105-модда. Аризани (шикоятни) кўрмасдан
қолдириш асослари
А Ж Р И М
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2018 йил 10 апрель куни__________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси Ж.Эшимбетовнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг
котиблигида, __________ туман
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, жавобгар вакили К.Расулов иштирокида,
аризачи О.Рахимовнинг__________ туман ФҲДЁ бўлимининг қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мажбурият юклаш тўғрисидаги
шикояти бўйича юритилаётган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Рахимов Обид Салимович (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,__________
туман ФҲДЁ бўлимининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
2017 йил 20 майдаги 1865-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда жавобгар зиммасига бобоси Ахмаджанов Махмуднинг 1971 йил
21 октябрда 1059-сон билан қайд қилинган ўлим ҳақидаги далолатнома
ёзувидаги "фамилияси" устунига фамилиясини "Рахиймов"дан "Рахи-
мов"га ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Аризачи суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Жавобгар вакили шикоят аризасига эътироз билдириб, аризани
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси асосида
суд томонидан 2018 йил 25 апрель куни аризани иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим қабул қилинган. Мазкур ажрим
билан ишни кўриш 2018 йил 10 апрелига соат 10-00га тайинланган ва бу
ҳақда тарафлар тегишли тартибда огоҳлантирилган. Иш ҳужжатларида
233
аризачининг ишни кўриш вақти ва жоии ҳақидаги суд ажримини
олганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлиб, суд мажлисига
аризачи вакили келмади ва иш ҳужжатларида аризачининг ишни унинг
иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси МаъмуриИ суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 105-моддасининг 3-бандига кўра, аризачи биринчи
суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд аризанини кўрмасдан қолдиради.
ҚаИд этилганларга кўра суд, аризани кўрмасдан қолдиришни,
тўланган давлат божи ва суд харажатларини аризачи зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси МаъмуриИ
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 105, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
О.Рахимовнинг__________ туман ФҲДЁ бўлимининг 2017 йил 20
маИдаги 1865-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда жавобгар
зиммасига бобоси Ахмаджанов Махмуднинг 1971 йил 21 октябрда
1059-сон билан қайд қилинган ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги
"фамилияси"
устунига
фамилиясини
"Рахиймов"дан
"Рахимов"га
ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Эшимбетов
Do'stlaringiz bilan baham: |