ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра иш
юритишни
тўхтатиб туришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 100-моддасининг 2-бандига кўра ишда иштирок
этувчи шахс бўлмиш юридик шахс қайта ташкил қилинганда суд иш
юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи акциядорларининг
2018 йил 10 майдаги умумий йиғилиш қарорига
асосан ушбу жамият
таркибидан янги 2 та корхона ажралиб чиқишига розилик берилиб,
аризачининг раҳбарига жамиятни қайта ташкил этиш ишларини
(жумладан, корхонанинг дебитор-кредитор қарзларини аниқлаш,
уларни жамият ва корхоналар ўртасида тақсимлаш, давлат рўйхатидан
ўтказиш ва ҳокозо) қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга
ошириб, бир ой муддатда якунлаш вазифаси қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 50-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра юридик шахс таркибидан бир ёки
бир неча
юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик
шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг
ҳар бирига ўтади. __________ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг
"Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори
билан аризачига 386 001 789 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлиб,
жамият қайта ташкил этилиши муносабати билан ушбу қарздорлик
жамият ва янги ташкил этиладиган корхоналар ўртасида тақсимланади.
Қайта ташкил этиш жараёни билан бир вақтда суд жараёнининг
давоми этиши эса суд жараёни якунланмагунга қадар қайта ташкил
этиш жараёнининг давом этишига тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки,
ушбу солиқ қарздорлигини корхоналар ўртасида тақсимлаш ёки
тақсимламаслик масаласи ноаниқ бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 101-моддасининг 2-бандига кўра иш юритиш
ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг
2-бандида назарда тутилган ҳолларда - ишда иштирок этувчи шахснинг
ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз
шахсга вакил
тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан
ўтгунига қадар тўхтатиб турилади.
Шу муносабат билан жамиятда қайта ташкил этиш ишлари
якунлангунга қадар маъмурий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб
туриш лозим.
■ ' '
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 100, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Алвон" акциядорлик жамиятининг илтимосномаси қаноатланти-
рилсин
"Алвон" акциядорлик жамиятида қайта ташкил этиш ишлари
якунлангунга қадар мазкур маъмурий иши бўйича иш юритиш тўхтатиб
турилсин.
Ажрим устидан бир 20 (йигирма) кун
ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Алимбеков