Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Ишга дахлдор бўлмаган



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

42-модда. Ишга дахлдор бўлмаган 
жавобгарни алмаштириш
А Ж Р И М
(ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш ҳақида)
2018 йил 17 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида, 
судья Л.Жалоловнинг раислигида,
Д.Сабированинг 
котиблигида, 
__________
туман 
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Розиқов, жавобгар вакили 
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи "Карпат" масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар_____ давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг
2017 йил 20 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 
аризаси бўйича юритилаётган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И :
"Карпат" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) маъмурий судга_____ давлат солиқ инспекцияси
раҳбари З.Абдувахобовга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб,
_____ давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг 2017 йил 20 октябрдаги
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризада келтирилган важларини 
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили аризачининг молиявий хўжалик фаолияти 
режали 
текширувдан 
ўтказилиб, 
текшириш 
натижаси 
бўйича 
далолатнома расмийлаштирилганлиги, шундан кейин солиқ текшируви 
материаллари белгиланган муддат ва тартибларда кўриб чиқилиб, 
унинг натижаси бўйича қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, 
арз қилинган талабни қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор 
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга 
кўра ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштиришни лозим топди.
Аниқланишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ-
лаштирувчи Республика кенгаши_____ туман ҳудудий комиссиясининг
2017 йил 10 сентябрдаги 06-32-сонли рухсатига,_____ туман давлат
солиқ инспекциясининг 2017 йил 11 сентябрдаги 212-х/с-сонли


буйруғига асосан аризачига қарашли тунги клубда режадан ташқари 
қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, текшириш натижалари юзасидан 
2017 йил 11 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда аризачига қарашли тунги клубда мижоздан қонунга 
хилоф равишда тўлов сифатида 50 АҚШ долларини 400 000 сўмга 
ҳисоблаб олиб, назорат-касса машинасига кирим қилмай, харид 
чеки бермаганлик, кунлик хизмат кўрсатишдан тушган 101 900 сўмни 
назорат-касса машинасига кирим қилмаганлик, кирим ҳужжатлари 
ва сифат сертификати бўлмаган 3725972 сўм алкоголь ва тамаки 
маҳсулотлари савдога қўйилганлик ҳолати аниқланган.
Текшириш материаллари_____ туман давлат солиқ инспекциясида
кўриб чиқилиб, унинг натижалари бўйича 2017 йил 20 октябрда қарор 
қабул қилинган.
Ушбу қарордан норози бўлган аризачи маъмурий судга ариза
билан мурожаат қилиб_____ давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг
2017 йил 20 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 42-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ариза 
(шикоят) бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан талаб 
тақдим этилганини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунига 
қадар дахлдор бўлмаган жавобгарни аризачи розилиги билан дахлдор 
бўлган жавобгар билан алмаштирилишига йўл қўйиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризадаги т а л а б _____ туман
давлат солиқ инспекцияси раҳбари З.Абдувахобовга қаратилган ва у 
ишда жавобгар сифатида қайд этилган. Бироқ солиқ қонунчилигига 
кўра давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари 
солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин қарор 
қабул қилади. Ушбу қарор давлат солиқ хизмати номидан чиқарилади.
Бундай ҳолатда суд жавобгарни ишга дахлдор_____ туман давлат солиқ
инспекцияси билан алмаштиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи- 
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 42, 168 
ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
_____ туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари З.Абдувахобов
ишга дахлдор жавобгар_____ туман давлат солиқ инспекцияси билан
191


алмаштирилсин.
Ишни кўриш 2018 йил 21 май соат 11-00 га қолдирилсин. Суд
мажлиси________шаҳри,________ кўчаси, 6-уйда жойлашган______ туман
маъмурий суди биносида ўтказилиши ҳақида ишда иштирок этувчи 
шахслар хабардор қилинсин.
Судья
Л.Жалолов
192



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish