарзи бўйича тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб,
уни тасдиқлаш учун_________туманлараро иқтисодий судига топширган.
Тарафлар келишув битимини тузишга улар ўртасидаги ҳамкорлик 
бир-неча ўн йиллардан буён давом этаётганлиги, ҳозирги кунда 
аризачининг иқтисодий аҳволи қийинлиги, ушбу маблағ ундирилса у 
банкротлик ҳолатига тушиб қолиши мумкинлиги сабаб бўлиб, шунга 
кўра ушбу қарзни 1 йил ичида бўлиб бўлиб тўлашга келишилган.
Ушбу 
ҳолатда 
суд 
тарафлар 
ўртасида 
келишув 
битими 
тузилганлиги ва у суд томонидан тасдиқланиш жараёнида эканлиги, 
аризачининг банклардаги барча ҳисоб рақамларининг хатланиши уни


оғир иқтисодий аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб, 
аризани қаноатлантиришни ва низо бўйича қарор қабул қилингунига
_________туман мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги
қарори ижросини тўхтатиб туришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 92, 93, 95, 
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Каттаёп" масъулияти чекланган жамиятининг дастлабки ҳимоя 
чораларини кўриш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
_________туман мажбурий ижро бюросининг 2018 йил 20 апрелдаги
қарорининг ижроси низо бўйича қарор қабул қилингунига қадар 
тўхтатиб турилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида апелляция тартибида 
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья 
Л.Рашидов
223


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish